Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Мухаббат Абдулхашимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Демографик ва ижтимоий-иқтисодий омилларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон меҳнат бозорини мувозанатини таъминлаш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt427.
Илмий раҳбар: Ортиқова Дилором Абдурахимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01. 
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тула Нодир Баходирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб ва унинг таклифи ўртасидаги мувозанатни таъминлаш бўйича таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат ресурслари балансини прогнозлаш услубиёти демографик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишда тасодифий самарани эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилиб, меҳнат бозорининг динамикаси ва тузилишидаги ўзгаришларни баҳолаш имконини берувчи эконометрик таъминот ишлаб чиқлган;
ҳудудлар кесимида иқтисодиётнинг асосий тармоқлари учун кадрларга бўлган талабни аниқлаш услубиёти ҳар бир ҳудуд меҳнат бозорига биринчи навбатда таъсир кўрсатадиган асосий нуқтани аниқлаган ҳолда ҳудуд кесимида кадрларга бўлган талабни тармоқларнинг макродаражадаги ривожланиши билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш таклиф қилинган;
меҳнат бозорининг демографик тўлқинлар ва иқтисодий ўсиш билан боғлиқ бўлган муаммоларини аниқлашга қаратилган республика ва минтақавий меҳнат бозорлари ривожланишининг ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
меҳнат бозорида талаб ва таклиф мувозанатига эришиш шароитида иқтисодиётнинг барча тармоқларида кадрларга бўлган талабни иш берувчилар ўртасида сўров ўтказиш йўли билан самарали бандликни таъминлаш, даромад солиғи ставкасини камайтириш орқали норасмий бандлик даражасини пасайтириш асослаган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Меҳнат бозори мувозанатини ҳамда  аҳолининг барқарор ва самарали бандлигини таъминлаш борасида олинан натижалар асосида:
меҳнат ресурслари балансини прогнозлаш услубиёти демографик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишда тасодифий самара ҳамда меҳнат бозорининг динамикаси ва тузилишидаги ўзгаришларни баҳолаш имконини берувчи эконометрик таъминотдпн Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 841-сон “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 11 февралдаги 6-1/20-299-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган услубиётни қўллаш демографик ўзгаришлар ва иқтисодий ривожланишни ҳисобга олган ҳолда республика ва минтақалардаги меҳнат бозорининг динамикаси ва тузилишини мувофиқлаштириш имконини берган;
ҳудудлар кесимида иқтисодиётнинг асосий тармоқлари учун кадрларга бўлган талабни аниқлаш услубиёти ҳар бир ҳудуд меҳнат бозорига биринчи навбатда таъсир кўрсатадиган асосий нуқтани аниқлаган ҳолда ҳудуд кесимида кадрларга бўлган талабни тармоқларнинг макродаражадаги ривожланиши билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифларда Ўзбекистон Республикасини 2019-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари концепциясини ишлаб чиқиш фойдаланилган (Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 46-сонли буйруғига 1-илованинг 1.2 -банди)  меҳнат ресурслари, иш билан банд аҳоли ва ишсизлар сонининг (собит ва тасодифий таъсир қилувчи регрессия модели ёрдамида) прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 11 февралдаги 6-1/20-299-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқарилган ҳисоб-китоблар натижаларидан фойдаланиш ишчи кучи таклифи ва ишчи кучига бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётдаги сифат ва таркибий ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш имконини берган; 
меҳнат бозорининг демографик тўлқинлар ва иқтисодий ўсиш билан боғлиқ бўлган муаммоларини аниқлашга қаратилган республика ва минтақавий меҳнат бозорлари ривожланишининг ўрта муддатли прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикасини 2019-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари концепциясини ишлаб чиқиш фойдаланилган (Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 16 августдаги 87-сонли буйруғининг 1.1-банди; Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 11 февралдаги 6-1/20-299-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар узоқ муддатли истиқболда меҳнат бозорининг прогноз динамикасини ялпи ички маҳсулот ва аҳоли даромадлари ўсиши прогнозлари билан  мувофиқлик даражасини ошириш имконини берган;
кадрларга бўлган талабни иш берувчилар ўртасида сўров ўтказиш йўли билан самарали бандликни таъминлаш, даромад солиғи ставкасини камайтириш орқали норасмий бандлик даражасини пасайтириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикасини 2019-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари концепцияси ва 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 11 февралдаги 6-1/20-299-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва механизмлар аҳолининг бандлик даражасини ошириш ва норасмий бандлик даражасини 60% дан 57% гача пасайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish