Sayt test rejimida ishlamoqda

Чиниева Марина Ильиничнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оқсил гомеостази бошқарилишида буйракнинг функционал тизимлари интеграциясининг структур механизмлари» 14.00.02 - Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017/3/PhD/Tib330
Илмий раҳбарлар: [Юлдашев Акрам Юлдашевич], тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент стоматология институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Миршарапов Уткур Миршарапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шатманов Суйналы Токтоназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд Давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оқсилли гомеостазда буйраклар функционал тизимлари интеграциясининг тузилиши механизмларини ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буйракнинг қисқа муддатли таъсирга мослашуви унинг тузилиш-функционал бирликларнинг функционал фаолиятини синхронлаштиришга олиб келиши аниқланган;
илк бор буйрак фаолиятининг оқсилли озиқланиш динамикасидаги  тизимли эквивалентлари ҳамда улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
илк бор қисқа ва узоқ муддатли таъсирларга буйракнинг компенсатор ва мослашувчи реакцияларининг қиёсий таҳлили асосланган;
илк бор буйракнинг қисқа ва узоқ муддатли оқсилли озиқланишига тизимли мослашиш механизмларининг морфологик асослари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Буйракнинг функционал тизимлари интеграциясининг тузилиши механизмларини ўрганиш бўйича олинган илимй натижалар асосида:
буйракнинг оқсил билан озиқланишда структурали-функционал тизимини тахлили бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оқсил гомеостази регуляциясида буйракнинг функционал тизимлари интеграциясининг тажрибавий услуби» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йилнинг 8 октябрдаги 8н-р/347-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома норационал овқатланиш натижасида буйракнинг тизимли ва функционал зарарланишини олдини олиш имконини берган;
буйрак фаолиятини оптимал тартибга солиш бўйича илмий асосланган ёндашувлар асосида олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд тиббиёт институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Марказий илмий-текшириш лабараторияларнинг фундаметал тадқиқотларни амалга ошириш амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йилнинг 8 октябрдаги 8н-р/347-сон маълумотномаси). Натижада, ажралиб чиқиш тизимининг касалликларини мувозанатланган нутриентли терапиясини ва профилактикасини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish