Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Зубайда Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кобальт (II), никель (II) ва мис (II) нинг формиатацетатли координацион бирикмалари: синтези, тузилиши ва хоссалари», 02.00.01 – Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/K168.
Илмий раҳбар: Кадирова Шахноза Абдухалиловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.K.01.03.
Расмий оппонентлар: Умаров Бақо Бафоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Ибрагимова Мавлуда Рўзметовна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Co(II), Ni(II) ва Cu(II) формиатларини s-, p-, d-металл ацетатлари билан полиядроли формиатацетатли координацион бирикмаларини синтез қилиш, таркиб-тузилиш боғлиқликларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Со(II), Ni(II) ва Cu(II) нинг формиатацетатли 23 та янги гетерометалл координацион бирикмалари синтез қилинган; 
элемент, энергия-дисперсион, рентгенфазавий, термик анализ, электрон, ва ИҚ- спектроскопик усуллар ёрдамида синтез қилинган янги бирикмаларнинг индивидуаллиги ҳамда кристалл ва эритма ҳолатида формиатацетатларнинг оралиқ металл ионларига координацияланиши аниқлаш натижасида қонуниятлар яратилган;
илк бор рентген нурлари дифракциясига асосланган структуравий ва нейтронографик таҳлил усуллари ёрдамида [Ni(HCOO)2∙2Zn(CH3COO)2∙4H2O] комплексининг кристалл тузилиши аниқланган;
квант-кимёвий усуллар ёрдамида координацион бирикмаларнинг геометрик ва энергетик параметрлари, атомлардаги зарядларнинг тақсимоти, геометрияси ҳамда реакцион қобилияти аниқланган;
илк бор Co(II), Ni(II) ва Cu(II) формиатацетатли комплекс бирикмаларининг барқарорлик константалари аниқланган ва Сo(II)<Ni(II)<Cu(II) қаторида барқарорлик константалари ортиб бориб, Ирвинг-Вильямс қатори қонуниятига мос келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Со(II), Ni(II) ва Cu(II) формиатацетатли янги координацион бирикмаларини синтези ва физик-кимёвий ҳамда биологик хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Co-Cu-NK стимулятори Хоразм вилояти фермер хўжаликлари майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 07 майдаги 02/025-2014-сон маълумотномаси). Натижада, Co-Cu-NK стимуляторини қўллаш буғдой униб чиқишини 1-2 кунга тезлаштириш, ҳосил пишиши 7-10 кунга қисқартириш ва ҳосилдорликни 10-15 % га ошириш, шунингдек пахтанинг униб чиқиши 1-2 кунга, ҳосилнинг шаклланиши ва етилиши 5-7 кунга қисқартириш, ҳосилдорликни ўртача 3,4-5,0 % га ошириш имконини берган;
синтез қилинган комплекс бирикмалардан ОТ-Ф7-45 рақамли “Металларнинг янги гетероҳалқали полифункционал биологик фаол лигандлар билан қишлоқ хўжалиги ва тиббиётда қўллаш учун полиэдрининг маълум тузилиш ва функционалликка эга бўлган координацион бирикмаларининг йўналтирилган синтези” мавзусидаги фундаментал лойиҳада координацион бирикмаларни синтез қилиш, уларнинг тузилиши ва хоссаларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 8 февралдаги 89-06-224-сон маълумотномаси). Натижада, формиатацетатнинг янги координацион бирикмаларини олиш, тузилиши ва хоссаларини аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish