Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирова Гулноза Қодиржоновнанинг 
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида сувда эрийдиган органоминерал ўғитлар олиш технологияларини ишлаб чиқиш», 02.00.13-Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2050.
Илмий раҳбар: Шамшидинов Исраилжон Тургунович, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.К/T.66.02.
«Аммоний фосфатлари олиш усули» ихтиро патентига (№IAP 06263) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2021 йил 17 июндаги 01-11/1662-сон хулосаси берилган.
«Суюқ биоорганик минерал ўғит олиш усули» ихтиро патентига (№IAP 06411) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2021 йил 17 июндаги 01-11/1663-сон хулосаси берилган.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
экологик хавфсиз, сувда тўла эрийдиган аммоний фосфатлари ҳамда ёмғир чувалчанги биогумусини қайта ишлаш асосидаги суюқ биоорганоминерал ўғит олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
экстракцион фосфат кислота ишлаб чиқариш технологик циклида кислотани фтор ва сульфатлардан тозалашнинг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланган ҳамда олий навдаги аммоний фосфатлари олиш мумкинлиги асосланган (№IAP 06263);
NPK-ўғитлар олиш учун сувда тўла эрийдиган, фторсизланган аммоний фосфатлари олишнинг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланган (№IAP 06263);
илк бор ишлаб чиқариш технологик циклида ЭФКни сульфатлар ва фтордан қисман тозалаш йўли билан олий навдаги аммоний фосфатлари ишлаб чиқариш технологияси яратилган 
(№IAP 06263);
қисман тозаланган ЭФКни аммонийлаш босқичида темир, алюминий, кальций, фтор каби қўшимчалардан тозаланган моноаммонийфосфат ишлаб чиқариш технологияси яратилган 
(№IAP 06263); 
илк бор ёмғир чувалчангининг қаттиқ ҳолатидаги биогумусини томчилаб суғориш, гидропоника ва ўсимликларни илдизидан ташқари озиқлантириш талабларига жавоб берадиган суюқ биоорганоминерал ўғитга қайта ишлаш усули ишлаб чиқилган (№IAP 06411);
ёмғир чувалчанги биогумусини суюқ биоорганоминерал ўғитга қайта ишлаш технологияси яратилган (№IAP 06411).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Cувда тўла эрийдиган, экологик хавфсиз моноаммонийфосфат ҳамда ёмғир чувалчанги биогумусидан суюқ биоорганоминерал ўғит олиш технологияларини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сувда тўла эрийдиган моноаммонийфосфат олиш технологияси «IFODA AGRO KIMYO HIMOYA» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 16 сентябрдаги 02/025-3741-сон маълумотномаси). Натижада, томчилаб суғориш учун NPK-ўғитлар ва суюқ биоорганоминерал ўғитлар ишлаб чиқариш учун Марказий Қизилқум фосфоритларидан моноаммонийфосфат ва қўшимчалардан тозаланган экстракцион фосфат кислота олиш имконини берган;
ёмғир чувалчанги биогумусини суюқ биоорганоминерал ўғитларга қайта ишлаш технологияси «UYCHI SOHIBKOR AGRO EXPORT» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 16 сентябрдаги 02/025-3741-сон маълумотномаси). Натижада, ёмғир чувалчанги биогумусидан томчилаб суғориш, гидропоника ва илдиздан ташқари озиқлантириш талабларига жавоб берадиган, таркибида ўсимликларни ўстирувчи ва ривожлантирувчи экологик хавфсиз стимулятори бўлган юқори самарадор суюқ биоорганоминерал ўғитлар олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish