Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Воҳид Тожимаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электрон таълим муҳитида педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.06 – электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Илмий раҳбар: Турсунов Самар Қузиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Мўминов Бaҳодир, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим муҳитида педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлашда электрон таълим муҳитини яратишнинг концептуал асослари буюртмачиларнинг замонавий эҳтиёжлари, амалий дастурларга қўйиладиган дидактик, методик, психологик, техник, эстетик, эргономик талаблар виртуал лаборатория стендлари ва мултимедиа материалларини қамраб олган дастурий таълим воситаларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитини инновацион муҳитда оммабоплиги, шахсга йўналтирилганлиги, унда таълим олувчининг мустақил ишлай олиш сифатларини ривожлантиришга асосланган модели ҳамда унинг MIT App Inventor конструкторида мобил иловаси дидактик жиҳатлари таълим воситалари  таснифланишида таълим, муҳит ва улар орасидаги узлуксизлик ва узвийликни ҳисобга олиш  асосида  такомиллаштирилган; 
педагогик дастурий воситалар фани мазмунининг электрон таълим муҳитида мобил SMART, Scrath технологиялардан фойдаланиш методикаси дидактик синтез имкониятлари, яъни таълим жараёнида интерактив мулоқот, вақтни назорат қилиш, ахборотни ҳар хил шаклларда тақдим этишга устуворлик бериш орқали  такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларини электрон таълим муҳитида педагогик дастурий воситаларни яратиш ва қўллаш самарадорлигини баҳолаш мезонлари стратегик прогнозлаш репродуктив, вариатив, қисман изланувчан, креатив ва статистик кўрсаткичлардан таҳлилий фойдаланишнинг дидактик, эргономик методик талабларини ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим муҳитида педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
педагогик дастурий воситаларнинг электрон таълим муҳитида информатика таълимида мобил иловасини яратиш ва ундан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш учун комплекс қўллаш, билим олиш фаолиятининг сифатли бошқарувини ташкил қилиш, ўқитишда янги ахборот технологияларини қўллашга ўқитувчиларнинг тайёргарлиги, ўқитувчилар ва талабалар ўртасида ижобий мотивацияни шакллантириш каби дидактик шарт-шароитларни аниқлашгa oид тaвсиялaридaн OТ-Ф-1-100 рaқaмли “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” нoмли фундаментал лoйиҳaдa фoйдaлaнилгaн (Oлий вa ўртa-мaхсус тaълим вaзирлигининг 2020 йил 17 августдаги 89-03-2835-сoн мaълумoтнoмaси). Нaтижaдa лойиҳа доирасида яратилган “Имконияти чекланган талабаларни масофадан ўқитиш технологияси”  номли ўқув-услубий кўрсатма тадқиқот материаллари билан бойитилган; 
анъанавий ва электрон таълим муҳитида педагогик дастурий воситаларни жорий қилишда мобил технологияларининг оммабоплиги, шахсга йўналтирилганлиги, замонавий педагогикада етакчилик қилиши, унда таълим олувчининг мустақиллиги, рақобатбардошлиги каби хусусиятларига oид тaвсиялaридaн И-2011-13-4 рaқaмли “Тарбиячиларни педагогик фаолиятга тайёрлаш” нoмли иннoвaциoн лoйиҳaдa фoйдaлaнилгaн (Oлий вa ўртa-мaхсус тaълим вaзирлигининг 2020 йил 17 августдаги 89-03-2835-сoн мaълумoтнoмaси). Нaтижaдa лойиҳа доирасида яратилган “Тарбиявий иш технологияси” нoмли тренинг ҳамда “Таълим-тарбия жараёнига инновацион ёндашув” номли ўқув-услубий кўрсатма материаллари илмий жиҳатдан асосланган; 
электрон таълим муҳитида педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш даражалари ва кўрсаткичларига оид таклиф ҳамда хулосалардан “Педагогик дастурий воситалар” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғига асосан нашрга тавсия этилган) ва шу асосда шахсий компьютерлар ҳамда мобил қурилмалар учун мобил иловалар яратилган, амалиётга жорий этилган. Натижада бу таклифлар “Информатика ўқитиш методикаси” таълим йўналиши талабаларининг ахборот компетентлигини ўстиришда самарадорликка эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish