Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирҳамидова Маҳиннора Нуруллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасининг Форс кўрфази мамлакатлари билан халқаро ҳуқуқий муносабатларининг ривожланиши” мавзусидаги докторлик диссертацияси. 12.00.10-Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2017.2.PhD/Yu55. 
Илмий маслаҳатчи: Саидов Акмал Холматович, академик, юридик фанлар доктори, профессор; 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университета, DSc.11/30.12.2019.Tar/Yu/I/S/24.01.
Расмий оппонентлар: Адилходжаева Сурайё Махкамовна, юридик фанлар доктори, профессор; Умарахунов Иркин Мирзахидович, юридик фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг Форс кўрфази минтақасидаги араб давлатлари билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигининг шартномавий ҳуқуқий асосларини ҳар томонлама тадқиқ этиш орқали мазкур давлатлар билан халқаро-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантиришга йўналтирилган, илмий асослантирилган назарий ва амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ва Форс кўрфази мамлакатлари ўртасида имзоланган халқаро шартномаларни ижро механизмини амалга оширишга, шунингдек кучда бўлмаган халқаро шартномаларни янгилаш ёки бекор қилишга қаратилган чораларни  такомиллаштирилиши зарурияти асослаб берилган;
давлатлар ўртасида шакллантирилган халқаро шартномаларни давлат номидан иш кўрувчи мавжуд учта (давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро) турига қўшимча тарзда халқаро шартнома мақомига эга бўлмаган ҳужжатларнинг халқаро шартномаларни ижро механизмини таъминлашдаги ўзига хос роли илмий асослаб берилган;
Ислом тараққиёт банки молиявий хизматларини қўлланилиши тўғрисидаги қонунчилик нормалари шакллантирилиши ва қонунчилик тўлиқ жорий қилингунга қадар анъанавий банкнинг таркибида ислом дарчаларини ташкил қилиниши мамлакат иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшишда муҳим аҳамият касб этиши ва Форс кўрфази трансчегаравий капитал оқимини киришини таъминлаб бериши асослаб берилган;
Ислом тараққиёт банки кўмаги билан Ислом ҳамкорлик ташкилоти ёшлар стратегиясини амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий талабларни қондириш учун Ислом ҳамкорлик ташкилоти ёшлар вақфини яратилиши зарурияти асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши.
Ўзбекистон Республикасининг Форс кўрфази мамлакатлари билан халқаро ҳуқуқий муносабатларининг ривожланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Ўзбекистон ва Форс кўрфази мамлакатлари ўртасида имзоланган халқаро шартномаларни ижро механизмини амалга оширишга, шунингдек кучда бўлмаган халқаро шартномаларни янгилаш ёки бекор қилишга қаратилган чораларни  такомиллаштирилиши бўйича таклифлари «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги» Қонунининг  халқаро шартномаларни бажаришга доир чора-тадбирлари номли 4-бобини шакллантирилишида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси «Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар» Қўмитасининг 2019 йил 10 декабрдаги 10/1-787-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг киритилиш билан 1969 йилги шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенцияси қоидаларига мувофиқ, шунингдек қонун лойиҳаси матни бўйлаб қабул қилинган атамаларни қўллаш учун “амалга ошириш” сўзи билан алмаштирилган.
давлатлар ўртасида шакллантирилган халқаро шартномаларни давлат номидан иш кўрувчи мавжуд учта (давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро) турига қўшимча тарзда халқаро шартнома мақомига эга бўлмаган ҳужжатларнинг халқаро шартномаларни ижро механизмини таъминлашдаги ўзига хос роли бўйича таклифлари «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги» Қонунининг 2-моддаси шакллантирилишида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси «Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар» Қўмитасининг 2019 йил 10 декабрдаги 10/1-787-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг киритилиши билан “ижро этилади” сўзининг 1969 йилги шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенциясига мувофиқ қабул қилинган атамалар қўлланиб “бажарилади” сўзига алмаштирилган.
Ислом тараққиёт банки молиявий хизматларини қўлланилиши тўғрисидаги қонунчилик нормалари шакллантирилиши ва қонунчилик тўлиқ жорий қилингунга қадар анъанавий банкнинг таркибида ислом дарчаларини ташкил қилиниши мамлакат иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшишда муҳим аҳамият касб этиши ва Форс кўрфази трансчегаравий капитал оқимини киришини таъминлаб бериши  бўйича таклифи Ўзбекистонда ислом молиявий хизматларини қўлланилишида жорий қилинган (Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги вакилининг 18.03.2021 йил 18 мартдаги FR-UZ/03-06-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни қабул қилиниши Ўзбекистонда ислом молиявий хизматларини қўлланилиши ва Форс кўрфази мамлакатлари инвестициявий оқимини янада жалб қилинишига хизмат қилган.
Ислом тараққиёт банки кўмаги билан Ислом ҳамкорлик ташкилоти ёшлар стратегиясини амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий талабларни қондириш учун Ислом ҳамкорлик ташкилоти ёшлар вақфини яратиш имкониятини кўриб чиқилиши тўғрисидаги тўғрисидаги таклиф Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг аъзолари томонидан 2019 йил 8 октябрда қабул қилинган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Тошкент декларациясининг XVIII қисмида ўз аксини топган (Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг 2021 йил 13 июлдаги 01/886-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ёшларга оид давлат сиёсатида ҳамда ёшларга оид халқаро ҳужжатларда манфаатлари янада кўпроқ эътиборга олинишига, шунингдек ИҲТ аъзо давлатларининг ёшларини молиявий қўллаб қувватланишида хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish