Sayt test rejimida ishlamoqda

Жолдасова Шахноза Батировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чет эл ҳуқуқини миллий қонунчиликда қўллаш муаммолари», 12.00.03 – Фуқaролик ҳуқуқи. Тaдбиркорлик ҳуқуқи. Оилa ҳуқуқи. Xaлқaро xуcуcий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Yu425.
Илмий раҳбар: Рустамбеков Исламбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Насриев Илхом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор; Абдурахмонова Хосият Бахтиёровна, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллашнинг тартибга солинишини янада такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда уларнинг мазмунини аниқлаш зарурати, чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлашда судлар тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши ва аниқлик киритиши, шунингдек экспертлар жалб этиб уларнинг хулосаларини қўллаш тартиби асосланган;
фуқаролик ва иқтисодий ишлар доирасида ўзаро ҳуқуқий ёрдамни такомиллаштириш, бунда чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда хорижий суд қарорларини тан олиш ва ижро этиш механизмларини халқаро шартномалар талабларига мувофиқ қўллаш тартиби ҳамда бу жараёнда коллизион ва моддий адолат тамойилини таъминлашга қаратилганлиги асослаб берилган;
чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини чет эл ҳуқуқи энг яхши тарзда ҳимоя қилиши кўрсатилиб, бунинг доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексида чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш, уларнинг мазмунини аниқлаш, императив нормалар ва оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳни қўллашга доир нормаларни миллий қадриятлар ва манфаатлар асосида такомиллаштириш зарурати асосланган;
халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланганлиги ҳамда халқаро хусусий ҳуқуқ доирасида коллизион, моддий ва процессуал нормалар ўзаро алоқадорилиги асосланиб, комплекс Коллизион ҳуқуқ кодексини ишлаб чиқиш зарурати кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Чет эл ҳуқуқини миллий қонунчиликда қўллаш муаммолари  бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда уларнинг мазмунини аниқлаш зарурати, чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлашда судлар тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши ва аниқлик киритиши, шунингдек экспертлар жалб этиб уларнинг хулосаларини қўллаш тартибини такомиллаштиришга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 14-моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 13 ва 14-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 19 июлдаги 02/819-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда уларнинг мазмунини аниқлаш зарурати, чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлашда судлар тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши ва аниқлик киритиши, шунингдек экспертлар жалб этилиши доирасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган;
фуқаролик ва иқтисодий ишлар доирасида ўзаро ҳуқуқий ёрдамни такомиллаштириш, бунда чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда хорижий суд қарорларини тан олиш ва ижро этиш механизмларини халқаро шартномалар талабларига мувофиқ қўллашни таъминлаш, бунда фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича хуқуқий ёрдам ва хуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) қўшилиш тўғрисидаги таклифи ҳамда мазкур Конвенцияга қўшилишнинг ижобий жиҳатлари ва уни ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этиш бўйича таклифлари 2019 йил 26 августдаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги ЎРҚ-554-сон Қонуни қабул қилинишида эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 5 майдаги 06/1-05/1214-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) қўшилиш ҳақида”ги Қонунда Ўзбекистон Республикасининг Конвенцияга қўшилиши масаласи ижобий кўриб чиқилишига хизмат қилган;
чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини чет эл ҳуқуқи томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш, уларнинг мазмунини аниқлаш, императив нормалар ва оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳни қўллашга доир нормаларни миллий қадриятлар ва манфаатлар асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5464-сон фармойиши ва унинг асосида тайёрланган янги Фуқаролик кодекси лойиҳасида эътиборга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги маълумотномаси). Ушбу таклиф чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини чет эл ҳуқуқи томонидан ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилган;
халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланганлиги ҳамда халқаро хусусий ҳуқуқ доирасида коллизион, моддий ва процессуал нормалар ўзаро алоқадорлиги доирасида комплекс Коллизион ҳуқуқ кодексини ишлаб чиқиши зарурати бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5464-сон фармойиши ва унинг асосида тайёрланган янги Фуқаролик кодекси лойиҳасида эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги маълумотномаси). Ушбу таклиф Фуқаролик кодексида халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланишида ижобий кўриб чиқилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish