Sayt test rejimida ishlamoqda

Каипбергенова Гулжамила Расбергеновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Минерал тузлар тўпланишига қарши олтингугуртли ингибиторлар синтези ва технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Т2355.
Илмий раҳбар: Кадиров Хасан Иргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қаракалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Кадиров Тўлқин Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор; Каримов Масъуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети “Фан ва тараққиёт” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тахиятош иссиқлик электростанция шароитида ишлатиш учун маҳаллий хомашёлар асосида минерал тузлар тўпланишига қарши ингибиторлар таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
формальдегиднинг тиомочевина билан натрий бисульфити иштирокида мақбул шароитларда - ҳарорат 80 С, дастлабки реагентлар 1:2:2 моль нисбатларида каталитик миқдор асос муҳитида таъсирлашувидан чизиқли тузлишли метилолҳосилалар ҳосил бўлиши исботланган;
сульфометиллаш жараёни механизми асосланиб, метиленсульфонат-анилин (МСА) < диметиленсульфонатанилин (ДМСА) < диметиленсульфонат-мочевина (ДМСМ) < диметиленсульфонаттиомочевина (ДМСТМ) қаторида ҳосил бўлиш фаоллик қонунияти исботланган; 
мочевина ва тиомочевинанинг формальдегид билан натрий бисульфит иштирокида моно- ва диметиленсульфонат ҳосилалари ҳосил бўлиши асосланиб, қаттиқлиги 9 мг/эклл бўлган сувларда минерал тузлар тўпланишининг самарали ингибирлари эканлиги (>90 %) исботланган;
тиомочевинанинг сульфометилолҳосилалари, моноэтаноламиннинг куб қолдиғи ва органофосфонатлар асосида самарали композициялар таёрланиб, 4,0 мг/л концентрацияда минерал тузлар тўпланишидан 91,2 % ингибирлаши аниқланган;
Тахиятош иссиқлик электростанцияси шароитида қўллаш учун маҳаллий хомашёлар асосида минерал тузлар тўпланишига қарши ингибиторлар таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Карбонилли бирикмаларнинг аминлар ва амидлар билан конденсатланиш реакцияларидан минерал тузлар тўпланишини ингибирлаш хусусиятларига эга полидентант бирикмалар ишлаб чиқариш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар карбонилли бирикмалар ва амидлар асосида олинган олтингугуртли полидентант бирикмалар «Тахиятош иссиқлик электростанцияси» АЖда амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгесининг ижтимоий-маданий ривожлантириш ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитасининг 2021 йил 29 октябридаги 05-636-сон маълумотномаси). Натижада, корхона қурилмаларни минерал тузлар тўпланишидан ҳимоялаш имконини берган;
карбонилли бирикмалар ва тиомочевинанинг конденсатланишидан олинган метилолҳосилалар асосида минерал тузлар тўпланиш ингибиторлари «SUMONO» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгесининг ижтимоий-маданий ривожлантириш ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитасининг 2021 йил 29 октябридаги 05-636-сон маълумотномаси). Натижада, хориждан келтирилаётган ИОМС-1 минерал тузлар тўпланиши ингибиторини тўлиқ алмаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish