Sayt test rejimida ishlamoqda

Валижонов Далер Дилшодовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жиноятчиликка қарши курашишда Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг халқаро ҳамкорлиги”, 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Yu219.
Илмий раҳбар: Рахимов Фахри Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Пўлатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор; Эшматова Феруза Фарходовна, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноятчиликка қарши курашишда прокуратура органларининг халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлиги масалаларини тадқиқ этиш, бу жараёнда муаммо ва ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш, шунингдек халқаро ҳамкорликнинг янги йўналишлари бўйича илмий ва амалий таклиф, тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
махсус ваколатли давлат органининг хорижий давлатларнинг молиявий разведка бўлинмалари билан ўзаро халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлиги айнан “Эгмонт” молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг устав ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши мақсадга мувофиқлиги асосланган;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича прокуратура органларида бенефициар мулкдорларга оид бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни алмашиш билан боғлиқ қоидаларни амалиётга киритиш зарурияти асосланган;
“халқаро ҳамкорлик” ва “халқаро сўров” тушунчаларига муаллиф томонидан таъриф берилиб, мазкур тушунчалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жумладан прокуратура органларининг халқаро-ҳуқуқий фаолиятининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги маълумотларни алмашиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва (ёки) тергов органлари, махсус ваколатли давлат органи ҳамда назорат қилувчи давлат органлари томонидан амалга оширилиши зарурияти илмий жиҳатдан асосланган;
паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш фақат давлатлараро ёки халқаро қидирув эълон қилинган айбланувчига ёки судланувчи шахсга нисбатан қўлланилиши зарурияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жиноятчиликка қарши курашишда Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг халқаро ҳамкорлиги  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
махсус ваколатли давлат органининг хорижий давлатларнинг молиявий разведка бўлинмалари билан халқаро ҳамкорлиги “Эгмонт” молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг устав ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши билан боғлиқ таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг иккинчи боби 7-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 2021 йил 9 июлдаги 2/1450-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ўз мазмун-моҳиятига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлигини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органларида мавжуд бўлган ёки олиниши мумкин бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни алмашиш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг тўртинчи боби 10-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 2021 йил 9 июлдаги 2/1450-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг халқаро сўровларини тайёрлаш, жўнатиш ва ижро этиш тартибини белгилаш имконини беради;
“халқаро ҳамкорлик - Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари билан халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар ваколатли органлари ўртасида легаллаштиришга ва предикат жиноятларга қарши курашиш соҳасида муайян ҳаракатларни амалга ошириш (маълумотлар, ҳужжатлар алмашинуви, процессуал ҳаракатларни бажариш ва ҳ.к.) масалалари юзасидан ҳамкорлиги” деб ҳисобланиши тўғрисидаги таклиф, шунингдек “халқаро сўров - Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари ёки хорижий давлатлар ваколатли органларининг легаллаштиришга ва предикат жиноятларга қарши курашиш соҳасида муайян ҳаракатларни амалга ошириш (маълумотлар, ҳужжатлар алмашинуви, процессуал ҳаракатларни бажариш ва ҳ.к.) тўғрисидаги сўров” деб юритилиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг биринчи боби 2-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 2021 йил 9 июлдаги 2/1450-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ҳуқуқни қўллашда “халқаро ҳамкорлик” ва “халқаро сўров” тушунчаларини илмий-назарий ҳамда амалий жиҳатдан қўллашга хизмат қилади;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги маълумотларни алмашиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва (ёки) тергов органлари, махсус ваколатли давлат органи ҳамда назорат қилувчи давлат органлари томонидан амалга оширилиши юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг бешинчи бобининг 11-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 2021 йил 9 июлдаги 2/1450-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг халқаро сўровларини тайёрлаш, жўнатиш ва ижро этиш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилади;
паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш фақат давлатлараро ёки халқаро қидирув эълон қилинган айбланувчига ёки судланувчи шахсга нисбатан қўлланилиши хусусидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-558-сон Қонунининг 2-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 281-боб 2541-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 2019 йил 9 сентябрдаги 2/3-2335-19-сон  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 20 ноябрдаги 06/2-06/4131-сонли маълумотномалари). Мазкур таклиф халқаро қидирувда бўлган шахсларнинг хорижга чиқиш (биометрик) паспортини тўхтатиб қўйиш институтини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish