Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуримбетов Рахматулла Ибрагимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий халқаро муносабатлар трансформацияси шароитида ШҲТ фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари», 23.00.04 - Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ss251.
Илмий раҳбар: Султанова Этибор Сидиковна, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11\30.12.2019.Tar\Yu\I\S\24.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Қодир Асадович, сиёсий фанлари доктори, доцент; Норов Владимир Имамович, юридик фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади ШҲТнинг халқаро ва минтақавий фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ШҲТнинг кўп қутбли халқаро муносабатлар тизимини ва янги дунё тартиботини шакллантиришдаги ролини “ШҲТ плюс” янги шериклик форматини жорий қилиш ҳамда глобал ва минтақавий даражадаги йирик мамлакатлар, шунингдек халқаро тузилмалар билан долзарб муаммолар юзасидан доимий мулоқот механизмини шакллантириш асосланган;
тузилманинг глобал мақомини ошириш ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида юзага келадиган баҳсларнинг олдини олиш ва ҳал этишда ШҲТнинг превентив дипломатия бўйича махсус вакилини тайинлашни жорий қилиш, ШҲТ ва БМТ ўртасида маслаҳатлашувлар форматини йўлга қўйиш механизми асосланган;
жаҳон сиёсий майдонида етакчи тузилмалардан бирига айланиб бораётган ШҲТнинг сиёсий платформасидан Марказий Осиёнинг транспорт-транзит салоҳиятидан кенг фойдаланиш ва шу мақсадда ташкилотнинг транспорт соҳасида ўзаро боғлиқликни кучайтиришга қаратилган концепутал ҳужжатни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
мамлакатимизнинг ташкилотдаги  фаолиятини янада чуқурлаштириш ва  аъзо давлатлар билан кенг қамровли ҳамкорлигини ривожлантиришга йўналтирилган узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги асоланган; 
ШҲТнинг истиқболдаги ривожланишининг учта - “стагнация”, “ижобий рақобатга асосланган ҳамкорлик” ва “Евроосиёда янги дунё тартиботини шакллатиришда иштирок этувчи куч” сценарийлари башорат қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ШҲТ фаолиятини Ўзбекистон миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ШҲТнинг кўп қутбли халқаро муносабатлар тизимини ва янги дунё тартиботини шакллантиришдаги ролини оширишга доир илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг ШҲТ Форумининг XV йиғилиши (20.09.2020 й.), ташкилотнинг видеоанжуман шаклида ўтган Саммитида (10.11.2020 й.), онлайн шаклда ташкил этилган “ШҲТ Давлат раҳбарлари йиғилишининг асосий натижалари” мавзусидаги халқаро тадбири (17.11.2020 й.) материалларн тайёрланган тегишли и тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2021 йил 5 майдаги 10-сон маълумотномаси). Мазкур хулоса Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининнг ШҲТ ва Ўзбекистоннинг ушбу тузилма билан ҳамкорлик истиқболларини белгилашга қаратилган таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда қўллаш имконини берган;
тузилманинг глобал мақомини ошириш ҳамда унга аъзо давлатлар ўртасида юзага келадиган баҳсларнинг олдини олиш ва ҳал этишда превентив дипломатия воситаларини  қўллашга доир илмий асосланган хулоса Ўзбекистон Республикаси ТИВ Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази томонидан тегишли таҳлилий ҳужжатни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ТИВ Марказининг 2021 йил 17 июндаги 01/80-сон маълумотномаси). Бу таклиф “ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида юзага келадиган баҳсларнинг олдини олиш ва ҳал этиш” Концепцияси лойиҳасини тайёрлаш имконини берган;
ШҲТдан Марказий Осиёнинг транспорт-транзит салоҳиятини самарали рўйёбга чиқариш платформаси сифатида фойдаланиш, унинг ривожланиш сценарийларига доир башоратлар ҳамда Ўзбекистоннинг ташкилот билан кенг қамровли фаолиятини чуқурлаштиришга қаратилган илмий асосланган тавсиялар ШҲТнинг Бишкек шаҳрида (14.06.2019 й.) ва видеоконференция шаклида бўлиб ўтган (10.11.2020 й.) Саммитларида Ўзбекистон Республикаси ташаббусларини ишлаб чиқишда ҳамда тегишли “Йўл хариталари”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йил 25 июлдаги 15/27577-сон маълумотномаси).Мазкур таклифлардан фойдаланиш ШҲТнинг транспорт-коммуникация соҳасидаги ўзаро боғликликни ривожлантиришга йўналтирилган концепутал ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish