Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Алижон Итолмасовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ҳарбий журналистиканинг шаклланиш ва ривожланиш тамойиллари”,   10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fil1693.
Илмий раҳбар: Саидов Халим Амонович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Маматова Якутхон, филология фанлари доктори; Бобур Негматов, фалсафа фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳарбий журналистиканинг илмий-назарий асосларини, мустақиллик даврида шаклланган ўзбек ҳарбий журналистикасининг тарихий ривожланиш босқичларини, янги Ўзбекистон Қуролли Кучлари ислоҳотларидаги тенденцияси ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистонда газета ва журналлар нашр қилинган даврдан бошлаб ҳарбий соҳага тааллуқли мақола ва хабарлар асосида эълон қилинган маълумотларнинг тарғибот ролидаги ахборий, аксилтарғибот ролидаги коммуникацион-манипулятив, жамоатчилик фикри устидан назорат ўрнатишга қаратилган ижтимоий-психологик таъсири исботланган; 
Ўзбекистон ҳарбий ОАВсининг асосий моделлари, тузилмавий хусусиятларини замонавий медиа технологиялари ёрдамида шакллантириш ва ривожлантиришнинг ахборот тайёрлаш ҳамда тарқатиш жараёнидаги конвергентлиги билан боғлиқ тенденциялари аниқланган; 
фавқулодда, экстремал шароитларда ишончли ахборот бериш, маълумот конфиденциаллигига риоя қилиш зарурати ҳамда масъулиятини ҳисобга олишдан, замонавий ҳарбий ҳаракатлар театрининг кенгаяётган таъсир кўлами талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳарбий мухбирларнинг ахборот билан ишлашдаги ҳуқуқи, давлат сирларини сақлашдаги мажбуриятига оид фаолият принциплари аниқланган; 
мамлакат мудофаа сиёсатида матбуотнинг, ҳарбий ОАВнинг хавфсизликни таъминлашдаги ва ижтимоий институт сифатидаги демократик принципларга асосланган ахборий жамият назариясига хос функционал аҳамияти далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Ўзбекистонда ҳарбий журналистика шаклланиши ва ривожланиши тамойиллари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: 
мамлакат мудофаа сиёсатида матбуотнинг, ҳарбий ОАВнинг хавфсизликни таъминлашдаги ва ижтимоий институт сифатидаги функционал аҳамияти бўйича хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг ижтимоий йўналтирувчи вазифаларида ҳамда “Гвардия” Бирлашган таҳририятининг ижодий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг 2021 йил 16 апрелдаги 17/152-сон маълумотномаси, “Гвардия” Бирлашган таҳририятининг 2021 йил 16 апрелдаги 3-сон маълумотномаси). Натижада журналистларнинг ихтисослашувида ва касбий маҳорати ошишида ёрдам берган;
ҳарбий соҳага тааллуқли мақола ва хабарлар асосида эълон қилинган маълумотларнинг тарғибот ва аксилтарғибот ролидаги таъсиридан Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба” боғи ёдгорлик мажмуасининг Ўзбекистон халқининг ғалабага қўшган ҳиссасини илмий асослашга йўналтирилган фаолиятида фойдаланилган (Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба” боғи ёдгорлик мажмуасининг 2021 йил 16 апрелдаги 152-сон маълумотномаси). Натижада Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистоннинг ўрни билан боғлиқ жараёнда манба сифатида ёрдам берган;
Ўзбекистон ҳарбий ОАВсида ахборот тайёрлаш ҳамда тарқатиш жараёнидаги конвергентлиги билан боғлиқ тенденцияларини  ўрганишдан келиб чиқадиган таклиф ва тасвиялардан “Ватанпарвар” Бирлашган таҳририятининг аудиторияни жалб этиш ва матбуот визуаллашувидаги фаолиятида фойдаланилган (“Ватанпарвар” Бирлашган таҳририятининг 2021 йил 20 майдаги 290-сон маълумотномаси). Натижада “Ватанпарвар” Бирлашган таҳририяти газета ва журнали, интернет ресурслари учун конвергент материаллар  сифати ошиб,  ахборотни мультимедиавий узатиш усуллари самарадорлиги ортган; 
фавқулодда, зиддиятли ва экстремал шароитларда ҳарбий журналист фаолияти  принципларидан келиб чиқадиган хулосаларидан “Муҳофаза+” журнали ва “Вазият” газетаси Бирлашган таҳририятининг  ахборот-коммуникацион фаолиятида фойдаланилган (“Муҳофаза+” журнали ва “Вазият” газетаси Бирлашган таҳририятининг 2021 йил 16 апрелдаги 24-сон маълумотномаси). Натижада  журналистларнинг фавқулодда, экстремал шароитларда ишончли ахборот бериш, маълумот конфиденциаллигига риоя қилиш масъулияти бўйича билим ва кўникмалари такомиллашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish