Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердимуродов Усмон Суюновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурслари самарадорлигини ошириш”, 08.00.04 - қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Iqt254.
Илмий раҳбар: Кодиров Абдусаторходжа, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини  механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Рhd.036/30.01.2020.
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қучқоров Ғайбулла Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва аграр технология инистути. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурслари самарадорлигини ошириш бўйича илмий-назарий, услубий ҳамда амалий аҳамиятга эга бўлган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида ишчи кучига бўлган талабни бир ишчига тўғри келган қиймат ва натурал ҳолдаги маҳсулот таннархини умумий қиймат шакли индекси орқали аниқлаш услубияти такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишида таъсир этувчи (техник-агротехнологик, ташкилий, таркибий ва табиий) омилларини ўзаро боғлиқлиги ва таъсир даражаси зичлигини эътиборга олган ҳолда улардан комплекс фойдаланиш модели такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни кунбай ва ойлик иш ҳақини қатъий белгилаш орқали моддий манфаатдорлик механизми амплитификация қилиш орқали кучайтириш тизими ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурслари самарадорлигини ошириш бўйича илмий натижалар  асосида: 
қишлоқ хўжалигида ишчи кучига бўлган талабни бир ишчига тўғри келган қиймат ва натурал ҳолдаги маҳсулот таннархини умумий қиймат шакли индекси орқали аниқлаш бўйича услубий ёндашув таклифидан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 20 сентябрдаги 04/033-1256-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қўлланиши натижасида Тошкент вилоятида фермер хўжалигида меҳнат ресурсларига бўлган талабни ортишига ва меҳнат ярмаркаларида қатнашганлар улуши 35 фоизга, ишга жойлашганлар улуши 28 фоизга ортган;
қишлоқ хўжалигида фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи техник-агротехнологик, ташкилий, таркибий ва табиий омилларини ўзаро боғлиқлиги ва таъсир даражаси зичлигини эътиборга олган ҳолда улардан комплекс фойдаланиш модели такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 20 сентябрдаги 04/033-1256-сон маълумотномаси). Натижада, фермер ва деҳқон хўжаликларида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
феремер хўжаликларида меҳнат ресурсларини кунбай асосида ва ойлик иш хақини қатъий белгилаш орқали рағбатлантириш механизмидан фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 20 сентябрдаги 04/033-1256-сон маълумотномаси). Натижада, Тошкент вилоятида фермер хўжаликларига меҳнат ресурсларининг жалб қилиниши 1,6 баробарга кўпайиши асосланган;
ўрта арифметик ва полиминал усулларидан фойдаланган ҳолда деҳқон ва фермер хўжаликларидa меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга асосланган 2021–2025 йиллaргача ишлаб чиқилган прoгнoзидан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 20 сентябрдаги 04/033-1256-сон маълумотномаси). Натижада, республикада ўрта муддатли истиқболда меҳнат ресурсларининг сони 1,2 баробарга ошиши башорат қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish