Sayt test rejimida ishlamoqda

Кушбаков Дилшод Мусурманкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноят субъектининг жиноят-ҳуқуқий тавсифи ва унинг хусусиятлари”, 12.00.08 –Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Yu204.
Илмий раҳбар: Отажонов Аброр Анварович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Ҳайдаров Шухратжон Джумаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги универститети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят субъекти институтини тартибга солувчи жиноят қонуни нормалари ва уларни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ақли норасо шахснинг ҳаракатига фақат содир этган қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини тасдиқловчи маълумотлар асосида баҳо берилиши, шахснинг илгари судланганлиги ёки унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг қўлланганлиги инобатга олинмаслиги лозимлиги асосланган;
вояга етмаган шахснинг жиноят ишини кўриб чиқишда назорат инстанция суди айбдорга жиноий жазо қўлламасдан ҳам уни ахлоқан тузатиш мумкин деган хулосага келса, суд қарорларини бекор қилиб, ишни тугатиб ёки уни жазодан озод қилиб, Жиноят кодексининг 87-моддасида белгиланган мажбурлов чораларидан бирини қўллаш ҳуқуқини бериш зарурати асослантирилган;
ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг қидирув эълон қилинган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлган вояга етмаганларни аниқлаш ҳамда белгиланган тартибда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи орган ва муассасаларга юбориш ваколатини қонун ҳужжатларида белгилаш зарурати асосланган;
шахснинг ривожланишда ўз ёшига нисбатан орқада қолганлиги жазо тайинлашда енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши ва суд унга нисбатан жазо ўрнига тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқиши шартлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жиноят субъекти институтини тартибга солувчи жиноят қонуни нормалари ва уларни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ақли норасо шахснинг ҳаракатига фақат содир этган қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини тасдиқловчи маълумотлар асосида баҳо берилиши, шахснинг илгари судланганлиги ёки унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг қўлланганлиги инобатга олинмаслиги лозимлиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги “Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 23-сон қарорининг 17-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 12 сентябрдаги 04/11-424-16-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши суд амалиётида ақли норасо ҳолатида бўлган шахсларнинг қилмишига тўғри ҳуқуқий баҳо беришга ҳамда қонун нормаларини тўғри қўллашга хизмат қилган;
вояга етмаган шахснинг жиноят ишини кўриб чиқишда назорат инстанция суди айбдорга жиноий жазо қўлламасдан ҳам уни ахлоқан тузатиш мумкин деган хулосага келса, суд қарорларини бекор қилиб, ишни тугатиб ёки уни жазодан озод қилиб, Жиноят кодексининг 87-моддасида белгиланган мажбурлов чораларидан бирини қўллаш ҳуқуқини беришга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Жиноят ишларини назорат тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 11-сон қарорининг 30-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 12 сентябрдаги 04/11-424-16-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф вояга етмаганга оид қонун нормаларини янада такомиллаштириш ва қонун нормаларини қўллаш амалиётида мавжуд муаммоларни бартараф этишга хизмат қилган;
ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг қидирув эълон қилинган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлган вояга етмаганларни аниқлаш ҳамда белгиланган тартибда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи орган ва муассасаларга юбориш ваколатини қонун ҳужжатларида белгилашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 12 июлдаги 151-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 58-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 9 сентябрдаги 26/2518-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф вояга етмаган шахсларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиш даражасини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish