Sayt test rejimida ishlamoqda

Эсанов Ҳусниддин Қурбоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бухоро воҳаси флораси таҳлили», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/В54.

Илмий раҳбар: Тожибаев Комилжон Шаробитдинович, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ботаника институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.B.39.01.

Расмий оппонентлар: Хасанов Фуркат Орунбаевич, биология фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Хислат Қудратович, биология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро воҳаси флорасининг конспектини тузиш ва адвентив турлар таркибини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Бухоро воҳаси флорасининг замонавий таркиби аниқланган ва 59 оила, 294 туркумга мансуб 528 тур юксак ўсимликлардан ташкил топган конспекти тузилган;

илк бор Бухоро воҳаси флорасининг адвентив фракция таркиби 21 оила, 67 туркумга мансуб 89 турдан иборатлиги аниқланган;

илк бор Ўзбекистон флораси учун янги бўлган 5 тур (Amaranthus viridis L., Duchesnea indica (Andreews) Focke., Eclipta prostratа (L.) L., Erigeron bonariensis L., Symphyotrichum graminifolium (Spreng.) G.L.Nesom.) ва тадқиқот ҳудуди учун 39 тур қайд этилган;

Бухоро воҳаси замонавий флорасининг шаклланишига антропоген омилларнинг кучли таъсири натижасида четдан кириб келаётган турлар сонининг ортиб бораётганлиги исботланган;

абориген ва адвентив фракциялар оила ва туркумларининг қиёсий таҳлилида таксономик таркибнинг бир-биридан фарқ қилиши исботланган;

камёб ва эндем турларнинг янги ўсиш жойлари аниқланган ҳамда ГАТ хариталари тузилган;

Бухоро воҳаси флорасининг маълумотлар электрон базаси яратилган ва турларнинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари тузилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Бухоро воҳаси флорасини тадқиқ қилишдан олинган илмий натижалар асосида:

маълумотларнинг электрон базаси, ўсимликларни тарқалиш хариталари, флора конспекти, Қизил китобга киритилган ўсимликлар табиатни муҳофаза қилиш фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 6 сентябрдаги 03-01/12-3632-сон маълумотномаси). Илмий натижалар инвазив турлар популяцияларини аниқлаш, камёб, эндем ўсимликларни муҳофаза қилиш ва уларнинг янги ўсиш жойларини аниқлаш, кадастр ишларини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;

йиғилган юксак ўсимликларнинг 528 турга оид бўлган 841 гербарий намуналари, айниқса, ҳудуд учун 9 тур камёб ва эндем, Ўзбекистон флораси учун янги 5 тур ўсимлик намуналари Ўрта Осиёда гербарий намуналари сони бўйича етакчи бўлган республика «Ноёб объекти» – Марказий гербарийга (TASH) тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил 14 сентябрдаги 5/1255-1850-сон маълумотномаси). Намуналар Марказий гербарий фондини бойитиш, адвентив турлар таркибини аниқлаш ҳамда Ўзбекистон флорасининг маълумотлар электрон базаси – FLORUZ ахборот-таҳлил тизимини (www.floruz.uz) шакллантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish