Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимов Бунёд Рахимжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Локал сплайн усулларда сигналларга рақамли ишлов беришнинг параллел алгоритмлари ва дастурий мажмуаси», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т2212
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Зайнидинов Хакимжон Насиридинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маматов Нарзилло Солижонович, техника фанлари доктори; Рахимов Бахтиёр Саидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: локал сплайн моделлари асосида тенгмас оралиқларда ўлчанган сигналларга рақамли ишлов беришнинг параллел алгоритмлари ва дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сигналларга рақамли ишлов беришда сплайн-функциялар усуллари ва параллел алгоритмлар тадқиқ этилди. Натижада энг мақбул математик модел ва структура таклиф этилган;
локал интерполяцион кубик сплайн моделлари асосида биомедицина сигналларни рақамли ишлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
тенг ва тенгмас оралиқларда ўлчаб олинган аэромагнит сигналларга рақамли ишлов беришнинг параллел алгоритмлари ишлаб чиқилган; 
сигналларга рақамли ишлов беришнинг параллел алгоритми асосида аэромагнит сигналларнинг масофага боғлиқ бўлган муаммоларини тез ва реал вақт режимида аниқлаш усули яратилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
тенгмас оралиқларда ўлчаб олинган геофизик сигналларни рақамли ишлашнинг локал сплайн усуллари,  алгоритмлари ва улар асосида яратилган дастурий мажмуа «ГИДРОИНГЕО» институтига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги 33-8/6887-сон маълумотномаси). Натижада яратилган дастурий восита геофизик тадқиқотларда ҳисоблашга кетадиган вақтни 35%га ва хатолик 18-22%га камайган, меҳнат унумдорлигини эса 25%га ошириш имконини берган; 
бош мия тузилмаларидаги ўзгаришлар сонини аниқлашнинг локал сплйн усуллари, алгоритмлари ва улар асосида яратилган дастурий мажмуа «Республика суд тиббий экспертиза илмий амлий маркази Самарқанд филиали»га жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги 33-8/6887-сон маълумотномаси). Натижада, бош мия тузилмалардаги ўзгаришларни аниқлаш муддати 61%га ва хатолик 11-15%га камайган, меҳнат унумдорлигини эса 50-65%га ошириш имконини берган;
биомедицина сигналлари ва тиббиёт тасвирларини рақамли ишлашнинг бўлак-базис усуллар, алгоритмлари ва улар асосида яратилган дастурий мажмуа «СамМИ 1-клиникаси»га жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги 33-8/6887-сон маълумотномаси). Натижада, қондаги лейкоцитлар сонини аниқлаш вақти 58%га ва хатолик 10-12%га камайган, меҳнат унумдорлигини эса 40-54%га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish