Sayt test rejimida ishlamoqda

Икромхонова Фируза Икромовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбек ва инглиззабон насрда тарихий асар поэтикаси (композиция ва образ)», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Fil295.
Илмий маслаҳатчи: Сиддиқова Ирода Абдузуҳуровна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИКфаолияткўрсатаётганмуассасаноми, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Камилова Саодат Эргашевна, филология фанларидоктори, доцент; Милиев Сувонқул, филология фанларидоктори, профессор; Ҳошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчиташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ўзбек-инглиз адабий жараёнидаги поэтик янгиланишлар ва уларнинг юзага келишига таъсир этган омилларни жаҳон адабиёти аспектида яхлит илмий-назарий қараш ҳамда тушунчалар маҳсули эканлигини тарихий ҳақиқатнинг бадиий-эстетик ифодаси орқали очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихий-бадиий асарларнинг келиб чиқиши ва тараққиёти ўзбек ҳамда инглиззабон халқларида турлича кўринишга эга эканлиги, хусусан, ўзбек насрида халқ оғзаки ижодида шаклланиб, турли тошбитик, сўнгра ёзма адабиёт намуналари асосида ривожланганлиги, америка насрида тарихий-бадиий асар XVII аср бошларида кундалик, эсдалик, хотира кўринишида шаклланганлиги исботланган;  
тарихий шахсларга аёл бўлишига қарамай мардлик, жасурлик, халқни ўз ортидан эргаштира олиш, ростгўйлик, халқпарварлик, жанговарлик каби бадиий-эстетик вазифалар юкланиши «Тарих», «Ойсулув», «Тўмарис» асарларидаги образларнинг генезиси ёрдамида далилланган;
Тўмарис ва Жанна д’Арк образлари замонавий бадиий-эстетик тафаккур аспектида халқ тарихини тубдан ўзгартирган аёл саркардалар бўлганлиги каби ўхшаш ҳамда Тўмариснинг аслзода оиладан, турмуш қурган, фарзандли эканлиги ва узоқ умр кўриши, Жанна д’Аркнинг деҳқон қизи, ўқимаган, фожеали ҳалок бўлиши каби фарқли жиҳатлари аниқланган;
Марк Твен ва Миркарим Осим томонидан яратилган Жанна д’Арк, Тўмарис каби образларга ўзбек ёзувчилари томонидан асосан реалистик услубда, инглиз ёзувчилари томонидан реалистик, диний ҳамда мифик услубда ёндашилганлиги исботланган;
Марк Твеннинг романида Жанна д’Арк образи ёрқин, кескин фарқланиб турувчи характер қирралари билан тасвирланганлиги, Миркарим Осимнинг қиссасида Тўмарис қатъиятли, мулоҳазали, жасур аёл-саркарда сифатида достон ва шеърларда мазкур образ кўпроқ бадиийлаштирилганлиги, тарихий ҳақиқат сезилмайдиган даражага етганлиги далилланган;
тарихий асар композицияcида икки тузум ўртасидаги зиддият персонажлар характери, портрети, нутқи, дунёқараши, ҳаракати ҳамда шунга мувофиқ равишдаги бадиий тил унсурлари яхлит тизимининг умуминсоний ғоялар асосидаги ифодаси сифатида намоён бўлганлиги ҳамда персонажлар композицияси, сюжет композицияси ва бадиий нутқ композицияси ватанпарварлик, озодлик, шахс эрки, ҳаётсеварлик, инсорпарварлик каби ғоялар асосида қурилганлиги бадиий жиҳатдан асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарихий асарлар поэтикаси муаммоларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тарихий асарларнинг шаклланиш омиллари, тараққиёти ва такомили жаҳон адабиёти, АҚШ ва ўзбек адабиёти кесимида алоҳида-алоҳида ўрганилиб, ўзаро солиштирилиб, «Тарих», «Ойсулув», «Тўмарис» асарларидаги образлар қиёсланишига оид хуосалардан Эрасмус+ дастурининг Project №598340-EPP-1-2018-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP University Cooperation Framework for Knowledge Transfer in Central Asia and China (UNICAC) грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021 йил 28 июндаги 89-04-1515-сон маълумотномаси). Натижада магистратура талабалари ва докторантлар учун ташкилланган онлайн курслардаги ўқув материаллари, лойиҳа доирасида яратилган қўлланмалар мазмунан бойишига эришилган;
Марк Твен романида Жанна образи ёрқин, кескин фарқланиб турувчи характер қирралари билан тасвирланган ҳолда олинган илмий хулосалардан Озарбайжон давлат педагогика университетида қиёсий адабиётшунослик, жаҳон адабиёти тарихи, адабиётшуносликка кириш, поэтика муаммолари, ҳозирги адабий жараён ва адабиёт назарияси каби курслардан дарслик, ўқув қўлланмалар яратишда, шунингдек инглиз ёзувчилари ижоди бўйича махсус курс ва тарихий асар поэтикаси, ёзувчининг бадиий маҳорати, жанр санъати бўйича семинарлар ташкил этишда манба бўлиб хизмат қилган, шунингдек, «Адабиёт назарияси ва қиёсий адабиётшунослик»  предметини ўқитишда фойдаланилган (Озарбайжон давлат педагогика университетининг 2021 йил 16 февралдаги 127/3-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг самарадорлиги ва ижобий кўрсаткичларини амалга жорий қилиш бўйича ишлаб чиқилган асосий тавсиялар «Адабиёт назарияси» ва «Тили ўрганилаётган мамлакат адабиёти» каби фанларни ўзлаштириш асосларида ўз ифодасини топган;
ўзбек ва инглиз ёзувчиларининг Тўмарис, Жанна д’ Арк каби тарихий  шахсларга мурожаати орқали уларнинг тарихий ҳақиқатни бадиий қайта ишланишида ўзбек ижодкорлари асосан реалистик услубда, Марк Твен эса Жаннага реалистик, диний, мифик жиҳатлардан ёндашганликлари каби жиҳатлардан, тарихий фактларни ижодий қайта ўзлаштириш, тарихий макон ва замон, тарихий образ ва образлилик, бадиийлик модуслари, мифопоэтик элементлар, эпик тасвир усуллари каби муаммоларни ечими Ўзбекистон Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясида тарихий асарларга оид илмий тадқиқотлар учун илмий-назарий манба бўлиб хизмат қилган (Хоразм Маъмун академиясининг 2021 йил 21 январдаги 26/1-21-сон маълумотномаси). Натижа «Хоразм тарихи ва маданияти доимий экспозицияси» музейи учун манба бўлиб хизмат қилиши билан белгиланган;
ўзбек тарихий асарлари поэтикаси миллий адабий анъана, жаҳон адабиёти насри ютуқлари ва ижодкорлар индивидуал ижодий изланишлари аспектида типологик жиҳатдан илмий таснифланиб, уларнинг  муштарак ва фарқли жиҳатларини қиёсий тадқиқ қилиш учун тавсиялар Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 28 июндаги 01-03/881-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларнинг ижодиий қобилияти такомиллашувига эришилган;
тарихий асардаги тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқиманинг тарихийлик, умуминсонийлик, замонавийлик каби етакчи тамойиллар асосида қайта идрок этилиши, ёзувчилар ижодий фикрлаш тарзининг ўзига хос   хусусиятларини  ташкил этгани, ёзувчиларнинг одам ва оламни идрок этиш даражаси, поэтик маҳоратига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан тавсия этилган намунавий дастур ва ўқув режалар асосида Фарғона давлат университетида 5111400-Хорижий тил ва адабиёт: инглиз тили бакалавриат йўналишидаги талабаларга ўқитилаётган «Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти», «Тил аспектларини ўқитиш амалиёти», «Лексикология ва стилистика», «Тил кўникмалари интеграцияси», каби амалий, шунингдек, 5А120102 – Лингвистика: инглиз тили мутахассислиги бўйича магистрларга ўқитиладиган «Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти ва тарихи» каби назарий фанлар таркибий қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 28 июндаги 89-04-1515-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг тегишли фан мақсад ва вазифаларини тушуниши осонлашган;
халқ достонларида тарихий шахслар ифодаси, достон жанри табиатидаги мифик поэтик унсурлар ва бадиий ифода усуллари, ровий образи, достон ижро этувчи бахшиларнинг индивидуал услуби, поэтик маҳорат масалалари, халқ озодлиги учун курашган Тўмарис ва Жанна дʻАрк тимсолидаги аёл саркардаларнинг жасоратига оид илмий-бадиий мисоллардан «Oʻzbekiston tarixi» телеканалида эфирга узатилган «Тақдимот» кўрсатувида фойдаланилган («Oʻzbekiston» teleradiokanali» давлат унитар корхонасининг 2021 йил19 январдаги 02-40-70-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувда берилган маълумотлар илмий асосланган;
халқ достонларида тарихий шахсларнинг ифодаси, достон жанр табиатидаги мифик поэтик унсурлари ва бадиий ифода усуллари, ровий образи, достончи-бахшининг индивидуал услуби, поэтик маҳорат масалалари ҳамда  янги давр кишиси руҳиятини бадиий ифодалашда бадиийлик модусларининг аҳамиятини илмий асослашга оид фикрлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлими 2016 йилда бажарилган Ф1-ФА-0-43429-рақамли «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал ҳамда ФА-А1 Г006-рақамли «Қорақалпок халқ қўшиқларининг тестологик таҳлили ва нашрга тайёрлаш» мавзусидаги илмий-амалий лойиҳаларни бажаришда қуйидаги натижалардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоқ Бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 24 август 215/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида чоп этилган мақола, рисолаларнинг илмий-назарий асоси кучайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish