Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахимов Акмал Ходжиакбаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сув-спиртли эритмаларни чуқур тозалаш учун маҳаллий хомашё ресурслари асосида адсорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2351.
Илмий раҳбар: Жумаева Дилноза Жураевна, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ойбек Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Адизов Бобир Замирович, техника фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сув-спиртли эритмаларни чуқур тозалаш учун маҳаллий хомашё ресурслари асосида адсорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Павловния дарахти чиқиндиларидан пиролиз жараёнида (22.5 кВт, 90 дақиқа) термик адсорбентни ноанъанавий (микротўлқинли нурланиш) усулда  (0.14 кВт, 7 дақиқа) фаоллаштириб, углеродли адсорбент олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
илк бор этанол ва сув буғи молекулаларининг МТПАК-А адсорбентига қонуниятли ўзгариши яъни, БАУ-А адсорбентига нисбатан этанол молекуласини 2.5 марта, сув буғи молекуласини эса 1.2 марта кўп адсорбцияланиши аниқланган;
МТПАК-А адсорбентининг микро ғовакларида 0.5 ммоль/гга каррали 7 та сув молекулалари қонуниятли равишда адсорбцияланиши, ҳамда мезо ва макро ғовакларида жами 9 та, жумладан: мезо ғовакларда 0.75 ммоль/гга каррали 5 та ва макро ғовакларда 1.43 ммоль/гга каррали 4 та этанол молекулалари қонуниятли равишда адсорбцияланиши аниқланган;
илк бор Павлония дарахти асосида фаоллаштирилган углеродли адсорбентнинг микро ғоваклари 0,5 ммоль/г га, мезо ғоваклари  0.75 ммоль/г га ва макро ғоваклари фаол марказлари 1.43 ммоль/г га тенг эканлиги аниқланган; 
Павловния дарахти чиқиндилари асосида МТПАК-А адсорбентини олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган;
фаоллаштирилган МТПАК-А адсорбентининг импорт БАУ-А адсорбентига нисбатан сув-спиртли эритмаларни таркибидан зарарли аралашмаларни 2.6 марта кўп тозалаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Сув-спиртли эритмаларни чуқур тозалаш учун яратилган углеродли адсорбентларни олиш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
сувли-спирт эритмаларини адсорбцион тозалаш учун  ПАК-А фаоллаштирилган кўмирли адсорбентлари  олиш учун ташкилот стандарти  «Ўзстандарт» агентлиги тамонидан тасдиқланган (Ts-17088447-06:2020). Мазкур ташкилот стандарти маҳсулотнинг сифати ва технологик жараённи назорат қилиш имконини берган;
маҳаллий Павловния дарахти чиқиндиси асосида янги кўмирли адсорбентни олиш технологияси Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг «2021-2022 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган  (Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда  виночиликни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 28 апрелдаги 02-16/1360-сон маълумотномаси). Натижада, сув-спиртли эритмаларни чуқур (тўлиқроқ) тозалашда қўлланиладиган импорт ўрнини босувчи кўмирли адсорбентларни олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish