Sayt test rejimida ishlamoqda

Самандарова Лола Султановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Хоразм адиблари ижодида фольклор анъаналари (мустақиллик даври)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD.Fil1918.     
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: [Рўзимбоев Сафарбой Рўзимбоевич], филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Ғайипов Дилшод Қадамбоевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Хоразм адиблари томонидан яратилган қатор романлар, шеърлар ва драматик асарларнинг композицион тузилиши ва сюжет тизимида фольклоризмларнинг семантик функциялари ва бадиий эстетик вазифаларини аниқлаш асосида адибларнинг халқ ижодиётидан фойдаланишдаги индивидуал бадиий маҳоратини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик йилларида Хоразм адабий муҳити вакиллари томонидан яратилган шеърий асарнинг бадиий-композицион, лингвопоэтик, услубий-вазифавий хусусиятлари аниқланган ҳамда замонавий шеъриятда фаол қўлланилаётган фольклоризмларнинг синтезлашуви, халққа хос фразеологизмлар, учириқ сўзлар, шевага оид лексик бирликлар, анафора, аллитерация, морфологик воситаларга мурожаат этилиши, халқ достонлари шеъриятига назира бағишлаш анъанаси мавжудлиги асосланган; 
йирик насрий асарларда миф, афсона ва ривоятларнинг қўлланилиш даражаси, уларда афсона, ривоят, мақол, матал, фразеологик иборалар, мифологияга алоқадор башоратчи ҳомийлар, фариштасифат образлар истифода этилганлиги, халқ театри асарларидан намуналар келтирилганлиги, образлар портрети халқ эпосидаги андозаларни эслатиши, мифологик мотивлар, бадиий матндаги туш мотивларининг жанр поэтикасида тутган ўрни очиб берилган; 
драматик асарларда аналитик фольклоризмлар доираси латифа, нақл каби жанрлар билан тўлдирилганлиги, латифа комедиядаги юмористик кайфиятни жонлантиришга кўмаклашса, нақл уларга дидактик руҳ бағишлаганлиги, стилизация характеридаги фольклоризмларга эътибор кучли намоён бўлганлиги, улардаги ўхшатишлар, сифатлашлар, қофияланиш тартиби халқона характер касб этиши исботланган;
Хоразм ижодкорлари асарларнинг халқона характер касб этишини, бадиий эстетик таъсирчанлигини ошириш, асар тилининг халқчиллигини, улардаги маҳаллий колоритни, юмористик руҳнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида фольклоризмларга мурожаат қилганликлари ҳамда адибларнинг бу борадаги поэтик маҳорати очиб берилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм адиблари ижодида фольклор анъаналарини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
“Халқ драмасидан андоза олиб...” услубий қўлланмаси ҳамда “Хоразм адиблари лирикаси ва халқ шеърияти”, “Ҳозирги давр ўзбек романчилигида фольклор анъаналарининг тутган ўрни” каби илмий натижа материалларидан А-ФА-2019-9 шифрли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” номли амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг 2021 йил 31 майдаги 75/2-21-сон маълумотномаси).  Натижада ўзбек халқ ижоди анъаналари ва миллий қадриятларимизни эъзозлаш, маънавий меросни асраб-авайлаш руҳини ёшлар қалбида шакллантиришга эришилган; 
драматургия ва фольклор билан боғлиқ илмий натижалар ҳақидаги хулосалар ва Эркин Самандарнинг “Олма пишганда келинг” номли мусиқали комедияси тадқиқига бағишланган ўқув-услубий қўлланмадан А-ФА-2019-9 шифрли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” номли амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Хоразм вилояти маданият бошқармасининг 2021 йил 2 июндаги 419-1-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм вилоятидаги музей ва кутубхоналарнинг фондини бойитишга эришилган; 
романларда барқарор бирикмалар, лирик парчалар ва халқона ташбеҳларнинг истифода этилиши ва уларнинг бадиий-композицион, лингвопоэтик, услубий-вазифавий хусусиятлари каби илмий қарашлардан Erasmus+ дастурининг 585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHD-JP “Devolopment of the interdisciplinary master program on Computation Linguistics at Central Asian Universities: CLASS” грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021 йил 22 июндаги  89-06-683-сон маълумотномаси). Натижада романларнинг бадиий-композицион, лингвопоэтик, услубий-вазифавий хусусиятлари, улардаги барқарор бирикмалар, лирик парчалар ва халқона ташбеҳларнинг халқ оғзаки ижодидаги кўринишлари билан генетик алоқадорлиги, ўхшаш ва фарқли жиҳатлари бўйича илмий тасаввур-тушунчаларини бойитишга эришилган;
фольклор анъаналарининг шеъриятдаги жилолари, йирик насрий асарлар ва халқ  ижодиёти ҳамда драматик асарларда фольклоризмлардан фойдаланиш тамойиллари, уларда учрайдиган анъанавий мотивлар, янгича кўринишдаги талқинлари ҳақидаги хулосалардан И-ФА-2019.25 шифрли “Хоразм шаҳарларининг тарихи, маданий мерослари, обидалари ва санъат асарлари тадқиқотлари асосида  SMART технологияларини яратиш” мавзусидаги (2019-2021й.й.) лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг  2021 йил 18 августдаги  3/1255-2295-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм адиблари асарларида истифода этилган фольклоризмларнинг манбалари, бадиий-эстетик ўзига хослигини ёритиб беришга, мустақиллик йилларида Хоразм адабий муҳити вакиллари томонидан яратилган турли асарлар таркибидаги фольклор унсурларининг этномаданий тасвирини гавдалантириш ва ижтимоий-сиёсий мундарижасини намойиш қилишдаги бадиий-эстетик аҳамиятини асослашга ҳамда номоддий ёдгорликларнинг маънавий қийматини аниқлашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish