Йўлдошов Шерзод Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Микрокристаллик ва кукунсимон целлюлоза асосида қуйи қовушқоқли карбоксиметилцеллюлозанинг олиниши, хоссалари ва ишлаб чиқариш технологияси», 02.00.05–Целлюлоза ва целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/T22.
Илмий раҳбар: Саримсоқов Абдушкур Абдухалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.27.06.2017.FM/K/T.36.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонбердиев Гаппар, кимё фанлари доктори, профессор; Ҳайитметова Саида Боқижоновна, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: микрокристаллик целлюлоза (МКЦ) ва кукунсимон целлюлоза (КЦ) асосида сувда эрувчан қуйи қовушқоқли карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ) ва юқори алмашиниш даражасига эга полианион целлюлоза (ПАЦ) синтез қилиш, уларнинг хоссаларини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқариш технологияларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор моноаппарат усулда МКЦ ва ПЦ асосида алмашиниш даражалари 0,42-0,48 бўлган қуйи қовушқоқли сувда эрувчан КМЦ намуналарини синтез қилиш шароитлари аниқланган;
илк бор МКЦ ва КЦни этил спирти муҳитида бир босқичда карбоксиметиллаш орқали юқори алмашиниш даражали ПАЦ синтез қилинган;
адиабатик шароитда МКЦ ва КЦни гетероген карбоксиметиллаш реакциясининг фаолланиш энергияси, реакциянинг тезлик константаси ва иссиқлик эффектлари аниқланган;
МКЦ ва КЦ асосида қуйи қовушқоқли КМЦ олишнинг моноаппарат ва ПАЦ ишлаб чиқаришнинг суспензион технологиялари яратилган;
илк бор қуйи қовушқоқли, қуйи алмашинган КМЦни қийин ёнувчан ёғоч композицияси таркибига киритиш маҳсулотнинг ёнғинга чидамлилик ва физик-механик хоссаларини ортишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
МКЦ ва КЦ асосида қуйи қовушқоқли КМЦ ва ПАЦ олиш, ишлаб чиқариш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
моноаппарат технология асосида «UZBEKNEFTEGAZ» миллий холдинг компанияси тасарруфидаги «Карбонам» МЧЖ корхонаси базасида маҳаллий хомашёлар асосида 370 тонна, умумий қиймати 430 млн. сўм бўлган техник КМЦ ишлаб чиқарилган («UZBEKNEFTEGAZ» миллий холдинг компаниясининг 2017 йил 23 февралдаги 23-10-01/26-677-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган технология нефть ва газ саноати учун импорт ўрнини босувчи зарур маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берган.
моноаппарат технологияда маҳаллий хомашёлар асосида КМЦ ишлаб чиқариш учун «Пахта целлюлозаси, линти ва текстил чиқиндилари асосида техник КМЦ ишлаб чиқариш» технологик регламенти ишлаб чиқилган (TR_22235949-002:2016) ва «OʹZLITINEFTGAZ» АЖнинг розилиги асосида «Карбонам» МЧЖ корхонаси томонидан тасдиқланган. Мазкур технология маҳаллий хомашёлар асосида импорт ўрнини босувчи экспортга йўналтирилган янги маркадаги КМЦ олиш имконини берган.