Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидов Орифжон Жаҳонгировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Аччиқ бодом мағзидан биофаол қўшимчалар яратиш технологиясининг коллоид кимёвий асослари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/К306.
Илмий раҳбар: Тухтаев Хаким Рахманович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети, Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Равшан Исроилович, кимё фанлари доктори, профессор; Эркабаев Фуркат Ильясович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аччиқ бодом мағзидан мой, унинг кунжарасидан биофаол моддалар, аччиқ бодом мойи ва доривор ўсимликлар барги, гули асосида мойли экстрактлар ва эмульсиялар олишнинг коллоид -кимёвий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аччиқ бодом мағзи кунжарасини чуқур қайта ишлаш асосида сувли, спиртли экстрактлар, оқсили ажратиб олинган ва бу биофаол моддаларни инсектоакарицидлар сифатида қўллаш мумкинлиги асосланган;
турли сирт фаол моддаларни танлаш орқали аччиқ бодом мойининг барқарор эмульсияларини олишнинг технологияси ва асосий коллоид кимёвий принциплари ишлаб чиқилган;
аччиқ бодомнинг спиртли экстракти асосида тайёрланган  инсектоакарицид концентратини эмульсияга айлантириш жараёнида қўшилган сувнинг миқдорига боғлиқ равишда фазалар алмашиниши аниқланган;
аччиқ бодом мойи асосида доривор ўсимликларнинг (мойчечак гуллари, маврак барглари, тирноқгул гуллари) мойли экстрактларини олиш ва уларга турли сирт фаол моддалар қўшиш йўли билан эмульсияларга айлантириш шароитлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Аччиқ бодом мағзидан биофаол моддалар олиш технологиясининг коллоид-кимёвий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инсектоакарицид воситасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№IAP 06350, 2020 й.). Натижада, аччиқ бодом данаги мағзи асосида инсектоакарицид воситасини олиш имконини берган;
инсектоакарицид таркибга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан фойдали моделга патент олинган (№FAP 01611, 2021 й.). Натижада, аччиқ бодом данаги мағзи асосида инсектоакарицид таркиб олиш имконини берган; 
аччиқ бодом мағзи асосида олинган инсектоакарицид Сурхондарё вилоятининг Денов туманида фермер хўжаликларидақора мол ва майда шоҳли хайвонларни дезинфекциялашда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 19 апрелдаги 02/23-75-сон маълумотномаси). Натижада, қора мол ва майда шохли хайвонларнинг кана билан зарарланиши 85% камайишини имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish