Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойтемиров Муҳаммадбобир Бойжўра ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Темир йўл транспорти ҳаракатидан ҳосил бўлган тебранишлардан бино ва иншоотларни вибросейсмик ҳимоя қилиш», 05.09.02 – Асослар, пойдеворлар ва ер ости иншоотлари. Кўприклар ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т841
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.18/30.12.2019.Т.09.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Юлдашев Шарафитдин Сайфитдинович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор  Хасанов Аскар Забиевич (Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти); техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Нишонов Неъматилла Асатиллаевич (ЎзР ФА М.Т.Ўрозбоев номидаги  Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти). 
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
бино ва иншоотларни темир йўл поездлари ҳаракатидан ҳосил бўлган зарарли тебранишлардан ҳимоялаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл поездлари ҳаракатларидан заминда ҳосил бўладиган тебранишлар амплитудаси муҳитнинг механик хусусиятларига, грунтнинг  қатламларига, темир йўл полотносининг жойлашишига боғлиқлиги аниқланган;
темир йўл полотноси ер сиртига нисбатан баланд жойлашганда, поезд ҳаракати натижасида вужудга келадиган эластик тўлқинларнинг йўл яқинида жойлашган  грунтларда тарқалиш жараёнларини таҳлил қилишнинг сонли ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
темир йўл чизиғи яқинида жойлашган бино ва иншоотларнинг ҳар бир нуқтасида поездлар ҳаракати натижасида ҳосил бўладиган тебранишларнинг тарқалишини таҳлил қилиш масаласи эластиклик назарияси масаласига келтирилиб, сонли ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
поездлар ҳаракати натижасида заминда ҳосил бўладиган эластик тўлқинларни бинога ўтказмаслик учун темир йўл билан бино оралиғидаги грунтга жойлаштирилган тўсиқларнинг материали ва геометрик ўлчамлари ўзгартирилиб, уларнинг мақбул кўндаланг кесимлари ва жойлаштириш масофалари аниқланган;
табиий дала шароитида, темир йўл чизиғи яқинидаги грунтларда ҳосил бўладиган тебранишларнинг темир йўлдан узоқлашган сари сўниши, ҳамда, темир йўлга параллел қазилган траншеядан кейин жойлашган ер сатҳи тебраниш амплитудаларига траншеянинг таъсири виброметр UNI-T UT315A ўлчов асбоби ёрдамида тажриба ўтказиш усули орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Темир йўл транспорти ҳаракатидан ҳосил бўлган тебранишлардан бино ва иншоотларни вибросейсмик ҳимоя қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
грунтда траншея ҳосил қилиб биноларни тебранишлардан ҳимоялаш усули Қурилиш вазирлигига қарашли «GAMMA PROEKT» MЧЖ ва «Архитектура режалаштириш бюроси» ДУК корхоналарида лойиҳалаш ва қурилиш ишлари учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлигининг 2021 йил 7 июндаги 09-06/6841 сонли маълумотномаси). Илмий натижанинг қурилиш объектига қўлланилиши орқали траншеянинг темир йўл полотносига нисбатан жойлашиш масофасига боғлиқ равишда вибрация даражасини 70 % гача камайтириш имконини берган;
тебранишларнинг камайтиришнинг комбинациялашган усули Қурилиш вазирлигига қарашли «Проект-Сервис MЧЖ ҳамда «KELAJAK-S» корхоналарида лойиҳалаш ишлари учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлигининг 2021 йил 7 июндаги 09-06/6841 сонли маълумотномаси). Илмий натижанинг қурилиш объектига қўлланилиши орқали темир йўл полотносининг жойлашиши ҳамда вибро тўсиқларнинг ўрнатилиши тебраниш тўлқинларини 5-10 баробар камайтириш имконини берган;
темир йўл поездлари ҳаракатидан ҳосил бўлган тўлқинларни грунтда ва бино конструкцияларида тарқалишини аниқлаш услуби Ўз ФАнинг Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустахкамлиги институтида MRU-FA-58-2017 –«Сейсмик таъсирлардан ҳимоялаш учун акустик барьерларнинг концепцияларини, математик моделларини ва сонли алгоритмларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги ҳалқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish