Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузикулова Мафтунахон Юлдашевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Фарғона қўриқ ерларининг ўзлаштирилиши ва суғорилиши тарихи (XX асрнинг 50-70-йиллари мисолида)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Tar332.
Илмий раҳбар: Комилов Ойбек Камилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети,  PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Обломурадов Наим Ҳалимович, тарих фанлари доктори, профессор; Арслонзода Раҳматжон Арслонбоевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: 1950-1970-йилларда Марказий Фарғонадаги қўриқ ва бўз ерларнинг ўзлаштирилиши тарихи, ҳудудда амалга оширилган суғориш-ўзлаштириш тадбирлари натижаларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XX асрнинг 50-70-йилларида совет ҳокимиятининг Марказий Фарғонада амалга оширган аграр сиёсати оқибатида янги ерларни ўзлаштириш айнан «пахта яккаҳокимлиги-ўзлаштириш-кўчириш» тадбирлари орқали олиб борилгани, ушбу амалиёт ўзбек халқининг деҳқончилик маданиятига хос бўлган алмашлаб экиш тизимининг бузилишига олиб келганлиги асосланган;
Фарғона водийсидаги қўриқ, бўз ерларни ўзлаштириш учун Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидаги деҳқончилик анъаналаридан хабардор бўлган аҳолининг пахта яккаҳокимлиги таъсирида «ихтиёрий-мажбурий» тамойилига монанд равишда кўчирилиши ҳамда суғорма майдонлари ҳажмининг ортиши Бўз (ҳозирги Бўстон) ва Ёзёвон районлари ташкил топишига сабаб бўлгани аниқланган;
XX асрнинг 60-йиллардан бошлаб пахта хомашёси сифатига эътибор берилмасдан Марказий Фарғона (Улуғнор, Мингбулоқ, Ёзёвон районлари)даги суғорма майдонларнинг экстенсив тарзда орттирилиши, мелиорация тадбирлари яхши йўлга қўйилмаганлиги туфайли экин ерларининг шўрланиб, яроқсиз ҳолатга келганлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги истеъмолидан чиқиб кетганлиги далилланган; 
суғориш-ўзлаштириш ишлари бўйича тажрибали муҳандис-гидротехникларнинг аксарият қисмининг водийлик мутахассислардан иборат бўлгани ва улар тажрибасидан ирригация тизими оддий ҳолатда бўлган Мозамбик мамлакатида кичик сув омборлари (барражлар) қуриш, каналларни қайта таъмирлаш, қўриқ очишда фойдаланилгани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1950-1970-йиллар даврий чегарасида Марказий Фарғона қўриқ ва бўз ерларининг ўзлаштирилиши ҳамда суғорилиши тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ҳамда таклифлар асосида:
совет ҳокимиятининг пахта яккаҳокимлиги сиёсати негизида Ўзбекистон, қолаверса, Марказий Фарғонадаги ўзлаштириш ва суғориш ишларининг янада кучайиб борганлиги тўғрисидаги тадқиқот назарий хулосалари ҳамда бирламчи манбаларидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг жорий архивига тегишли бўлган «Сув хўжалиги тизимидаги сув омборлари тўғрисидаги маълумот»ни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудларида жойлашган йирик сув омборлари бўйича материаллар билан бойитишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 29 мартдаги 03/18-1336-сон маълумотномаси). Натижада йирик гидроиншоотларнинг водийда барпо этилиши ўз навбатида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилганлиги, тиндирилган сув манбалари орқали экин майдонларини суғорилиши натижасида ерларнинг шўрланиши жараёнларининг келиб чиққанлигига оид илмий хулосаларни ойдинлаштирган;
совет аграр амалиёти таъсирида Фарғона водийси қишлоқ хўжалигида сув етишмовчилигининг келиб чиққанлиги билан боғлиқ диссертация илмий натижаларидан Қўқон тарихи ва маданияти давлат музейининг «Совет даврида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги» бўлимини қайта шакллантиришда ҳамда уни бирламчи манбалардаги ҳужжатлар, материаллар билан таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 01-12-04-6193-сон маълумотномаси). Натижада 1950-1970-йилларида республиканинг барча ҳудудларида, хусусан, Фарғона водийсининг юраги бўлмиш Марказий Фарғонада пахта яккаҳокимлиги сиёсатининг янада кучайиб боргани, ушбу амалиёт таъсирида сув танқислиги муаммосининг келиб чиққанлиги, аксар экин майдонларининг пахта билан банд қилиниши аҳолини бошқа қишлоқ хўжалиги ва дон маҳсулотлари борасида қатор қийинчиликларга дучор бўлганлиги билан боғлиқ бўлган тарихий билимларни кучайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish