Sayt test rejimida ishlamoqda

Хурвалиева Тармиза Латиповнанинг 
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача ёшдаги болаларни атроф олам билан таништириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.08-Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSс/Ped151.
Иш бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
Илмий маслаҳатчи: Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор  ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти,  PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01. 
Расмий оппонентлар: Қодирова Фотима Рашидовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тайланова Шохида Зайниевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Абдураҳимова Дилфузахон Алиевна, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларни атроф олам билан таништиришнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотларида атроф олам билан таништириш жараёнининг методик тизими мактабгача ёшдаги болаларнинг (қизиқиши, қобилияти,  иқтидори)  индивидуал  хусусиятларига ҳамда ақлий ва нутқий даражаларига мослашувчан Science-тайм таълим шакллари ва халқ оғзаки ижоди, урф-одатлар, миллий қадриятлар каби тарбия воситаларига устуворлик бериш асосида  такомиллаштирилган; 
мактабгача ёшдаги болаларни атроф олам билан таништиришнинг педагогик шарт-шароитлари коллаборатив ҳамкорлик, корпоративлик, коммуникативлик, ўзаро боғлиқлик тамойилларини модератор, фасилитатор, коуч каби педагогларнинг инновацион фаолият мазмунига оптималлаштириш орқали аниқлаштирилган; 
мактабгача таълим ташкилотларида атроф олам билан таништириш жараёнини  самарали ташкил этиш механизмлари болаларда тадқиқотчилик, толерантлик, коммуникативлик, рефлексивлик компетенцияларини тизимли шакллантиришга йўналтирилган ривожлантирувчи таълим технологиялари  (STEAM, NBIC, Sand-Art, Quest-game)ни ўқув-тарбиявий фаолиятга  прогностик-диагностик ёндашувлар орқали мослаштириш асосида  такомиллаштирилган; 
мактабгача  ёшдаги болаларни атроф олам билан таништириш модели интерфаол ўқув муҳити муносабатлари (субъект-субъект, қайта алоқа, ўз-ўзини баҳолаш) воситасида болаларда ижтимоий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган компетенциявий ёндашувга асосланган педагогик фаолият стратегияси асосида такомиллаштирилган;  
таълим кластери шароитида мактабгача  ёшдаги болаларга атроф оламни самарали ўргатишнинг дидактик таъминоти шахсга йўналтирилган-ўқиш мотивациясини фаоллаштиришга имкон берувчи таълим технологияларини тарбиячиларнинг импровизацион ҳаракат траекториясига адаптивлаштириш асосида  такомиллаштирилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларни атроф олам билан таништириш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги ишлар орқали амалиётга татбиқ қилинган: 
мактабгача ёшдаги болаларни атроф олам билан таништириш жараёнини прогностик, диагностик методларга асосланган коллаборатив ҳамкорлик, корпоративлик, коммуникативлик, ўзаро боғлиқлик  тамойиллари  асосида ташкил этишга  доир таклифлар  Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 18 июндаги 1-мҳ буйруғи билан  тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари мазмунига сингдирилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2021  йил 31 майдаги 02-02/2-1736-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларни атроф олам билан таништириш бўйича ўқув тарбиявий фаолиятни  аниқ индикаторли   мезонлар  асосида  ташкил ва  таҳлил қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
мактабгача таълим ташкилотларида атроф олам билан таништириш жараёнини  самарали ташкил этиш механизмларини ҳамда  болаларда тадқиқотчилик, толерантлик, коммуникативлик, рефлексивлик компетенцияларини тизимли шакллантиришга йўналтирилган  ривожлантирувчи таълим технологияларини  ўқув-тарбиявий фаолиятга  мослаштиришга оид таклифлари   методик амалиётга жорий   этилган.   (Мактабгача таълим вазирлигининг 2021  йил 31 майдаги   02-02/2-1736-сон маълумотномаси). Натижада болаларда соҳа компетенцияларини ривожлантириш бўйича  марказларда  тарбиячи ва болалар ўртасидаги  ҳамкорликни  мақсадли  ташкил этиш   ҳамда  дидактик жиҳатдан  таъминлашга эришилган; 
атроф олам билан таништириш  жараёни самарадорлигини оширишга оид  педагогик  омилларини   коорпоратив  ҳамкорлик воситасида  ривожлантириш бўйича тавсиялар  “SEVIMLI” телеканалининг “Sevimli kun” дастури орқали кенг жамоатчиликка методик, педагогик-психологик маслаҳатлар мажмуи  шаклида  етказилган (O’zbekiston hususuy  telekanali  MMP &B Master Media ishlab chiqarish va efirga uzatish markazi ”Sevimli” телеканалининг 2020 йил 13 майдаги 04-2710-сонли маълумотномаси). Натижада   мактабгача таълим ташкилоти, оила, маҳалла ва олий таълим муассасаларининг  ўзаро манфаатли ҳамкорлигини  кластер шароитида такомиллашувига эришилган;
мактабгача ёшдаги болаларни атроф олам билан таништириш модели инновацион ёндашувларнинг дидактик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2021  йил 31 майдаги   02-02/2-1736-сонли маълумотномаси).  Натижада, интерфаол ўқув муҳити муносабатлари  воситасида  фаол нутқий алоқани амалга оширишга йўналтирилган  педагогик фаолият  стратегияси асосида   атроф олам ҳақида тизимли тасаввурга эга мактаб таълимига комплекс тайёр бола шахси тарбияланишига эришилган; 
мактабгача  ёшдаги болаларни атроф олам билан таништириш компонентларини такомиллаштиришга йўналтирилган ривожлантирувчи технологиялар, педагогик импровизация имкониятлари, вариатив  ёндашувларга оид  таклифлар А-1-230 рақамли  “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси”  мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2020 йил  25 февралдаги 89-03-820-сон маълумотномаси). Натижада  мактабгача ёшдаги болаларда экологик  маданиятни  шакллантиришга оид  тизимли ўқув топшириқларидан  оила, таълим муассасаларида  фойдаланиш имконияти  яратилган ва методик  жиҳатдан  таъминланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish