Sayt test rejimida ishlamoqda

Туркменов Фаррух Нуритдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларни спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш воситасида ахлоқий-эстетик тарбиялаш технологиялари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped929. 
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Маъмуров Баҳодир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Бозорова Муслима Қодировна, педагогика фанлари номзоди, доцент.    
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш воситасида ахлоқий-эстетик тарбиялашнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини очиб бериш ҳамда амалиётга татбиқ этиш юзасидан методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказишда талабаларни ахлоқий-эстетик тарбиялашнинг мақсадга йўналтирилганлиги, эҳтиёжларнинг англанганлиги, ижтимоий вазифаларни бажаришга тайёрлик, онгли интизом, ўз-ўзини тарбиялаш каби ижтимоий-педагогик тамойилларни ҳамда ҳамкорлик, лойиҳавий, кейс-стади, муаммоли, мужассамлашган технологияларни қўллаш орқали такомиллаштирилган;
спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказишда талабаларни ахлоқий-эстетик тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён мазмунини мотивацион-эмоционал, мазмунли, фаолиятли каби босқичлари жисмоний маданиятнинг соғломлаштирувчи, ривожлантирувчи, тарбияловчи компонентлари узвийлигини таъминлаш асосида ривожлантирилган; 
“Универсиада”, “Балли, қизлар”, “Балли, йигитлар”, “Алпомиш авлодлари”, “Барчиной издошлари” миллий спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказишда талабаларни ахлоқий-эстетик тарбиялашнинг оммавий, жамоавий, гуруҳий шакллари ва мунозара, драмафон, ишбоп ўйин, кичик гуруҳларда ишлаш, ўз ўрнингни топ, ўйин портфолиоси каби интерактив методларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказишнинг субъективлик, индивидуаллик, идентификация (ўхшашлик), рефлексивлик сингари педагогик тамойиллари билан ахлоқий-эстетик тарбиянинг ички ўзаро алоқадорлиги мавжудлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида талабаларни спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш воситасида ахлоқий-эстетик тарбиялаш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ҳамда амалий тавсиялар асосида: 
олий таълим тизимида талабаларни спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш воситасида ахлоқий-эстетик тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён мазмунини такомиллаштиришга оид таклифлар “Касбий таълим методларини танлаш ва қўллаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи). Натижада спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни,  ахлоқий-эстетик тарбиялашнинг механизмлари (ишчанлиги, чидамлилиги, ватанпарварлиги, фидойилиги, толерантлиги, рақибини ҳурмат қилиши, гўзалликни ҳис эта олиши,  фуқаролик позициясининг мустаҳкамлиги) назарий методологик, педагогик-психологик жиҳатдан такомиллаштирилган;  
олий таълим тизимида талабаларни спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш воситасида ахлоқий-эстетик тарбиялаш параметрларини кенгайтиришга оид таклифлардан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2017-2020 йилларга мўлжалланган ОТ-Ф1-002 рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 28 июлдаги 04-04/01-456-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим тизимида талабаларни спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш воситасида ахлоқий-эстетик тарбиялаш технологиялари асосида фан дастурларининг таркиби, мазмуни инновацион педагогик, тизимли, интегратив, рефлексив ёндашувлар ҳамда узвийлик ва узлуксизлик принципига таянган ҳолда такомиллаштирилган; 
спорт ва жисмоний тарбиянинг шахсни ахлоқий-эстетик тарбиялашдаги имкониятлари ва олий таълим тизимидаги спортни оммалаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий тавсиялари асосида “Спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш ва ҳакамлик қилиш” ҳамда “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” ўқув модуллари бўйича услубий таъминот ишлаб чиқилган ва амалга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 8 июлдаги 03-17-02/3756-сон маълумотномаси). Натижада спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш йўллари, имкониятларидан амалиётда фойдаланиш механизмлари илғор халқаро ҳамда маҳаллий тажрибаларни ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; 
спорт ва жисмоний тарбиянинг шахсни ахлоқий-эстетик тарбиялашдаги имкониятлари ва олий таълим тизимидаги спортни оммалаштириш бўйича илмий тавсиялар ва таклифлардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Ўзбекистон”, “Менга сўз беринг”, “Спорт менинг тақдиримда” каби кўрсатувларида унумли фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 10 августдаги 1/210-сон маълумотномаси). Натижада спорт байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш воситасида талаба-ёшларни ахлоқий-эстетик тарбиялашда ташвиқот-тарғибот ишларини ривожлантиришга эришилган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish