Sayt test rejimida ishlamoqda

Бакаев Зиёвуддинхон Тошболта ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ички ва кирувчи туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt904
Илмий раҳбар: Сафаров Баҳодирхон Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01
Расмий оппонентлар: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Махбуба Тойчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ички ва кирувчи туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйичa таклиф ва тавсиялар ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат ва минтақа даражасида кирувчи туризм бўйича туристик барқарорлик даражасини комплекс баҳолаш ҳамда туристлар саломатлигини сақлаш нуқтаи назаридан ҳудуднинг ижтимоий-туристик барқарорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизимига соғлиқни сақлаш ҳолатини ифодаловчи асосий кўрсаткичларни («эмланиш даражаси», «вирусдан даволаниш» в.б.) киритишнинг зарурати асосланган;
туристик жозибадорлик ва самарадорликни оширишда маданий мерос объектларини сақлаш ва таъмирлашда давлат-хусусий шерикчиликни жалб қилиш, шу негизида самарадорлик натижаларидан оптимал фойдаланиш орқали туризм инфратузилмасини такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
пандемия шароитида бюджет ташкилотлари ходимларига (биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар учун) йилига бир марта ички турларда имтиёзли қатнашиш имконини берувчи махсус «чегирмали карталар» бериш таклиф этилган;
эпидемиологик вазиятнинг туризмни локал-марказлашган, бир хиллик, кластер-тақсимлаш ва минтақалараро-транспортни барқарор ривожланишига таъсирининг 2021-2026 йилларга мўлжалланган кўп вариантли сценарийси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ички ва кирувчи туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туристик давлат ва минтақа даражасида кирувчи туризм бўйича туристик барқарорлик даражасини комплекс баҳолаш ҳамда туристлар саломатлигини сақлаш нуқтаи назаридан ҳудуднинг ижтимоий-туристик барқарорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизимига соғлиқни сақлаш ҳолатини ифодаловчи асосий кўрсаткичларни («эмланиш даражаси», «вирусдан даволаниш» в.б.) киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг фаолиятига қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 02-16/4503-сон маълумотномаси). Ушбу услубий ёндашув ички ва кирувчи туризмнинг амал қилиши билан боғлиқ иқтисодий салоҳият ва ташқи муҳитнинг барча таркибий қисмларини қамраб олиш ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
туристик жозибадорлик ва самарадорликни оширишда маданий мерос объектларини сақлаш ва таъмирлашда давлат-хусусий шерикчиликни жалб қилиш, шу негизида самарадорлик натижаларидан оптимал фойдаланиш орқали туризм инфратузилмасини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2019 йил 4 октябрда тасдиқланган 01-17/55-828-ЧТ-сонли назорат режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 02-16/4503-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши давлат-хусусий шериклик тизими асосида туристик-рекреацион объектларни  сақлашга, молиялаштиришга ва самарали бошқаришга ҳамда туризм индустрияси объектларига инновацияларни жорий қилиш орқали туристлар оқимини кўпайтиришга ёрдам берган;
пандемия шароитида бюджет ташкилотлари ходимларига (биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар учун) йилига бир марта ички турларда имтиёзли қатнашиш имконини берувчи махсус «чегирмали карталар» бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури ва «Йўл хариталари»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 02-16/4503-сон маълумотнома). Ушбу таклиф мамлакатимизда ички туристлар оқимини ортишига, ички туризмни рағбатлантиришга ва қулай имкониятлар яратишга хизмат қилган;
эпидемиологик вазиятнинг туризмни локал-марказлашган, бир хиллик, кластер-тақсимлаш ва минтақалараро-транспортни барқарор ривожланишига таъсирининг 2021-2026 йилларга мўлжалланган кўп вариантли сценарийси бўйича амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган «2019-2020 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастури ва «Йўл хариталари»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 02-16/4503-сон маълумотнома). Ушбу сценарий усулни дастур орқали амалиётга жорий этиш натижасида 2027 йилга қадар Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий фуқаролар сони 1,7 баробарга ошиши ва ички туристлар сони 1,5 мартага кўпайиши кутилмоқда.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish