Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдухакимова Хуснидахон Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шоҳимардонсой конус ёйилмаси суғориладиган тупроқларининг геокимёси», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/B349.
Илмий раҳбар: Исағалиев Муроджон Тўйчибоевич, биология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, РhD.03/30.12.2019.В.05.03.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Нодиржон Юлчиевич, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Парпиев Ғофуржон Тохирович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шоҳимардонсой конус ёйилмаси тупроқларининг геокимёвий хосса-хусусиятлари, экологик-генетик ҳолатига кимёвий элементлар миграцияси, аккумуляцияси ва дифференциациясининг таъсирини «она жинс – тупроқ генетик қатлам – ўсимлик» тизимида аниқлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга қаратилган илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шоҳимардонсой конус ёйилмаси тупроқ ҳосил бўлиши жараёнлари табиий ва антропоген омиллар таъсирида ҳозирги тупроқ-геокимёвий хусусиятларини шаклланиши механизми асосланган;
конус ёйилманинг турлича маданийлашган суғориладиган типик бўз, оч тусли бўз, бўз-ўтлоқи ҳамда бўз ерлари тупроқларининг морфогенетик белгилари, механик, физик-кимёвий, биогеокимёвий ва кимёвий хоссалари ҳамда геокимёвий барьерлар, провинциялари аниқланган;
Шоҳимардонсой конус ёйилмаси тупроқлари, она жинси ва ўсимликларида Rb, Cs, Cr, U, Sc, La, Hf, Sb, Ce, Sm, Tb, Yb, Lu, Th ларнинг геокимёвий хусусиятлари ва фон миқдорлари аниқланган;
картографик олинган маълумотлар билан ҳудуд тупроқлари қиёсий-географик таққосланган ва тупроқларда содир бўлаётган регрессив эволюцион жараён исботланган;
ҳудуд тупроқларини оғир металлар билан сезиларли даражада ифлосланиши кузатилганлиги, бу эса Шоҳимардонсой конус ёйилмаси суғориш сувларининг сув-миграцион-аккумулятив ҳамда қишлоқ хўжалиги юритишда антропоген омил таъсиридаги техноген-транслокацион миграция ва аккумуляцияси билан боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шоҳимардонсой конус ёйилмаси суғориладиган тупроқларининг геокимёси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғориладиган ерларининг 1:5000 миқёсли рақамли агрохимкартограммалари Фарғона вилояти Фарғона тумани «Рахмонали Кенжаев» ва «Иноятхон Шаҳноза» фермер хўжаликларидаги жами 135 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 02/022-3609-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу фермер хўжаликлари ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини оширишда, органик ҳамда фосфор ва калийли минерал ўғитлардан дифференциаллашган ҳолда фойдаланиш бўйича тадбирларни бегилаш имконини берган;
суғориладиган ерларнинг 1:5000 миқёсли ҳаракатчан микроэлементлар миқдори картограммаси «Водил Қизилқўрғон» массиви «Иноятхон Шаҳноза» фермер хўжалигидаги 62 га ҳамда «Дамкўл Оқтом Гулистон» массиви «Рахмонали Кенжаев» фермер хўжалигидаги 73 га майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 02/022-3609-сонли маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликлари суғориладиган тупроқларида микроўғитлардан (Mn, Mo, Zn) фойдаланиш, унумдорлиги паст бўлган ерларга, давлат эҳтиёжлари учун пахта ва дон хом-ашёси етиштирувчи фермер хўжаликларига ўғитларни тақсимлаш ва улардан табақалашган ҳолда қўллашда асос бўлиб хизмат қилган;
Шоҳимардонсой конус ёйилмаси суғориладиган типик бўз, оч тусли бўз, бўз-ўтлоқи тупроқлари, бўз ерлари ва уларни ҳосил қилувчи оналик жинсларида, ўсимликларида Fe, Ca, K, Na, B, Mn, Ba, Sr, Cr, Zn, Ni, Co, Hf, As, Mo, Sb, Au, Rb, Sc, Ta, Cs, Br, Ce, La, Nd, Sm, Lu, Eu, Tb, Yb, Th, U элементларнинг миқдорлари, миграцияси ва аккумуляцияси ҳамда экологик хусусиятлари «Дамкўл Оқтом Гулистон» ва «Водил Қизилқўрғон» массивларида жами 135 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 02/022-3609-сонли маълумотномаси). Натижада, ўрганилган тупроқларни геокимёвий ва биогеокимёвий тавсифлаш, тупроқ-геокимёвий, тупроқ-экологик мониторинги ишларини олиб бориш, сердаромад қишлоқ хўжалик экинларини тўғри жойлаштириш ва экологик тоза маҳсулот олиш учун асос сифатида хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish