Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурова Наргиза Аъзамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тадбиркорлик субъектлари мулкий асосларининг ҳуқуқий режими», 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Yu44.
Илмий маслаҳатчи: Окюлов Оманбой, юридик фанлар доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01
Расмий оппонентлар: Караходжаев Дилором Мамировна, юридик фанлар доктори, профессор; Насриев Илҳом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор; Чиниев Дилшод Абдимўминович, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик субъектлари мулкий асосларининг ҳуқуқий режими моҳияти ҳамда уни амал қилиш чегараларини аниқлаш ҳамда мулкий асосларни қўллашнинг ҳуқуқий механизмларини ривожлантиришга оид асосий йўналишлар ва устувор жиҳатларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик субъектларидан мол-мулкнинг ҳуқуқий режимига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилишда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ушбу ҳужжатларга муҳр босиш ва уни муҳр билан тасдиқлашни талаб қилиши тақиқланиши асослантирилган;
кўчмас мулк юзасидан битимни инсофли тарафи тегишли давлат реестридаги ахборотнинг нотўғрилиги оқибатида кўрган зарар учун кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган жавобгар бўлиши асосланган;
кўчмас мулкка оид нотўғри ахборот кадастр объектларига оид ҳуқуқларнинг давлат реестрида бўлганлиги оқибатида кўрилган зарар суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида қопланиши зарурлиги асослантирилган;
масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият устав фонди тегишли жамиятнинг уставида белгиланиши ҳамда иштирокчилар улушларининг номинал қийматидан иборат бўлиши асосланган;
республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланиш даражасини баҳолашда тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи дахлсизлигининг таъминланганлик кўрсаткичини ҳам инобатга олиш ҳамда ушбу индикаторни ҳисоблашга Адлия вазирлигини масъул қилиб белгилаш мумкинлиги асослантирилган.
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги маҳаллий ҳокимликнинг қарорини адлия органларининг ижобий хулосаси асосида қабул қилиш, ерни олиб қўйиш муносабати билан компенсация бериш тўғрисидаги келишув мажбурий тарзда нотариал тасдиқлаш лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Тадбиркорлик субъектлари мулкий асосларининг ҳуқуқий режимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр босишни ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлашни талаб қилиш давлат органлари ҳуқуқни ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан тақиқиланиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ЎРҚ-531-сонли  Қонуни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2021 йил 29 июндаги 04/4-4039-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳужжатларни расмийлаштиришга оид ортиқча талаб ва тартибни бекор қилиш йўли билан улар фаолиятини ривожлантиришга имкон яратган;
кўчмас мулк объекти бўйича битимнинг инсофли тарафи кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги нотўғри ахборот оқибатида кўрган зарарлар учун кўчмас мулк бўлган кадастр объектларига доир ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар жавобгар бўлиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ЎРҚ-531-сонли  Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2021 йил 29 июндаги 04/4-4039-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларининг давлат реестрини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларининг масъулиятини ошириш ва шу орқали битимда тузишда инсофли ҳаракат қилган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг адолатли механизмини яратилишига хизмат қилган;
кўчмас мулк объектларига оид ҳуқуқларнинг давлат реестридаги нотўғри ахборот оқибатида кўрилган зарарнинг ўрни суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида қопланиши зарурлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ЎРҚ-531-сонли  Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қараши курашиш қўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 16-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф битимнинг инсофли томонига етказилган зарарни қоплашнинг адолатли тартиби амал қилишини таъминлашга хизмат қилади;
масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамият устав фонди (устав капитали) жамиятнинг уставида белгиланиши ва иштирокчилар улушларининг номинал қийматидан иборат бўлишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ЎРҚ-531-сонли Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қараши курашиш қўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 16-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятни ташкил этишда тадбиркорлик субъектлари учун қулай ва мақбул режимни ташкил этган ҳамда устав капиталининг миқдорига оид чекловни бекор қилиш орқали улар фаолиятини самарали ишлашига хизмат қилган.
тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи дахлсизлигининг таъминланганлик кўрсаткичи тадбиркорликнинг ривожланиш даражасини баҳолашда инобатга олиниши ҳамда ушбу индикаторни ҳисоблашга масъул қилиб Адлия вазирлигини белгилаш мумкинлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик бошқармасининг 2021 йил 18 августдаги 12/21-33-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф тадбиркорлик субъектлари мулк ҳуқуқи дахлсизлигини кучайтиришига имкон берган;
ер участкасини олиб қўйиш ташаббускори ҳамда олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектининг мулкдори ўртасида тузиладиган ерни олиб қўйиш муносабати билан компенсация бериш тўғрисидаги келишув мажбурий тарзда нотариал тасдиқланиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик бошқармасининг 2021 йил 18 августдаги 12/21-33-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф тадбиркорлик субъектлари кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish