Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматова Махфуза Бахриддиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Чой ва Чой йўли Ўзбекистон халқлари тарихида”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2018.3.PhD/ Tar.318.
Илмий раҳбар: Кобзева Ольга Петровна, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,  PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Агзамова Гулчеҳра Азизовна, тарих фанлари доктори, профессор; Хушвақтов Наби, тарих фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон халқлари тарихида чой ва Чой йўлини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Чой йўли Евроосиё материгида иқтисодиётнинг ривожланиши ва турли халқлар маданиятларининг яқинлашувида муҳим савдо йўли бўлганлиги, Чой йўли тарихи (мил. авв. I асрдан – милодий ХХI асрлар) олтита даврдан иборат эканлиги, чой дори сифатида биринчи сўғд савдогарлари томонидан Марказий Осиёга олиб кирилганлиги асосланган;
Чой йўли дастлаб Буюк Ипак йўлининг бир қисми бўлганлиги, XVI асрдан бошлаб Жанубий, Шимолий, Ғарбий, Марказий Осиёни Шарқий Осиё билан боғлайдиган мустақил савдо йўлига айланганлиги, унда чой савдосидаги воситачилик марказлари ўзбек хонликлари шаҳарлари Қўқон, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива бўлганлиги, улар орқали чой «карвонлари»нинг Россия, Эрон ва Ҳиндистонга йўл олганлиги, XVII-XIX асрларда Ўзбекистон ҳудудида чойнинг 6 хил навлари, шунингдек чой суррогатлари истеъмол қилинганлиги, Каспийорти темир йўлининг қурилиши натижасида чой улгуржи савдо марказларининг Хива, Бухоро, Қўқондан Тошкент ва Самарқандга кўчирилганлиги, ушбу шаҳарларда чой саноатининг ривожланиши биринчи фабрикаларнинг («Вогау», «Поповлар») пайдо бўлиши билан далилланган;
Совет даврида «Бошчой», «Туркчой», «Чой бошқармаси» ташкилотларининг тузилганлиги, Самарқанд чой қадоқлаш фабрикасининг қурилиши (1938 й.) Марказий Осиёда чой саноати ривожланишига ҳисса қўшганлиги, Иккинчи жаҳон уруши даврида Самарқандга Москва чой фабрикасининг эвакуация қилинганлиги, бир неча ой ичида ишга туширилганлиги ва бутун собиқ СССРнинг чойга бўлган эҳтиёжини қондиришда 13 баробар кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаганлиги исботланган;
мустақиллик йилларида чой ишлаб чиқариш саноатини такомиллаштириш орқали чой импортининг қисқартирилганлиги, ўзбек чойи экспортини йўлга қўйиш мақсадида республикада (Тошкент, Жиззах, Навоий, Сурхондарё вилоятлари) чой навига қараб қулай ҳудудлар танланганлиги ва маҳаллий фабрикаларнинг фаолият юрита бошлаганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чой ва Чой йўли Ўзбекистон халқлари тарихидаги ўрнига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Чой йўли дастлаб Буюк Ипак йўлининг бир қисми бўлганлиги, XVI асрдан бошлаб Жанубий, Шимолий, Ғарбий, Марказий Осиёни Шарқий Осиё билан боғлайдиган мустақил савдо йўлига айланганлиги, унда чой савдосидаги воситачилик марказлари ўзбек хонликлари шаҳарлари Қўқон, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива бўлганлиги, улар орқали чой «карвонлари»нинг Россия, Эрон ва Ҳиндистонга йўл олганлиги, XVII-XIX асрларда. Ўзбекистон ҳудудида чойнинг 6 хил навлари, шунингдек чой суррогатлари истеъмол қилинганлиги, Каспийорти темир йўлининг қурилиши натижасида чой улгуржи савдо марказларининг Хива, Бухоро, Қўқондан Тошкент ва Самарқандга кўчирилганлиги, ушбу шаҳарларда чой саноатининг ривожланиши биринчи фабрикаларнинг («Вогау », «Поповлар») пайдо бўлишига оид натижалардан Ўзбекистон Гастрономик туризм ассоциацияси билан ҳамкорликда «The Tea Road» харитаси билан буклет тайёрлашда кенг қўлланилган (Ўзбекистон Гастрономик туризм ассоциациясининг 2021 йил 21 апрелдаги 87-сон маълумотномаси). Бу буклет gastrotourism.uz сайтини оммалаштиришга хизмат қилиб, Ўзбекистон гастрономик йўналишларига ташриф буюрган сайёҳлар учун хизмат қилган;
Совет даврида «Бошчой», «Туркчой», «Чой бошқармаси» ташкилотларининг тузилганлиги, Самарқанд чой қадоқлаш фабрикасининг қурилиши (1938 й.) Марказий Осиёда чой саноати ривожланишига ҳисса қўшганлиги, Иккинчи жаҳон уруши даврида Самарқандга Москва чой фабрикасининг эвакуация қилинганлиги, бир неча ой ичида ишга туширилганлиги ва бутун СССРнинг чойга бўлган эҳтиёжини қондиришда 13 баробар кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаганлигига оид натижалардан 2018-2019 йилларда якунланган И-56-10/37 «Маданий мерос – энг олий қадрият» давлат грантида ишлатилган (Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилоят муассасасининг 2021 йил 17 майдаги 31-сон маълумотномаси). Натижаларни қўллаш чой фабрикалари фаолияти ҳақидаги янги ва қизиқарли маълумотларни ажратиб кўрсатиш имкониятини яратган;
Марказий Осиёда чойни дори сифатида биринчи сўғд савдогарлари келтирганлигидан тортиб, чой савдоси ва уни ишлаб чиқаришнинг замонавий жиҳатларигача бўлган даврни (мил. авв. I асрдан – мил. ХХI асрлар) ўз ичига олган Чой йўли тарихи даврлаштирилганлиги (олтита даврдан иборат), Чой йўлининг Евроосиё қитъасида иқтисодиётнинг ривожланишида ва турли халқлар маданиятининг яқинлашувида муҳим ўрин тутган савдо йўли бўлгангига оид натижалардан «Oʻzbekiston» телерадиоканали» ДУК қошидаги «Oʻzbekiston tarixi» телеканалида эфирга узатилган «Hayrli kun» дастурининг «Чойнинг қадим тарихи, суғдларда чой савдоси ва чой туризмининг ривожланиши» мавзусидаги кўрсатувда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг ДУК қошидаги «Oʻzbekiston tarixi» телеканалининг 2020 йил 4 мартдаги 01-14-462-сонли маълумотномаси). Бу томошабинларга чой тарихи, унинг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти, ўзбек чойхоналари тарихи тўғрисида қизиқарли маълумотларни билиб олишларига имконият берган;
мустақиллик йилларида Ўзбекистонда миллий ичимлик деб эълон қилинган чой ишлаб чиқаришнинг сифат жиҳатидан янги босқичга чиққалиги, импортни қисқартириш мақсадида республиканинг Тошкент, Жиззах, Навоий, Сурхондарё вилоятларида чой экишни ташкил этишни такомиллаштириш импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажмининг ошиши билан тавсифланганлиги бўйича олинган хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Oʻzbekiston» телерадиоканали» ДУК қошидаги «Oʻzbekiston tarixi» телеканали «Тақдимот» кўрсатуви сценарийсини тузиш ва тайёрлашда фойданаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Oʻzbekiston» телерадиоканали» ДУК қошидаги «Oʻzbekiston tarixi» телеканалининг 2021 йил 16 февралдаги 02-10-226-сон маълумотномаси). Кўрсатувда «Чой йўли» туризми бренди остида кенг йўлга қўйиш лозимлиги, шунингдек, Ўзбекистонда гастрономик туризм турларидан бири сифатида чой туризмини ривожлантириш бўйича амалий таклифлар берилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish