Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураев Икром Нематовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиё чорвадор жамоаларининг жанубга миграцияси ва Жанубий Туронда илк этногенетик жараёнлар (бронза–илк темир давр моддий маданияти ва илмий адабиётлар таҳлили асосида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Tar532.
Илмий раҳбар: Асқаров Ахмадали, тарих фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Таr.60.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор; Эшов Баходир Жўраевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихий илдизлари, унинг этногенезини илк босқичлари билан боғлиқ жараёнларни археологик материаллар ва илмий адабиётлар асосида очиб бериш, Ўзбекистон бронза даври моддий маданияти тарихининг янги саҳифаларини яратиш ва ундаги анъана, инновация ҳамда интеграция муаммоларига аниқлик киритишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
кўчманчи чорвачилик мавжуд тасаввурларга зид ўлароқ илк темир даврида эмас, балки Андроново маданиятлари жамоаларининг чорвачилик ҳаётида бронза даврида юз берганлиги асосланган;
милоддан аввалги II минг йилликнинг биринчи ярмида Марказий Осиё даштлари жамоалари ҳаётида от, ҳўкиз, туя каби ҳайвонлар қўлга ўргатилиб, улардан транспорт воситаси сифатида фойдаланиш бошланганлиги, айнан шу даврда йилқичилик шаклланганлиги, бу эса ўз навбатида кўчманчи чорвачиликни келтириб чиқарганлиги асосланган;
орийлар аслида келиб чиқиши жиҳатидан қадимги эроний тил соҳиблари эмас, балки туркийда сўзлашганлиги қадимги шимолий Хитой кичик подшоликлари - “ши”лар (йилномачилар) қолдирган маълумотларни бронза даври археологик ёдгорликлари билан таққослаш асосида аниқланган;
Ўзбек халқи шаклланишида Андроново маданияти жамоаларининг Ўрта Осиёга кириб келиши ва туб жой аҳоли билан ассимиляцион жараёни далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Осиё чорвадор жамоаларининг жанубга миграцияси ва Жанубий Туронда илк этногенетик жараёнлар (бронза-илк темир давр моддий маданияти ва илмий адабиётлар таҳлили асосида) мавзусидаги тадқиқот натижалари асосида:
Термиз археология музейи экспозицияларини бойитишда Шимолий Бақтрияда андронова маданиятига тегишли сопол парчалари  ва ёлғиз қабрлар Жарқўтон ёдгорлигининг 5-тепалигида, кўплаб сопол парчалари, Жарқўтоннинг юқори қатламида, Бўстон VI қабристонида топилган сопол идиш ва сопол парчалари топилмаларидан фойдаланилди ва кўргазма ташкил этилди. (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 23 августидаги 01-46/5439-сон маълумотномаси). Натижалар мазкур даврни фактик материаллар, манба ва маълумотлар билан тўлдиришга кўмаклашиб, илмий асосда ёритишга хизмат қилган;
Ўрта Осиёга туркий тилда сўзлашувчи  дашт чорвадорларининг кириб келиши ўзбек халқи этногенези тарихида муҳим омил эканлиги ва ўзбек этногенезининг иккинчи босқичида юз берган этногенетик жараёнлар ва ўзбек этнегенезининг дастлабки этник омиллари туркий компонентлар билан боғлик эканлигини очиб бериш билан боғлиқ тадқиқотлар таҳлили бўйича илмий натижалар Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “O’zbekiston tarixi” телеканалининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзусидаги “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийсини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “O’zbekiston tarixi” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 23 мартдаги 02-40-324-сон маълумотномаси). Натижалар телетомошабинларга Марказий Осиёда кўчманчилик ҳаёти тарзининг ташкил топиши, йилқичиликнинг пайдо бўлиши, чорвадор жамоалари миграциясининг ижтимоий-иқтисодий асослари,  йўналишлари ва босқичлари тўғрисида ҳамда чорвадор “Андроново маданияти” жамоаларининг тили қадимги Хитой ёзма манбалари таҳлилига кўра туркий бўлганлииги, шунингдек ўзбек халқи этник шаклланишида Андроново маданияти жамоаларининг ўрни тўғрисида янги тарихий маълумотлар етказиб берилишида хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish