Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳошимхонов Мўминнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бобораҳим Машраб ижодий меросининг илмий-бадиий адабиётдаги талқини (XVII-XVIII асрлар)», 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil142.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах Давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02. 
Илмий маслаҳатчининг: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон, филология фанлари доктори, доцент; Болтабоев Ҳамидулла, филология фанлари доктори, профессор; Аҳмедова Шоира, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бобораҳим Машраб ижодий меросининг моҳияти ва адабий-маърифий кўлами, шеъриятининг замон маънавий муҳитига таъсири, шоир шеърияти адабий-эстетик негизларини ҳамда шоир шахсиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
XVII-XVIII асрларда Мовароуннаҳрда яшаб, ижод этган Саидо Насафий, Сўфи Оллоёр, Бобораҳим Машраб, Хўжанар Ҳувайдо сингари мутасаввифларнинг асарларида маънавий мерос, ватанпарварлик, халқпарварлик, меҳнатсеварлик каби умуминсоний ва ота-онага ҳурмат, ҳалоллик, ҳамиятлилик, сахийлик каби миллий қадриятлар улуғланганлиги аниқланган;
Машраб шахсиятининг ғоявий маслаги, ижтимоий-маънавий ва тасаввуфий қарашлари, шоир бадиий тафаккури қирралари “Мабдаи нур”, “Вайс ул-Қараний”, “Қиссайи меърожи Расули акрам с.а.в.” сингари диний-ирфоний асарларида намоён бўлганлиги далилланган; 
шоир дунёқарашининг шаклланишига пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) сиймолари, Шайх Шиблий, Боязид Бистомий, Иброҳим Адҳам, Мансур Халлож, Мулло Бозор охунд, Офоқхожа, Сўфи Оллоёр, Саид Имодиддин Насимий каби суфий мутафаккирларнинг таъсир кўрсатганлиги исботланган; 
ўзбек адабиётида Машраб образи яратилган Ойбекнинг “Машраб” шеъри, Муҳаммад Алининг “Машраб” шеърий достони, Миркарим Осимнинг “Синган сетор” қиссаси, Хайриддин Бегматнинг “Девона Машраб” ҳамда Шуҳратнинг “Машраб” романлари сингари асарларда суфий шоирнинг дарвешона ҳаёти, руҳий олами, мусаффо ҳис-туйғулари талқини акс этганлиги аниқланган;
Машрабнинг шоир сифатида адабий сиймоси, бадиий маҳоратини  белгиловчи “Машраб девона”лиги замирида пинҳон бўлган буюклик иқтидори дунёнинг Осиё, Африка, Шарқ мамлакатларигача етиб борганлиги, туркий шеърият билан халқларни баҳраманд этганлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бобораҳим Машраб ижодий меросининг илмий-бадиий адабиётдаги талқини, ундаги илмий таклифлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бобораҳим Машраб тасаввуфий қарашларининг Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий этиш” мавзусида 2020 йилда бажарилган 68-11/78 рақамли грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоят “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2021 йил 7 сентябрдаги 10-сон далолатномаси). Натижада тадқиқотдан мазкур грант режасининг “Таълим соҳасида ўқувчи ва талабалар ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган инновацион чора-тадбирлар бўйича таҳлилий тадқиқот ўтқазиш  ва тегишли таклифлар бериш” деб номланган 2-бандида кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлашда самарали фойдаланилган;
Бобораҳим Машраб ҳаёти ва ижодини ўрганишда Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019-2020 йилларда ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши, Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 05 майдаги 02/08-506-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор дастурининг VIII боб “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга доир тадбирлар” 33-банди “12 ойга-12 аллома” лойиҳасини амалга ошириш доирасидаги тарғибот ишларида фойдаланилган;
Бобораҳим Машраб ҳаёти ва ижодининг илмий натижаларидан ёшларнинг ҳаётдаги ўрни ва ролини  янада юқорига кўтаришга доир истиқболларини ўрганиш масаласига эътиборни кучайтириш механизмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2021 йил 12 апрелдаги 4-01-23-898-сон далолатномаси). Натижада тадқиқотда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ёшларни  жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ишларини самарали ташкил этишда, мунозара маданиятини шакллантириш мақсадида ўтказилган ўқув-семинар, тарғибот  тадбирларида материал  (қўлланма) сифатида фойдаланилган. Ёшлар ишлари агентлиги ёшларда ижтимоий-сиёсий жараёнларни англаш, ёшларга оид давлат сиёсатининг моҳияти, таъсирчанлиги, амалий аҳамиятини олиб боришда қўлланилган;
ўзбек  мумтоз адабиётида Бобораҳим Машраб шахсиятининг бадиий талқини, улуғ мутасаввифларнинг Машраб ижодига таъсири, шоирнинг маънавий оламини акс эттирувчи қисса ва тазкиралардаги афсона ва ривоятлар заминидаги тўқималарнинг бадиий адабиёт мухлисларига етказиб беришда мазкур илмий тадқиқот натижалари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Онажоним шеърият” тўгарагида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 12 апрелдаги 01-03/523-сон далолатномаси). Натижада тадқиқотдан Бобораҳим Машраб ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништириш жараёнида фойдаланилган;
Бобораҳим Машраб ижодий меросининг илмий-бадиий адабиётдаги талқинини ёритишда, сўфий шоир Машраб феномени, давр мафкуравий йўналишларининг ўзига хос хусусиятлари, Машраб ва қаландария таълимоти ҳақидаги хулосаларни ёритишда фойдаланилган  (Наманган вилоят телерадиокомпанияси 2021 йил 25 январдаги 08-02-41-сон маълумотномаси). Натижада илмий  таклиф ва хулосалар Наманган вилоят телевидениесининг “Буюк аждодларимиз” рукни остидаги қатор кўрсатувларда ёритилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish