Sayt test rejimida ishlamoqda

Садирходжаева Азизахон Алавитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабетнинг 1-тури билан оғриган болаларда юрак-қон томир бузилишларини прогнозлаш ва уларни коррекциялаш», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tib756.
Илмий раҳбар: Ашурова Дилфуза Ташпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Эльмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандли диабетнинг 1-тури билан оғриган болаларда юрак-қон томир касалликларининг дастлабки маркерларини аниқлаш ва уларни прогнозлаш ва медикаментоз коррекциялаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
болаларда қандли диабетнинг 1-турида миокард зарарланишининг клиник белгилари, лаборатория ва инструментал маълумотлари хусусиятлари исботланган;
қандли диабетнинг 1-тури билан оғриган болаларда hs CRP индикаторининг қон таркиби ва кардиоцпесифик маркер СК-МВ кўрсаткичлари асосланган;
қандли диабетнинг 1-тури асоратлари ривожланиши учун хавф омиллари аниқланган (касаллик давомийлиги (хавф 0.622), ВСР камайиши (хавф 0.565), шунингдек липид профили кўрсаткичлари (хавф 0.523), СК-МВ кўрсаткичлари (хавф 0.543), hs CRP (хавф 0.5), HbA1c (хавф 0.449)), бу касаллик давомийлиги, ёши, HbA1c даражаси, шунингдек, СK-MB, hs-CRP -профили кўрсаткичлари исботланган;
қандли диабетнинг 1-тури билан оғриган болаларда кардиомиоцитлар энергетик танқислигини коррекциялаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
1-тур қандли диабет билан касалланган болаларда ДКАНнинг диагностикаси ва уни даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
1-тур қандли диабет билан оғриган болаларда асоратларни эрта ташхислаш, алгоритмларидан фойдаланиш орқали амалга оширилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Қандли диабетли болаларда юрак бузилишларини эрта ташхислашда лаборатор маркерларнинг аҳамияти” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 8н-р/675-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома МВ креатининфосфокиназани қон зардобида аниқлаш асосида 1-тур қандли диабет билан оғриган болаларда асоратларни эрта ташхислаш учун зарур чораларни амалга ошириш имконини берган;
1-тур қандли диабет билан оғриган болаларда клиник белгиларини эрта ташхислаш орқали  амалга оширилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Қандли диабетнинг 1-тури билан оғриган болаларда диабетик кардиоваскуляр нейропатиянинг клиник жиҳатлари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31-декабрдаги 8н-р/676-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қандли диабетнинг 1-тури билан оғирган болаларда диабетик автоном кардиоваскуляр нейропатияда клиник, функционал ва метаболик ўзгаришларни ўрнатиш ва аниқланган ўзгаришларни такомиллаштириш имконини берган;
1-тур қандли диабет билан касалланган болаларда ДКАНнинг клиник-функционал кечиш хусусиятларига асосланган ҳолда ташҳислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Қашқадарё вилояти китоб туман тиббиёт бирлашмасининг клиник фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 февралдаги 8н-д/52-сон маълумотномаси) Олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши орқали 1 тур қандли диабет билан касалланган болаларда юрак қон томир тизими зарарланиши нохуш оқибатларини эрта ташхислаш ва прогнозлаш, ҳамда ДКАН каби асоратлар сонининг ҳамда касаллик оқибатлари билан боғлиқ ногиронлик даражасини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish