Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаева Зубайда Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Фразеологик бирликларнинг семантик ва лингвокультурологик тадқиқи” 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil355.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, доцент; Усмонова Шоира Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат, зооморфизм, кийим-кечак, ранг, рақам компонентли этнофраземаларнинг рамзий хусусиятларини семантик-прагматик, линвокультурологик ҳамда тиллар миқёсида миллий-маданий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий қадриятларни акс эттирган “рўмол ўрамоқ”, “нонини туя қилмоқ”,  “мусичадай беозор” каби  урф-одатлар билан боғлиқ кийим, озиқ-овқат, зооним компонентли фразеологик бирликларнинг анъана, расм-русмларга оид  диний ва халқ тафаккур даражасини белгиловчи ижтимоий-тарихий этномаданий хусусиятлари очиб берилган;
“оқкўнгил”, “оқ ювиб, оқ тарамоқ”, “оқи оқ, қизили қизил” “оқ қилмоқ”, ичи қора, “оқ сутини оққа, кўк сутини кўкка соғмоқ” сингари ранг компонентли фразеологизмлар семантик нуқтаи назардан самимийлик, меҳрибонлик, гўзаллик, хурсандчилик каби ижобий ҳамда норозилик, ҳасадгўйлик, дангасалик каби салбий коннотация касб этиши аниқланган;
рақам компонентли “бир бошини иккита қилмоқ”, “тўрт кунлик дунё”, “санамай саккиз дема”, “эшак элликка кирганда қилиқ чиқарар”, “сичқоннинг ини минг танга” сингари фраземалар якдиллик, бирдамлик, оила қурмоқ, ўткинчилик, шошқалоқлик, бефаҳмлилик, чорасизлик каби рамзий маънолар ифодалаши далилланган;
“тўнини тескари киймоқ”, “атлас кўйлакка бўз ямоқ”, “кавуши кўчада қолгани йўқ”, “оқ фотиҳа”, “қора саҳифа” каби фразеологик бирликлар миллий-маданий семантикасининг луғатларда акс этган  халқ ҳаётига мансуб воқеа-ҳодисалар, ахлоқий маънавий-маданий меъёрлар, миллий анъана ва урф-одатлар каби диахрон қўлланиш доираси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фразеологик бирликларнинг семантик ва лингвокультурологик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий қадриятларни акс эттирган “рўмол ўрамоқ”, “нонини туя қилмоқ”,  “мусичадай беозор” каби  урф-одатлар билан боғлиқ кийим, озиқ-овқат, зооним компонентли фразеологик бирликларнинг анъана, расм-русмларга оид  диний ва халқ тафаккур даражасини белгиловчи ижтимоий-тарихий этномаданий хусусиятларига оид илмий  хулосаларидан 2017-2020  йилларда  бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» номли фундаментал лойиҳасининг назарий қисмида   фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2021 йил 5 июлдаги 147-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг семантик, статистик ва қиёсий таҳлилларнинг мукамаллашувига  ҳамда лойиҳада ишлатилган тушинилиши қийин айрим сўз ва фразеологизмларнинг имлоси ва лексикографик изоҳларнинг бойитилишига  эришилган;
“оқкўнгил”, “оқ ювиб, оқ тарамоқ”, “оқи оқ, қизили қизил” “оқ қилмоқ”, ичи қора, “оқ сутини оққа, кўк сутини кўкка соғмоқ” сингари ранг компонентли фразеологизмлар семантик нуқтаи назардан самимийлик, меҳрибонлик, гўзаллик, хурсандчилик каби ижобий ҳамда норозилик, ҳасадгўйлик, дангасалик каби салбий коннотация касб этишинуқтаи назаридан; рақам компонентли “бир бошини иккита қилмоқ”, “тўрт кунлик дунё”, “санамай саккиз дема”, “эшак элликка кирганда қилиқ чиқарар”, “сичқоннинг ини минг танга” сингари фраземалар якдиллик, бирдамлик, оила қурмоқ, ўткинчилик, шошқалоқлик, бефаҳмлилик, чорасизлик каби рамзий маънолар ифодалаши жиҳатдан аниқланган хусусиятлари таҳлилидан MUZ-2015-0725140051 «Бошланғич синф ўқувчиларининг нутқини бойитишда инглизча-русча-ўзбекча фраземалар луғатини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Жиззах давлат педагогика институтининг 2021 йил 28 июндаги 04-430-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳадаги сўз ясалиш ва фразеологик шаклланишларнинг таҳлили ва изоҳлари мукаммалашган;
“тўнини тескари киймоқ”, “атлас кўйлакка бўз ямоқ”, “кавуши кўчада қолгани йўқ”, “оқ фотиҳа”, “қора саҳифа” каби фразеологик бирликлар миллий-маданий семантикасининг луғатларда акс этган  халқ ҳаётига мансуб воқеа-ҳодисалар, ахлоқий маънавий-маданий меъёрлар, миллий анъана ва урф-одатлар каби диахрон қўлланиш доирасида аниқланган изоҳларидан “Изоҳли луғат” ҳамда “Тил борки миллат барҳаёт”  кўрсатув ва эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси  Жиззах  вилояти  телерадиокомпаниясининг  2021 йил 4 июнидаги 01-08/687-cон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган  ва долзарблиги илмий-амалий аҳамият касб этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish