Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиёзов Фазлиддин Бобожоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм транспорти: шаклланиши, тараққиёти, муаммолари”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Tar612.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Tar.72.07. 
Илмий раҳбар: Азимов Комил Сарварович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Нормуродова Гўзал Бекмуродовна, тарих фанлари доктори, доцент; Тоғаева Анора Зайниддиновна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразмда 1873-2018 йилгача бўлган даврдаги транспорт воситалари ва тармоқларининг ривожланишини ҳамда транспорт инфратузилмаси соҳасидаги ўзгаришлар динамикасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги: 
Хива хонлигида бош вазир лавозимида ишлаган Исломхўжа ташаббуси билан 48 та канал устида кўприк қурилиши йўловчи қатнови ва араваларда юк ташиш хизматини яхшилашга хизмат қилгани аниқланган; 
Хоразмнинг Амударё бўйида жойлашганлиги сув транспортининг вужудга келишига ижобий таъсир кўрсатгани, кемачиликнинг ривожланган соҳага айланиши ва дарё бўйи аҳолисининг кемачиликдан топадиган даромади оила боқишнинг муҳим омили бўлганлиги, кемада хизмат кўрсатиш ва юк ташиш тартибининг жорий этилиши натижасида аҳолининг бир қисми мавсумий иш билан таъминлангани аниқланган;
1972 йилда Нукус темир йўл кўпригининг қурилиши, 1969-1984 йилларда Туямўйин сув омборининг барпо этилиши, 2004 йилда Тошсоқа яқинида темир йўл кўпригининг қурилиши Амударёда кемачиликнинг қисқариши ва одамларнинг дарё орқали қатновларининг чекланишига сабаб бўлгани очиб берилган; 
мустақилликнинг илк даврида Хоразм вилоятини республиканинг марказий ҳудудлари билан боғловчи транспорт йўллари қўшни давлат ҳудудидан ўтганлиги сабабли юзага келган транспорт инқирози 2004 йил Амударё устига темир йўл кўприги қурилиши натижасида барҳам топганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Хоразм транспорти: шаклланиши, тараққиёти, муаммолари” мавзусини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
Хива хонлигида бош вазир лавозимида ишлаган Исломхўжа ташаббуси билан 48 та канал устида кўприк қурилиши йўловчи қатнови ва аробаларда юк ташиш хизматини яхшилашга хизмат қилгани тўғрисидаги илмий натижалардан “Авесто” музейида янги экспозиция ташкил қилишда фойдаланилган (Халқаро  “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2020 йил 26 июндаги 1-сон маълумотномаси). Натижада Хоразмда кўприклар барпо этилишининг иқтисодий ҳаётда тутган ўрнини асослаб бериш имконини берган; 
Хоразмнинг Амударё бўйида жойлашганлиги сув транспортининг вужудга келишига ижобий таъсир кўрсатгани, кемачиликнинг ривожланган соҳага айланиши ва дарё бўйи аҳолисинин кемачиликдан топадиган даромади оила боқишнинг муҳим омили бўлганлиги, кемада хизмат кўрсатиш ва юк ташиш тартибининг жорий этилиши натижасида аҳолининг бир қисми мавсумий иш билан таъминлангани тўғрисидаги маълумотлардан Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси тасарруфидаги Урганч автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежи талабалари учун махсус, факультатив курслар ташкил этишда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  транспорт вазирлигининг  2020 йил 30 июндаги 9/3618-сон  маълумотномаси). Натижада ёшларга сув транспорти тизимдаги муаммолар ва уни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган   илмий, амалий чора-тадбирларга оид билимларини бойитиш имконини берган;
1972 йилда Нукус темир йўл кўпригининг қурилиши, 1969-1984 йилларда Туямўйин сув омборининг барпо этилиши, 2004 йилда Тошсоқа яқинида темир йўл кўпригининг қурилиши Амударёда кемачиликнинг қисқариши ва одамларнинг дарё орқали қатновларининг чекланишига сабаб бўлгани каби маълумотларидан Амударё ҳавзасидаги сув йўлларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Транспорт вазирлигининг  2020 йил 30 июндаги 9/3618-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм вилоятининг “Равшан”, “Эшжон Домор”, “Мохира” каби хусусий корхоналари ихтиёридаги кемаларидан фойдаланган ҳолда янги экотуризм йўналишлари ишлаб чиқиш имконини берган;
мустақилликнинг илк даврида  Хоразм вилоятини Республикани марказий худудлари билан уловчи транспорт йўллари қўшни давлат худудидан ўтганлиги сабабли юзага келган транспорт инқирози 2004 йил Амударё устига темир йўл кўприги қурилиши натижасида барҳам топганлиги ҳақидаги маълумотлардан Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Мунаввар кун” кўрсатувининг 2020 йил 4 март куни тасвирга олинган сонида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 29 июлдаги 1032-сон маълумотномаси). Натижада Хоразмда мустақиллик йилларида транспорт соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимларини кўрсатиб бериш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish