Sayt test rejimida ishlamoqda

Жанабергенова Айсулыў Жаксылыковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборотлашган таълим муҳитида талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси.
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Ped719. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети
ИК  фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Эргашев Жамшид, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).  
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган таълим муҳитида талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:   
талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш методикаси билиш жараёни омилларининг (мақсад, восита, натижа, ижтимоийлик) педагогик-психологик хусусиятларини (эҳтиёж, қизиқиш, ибрат олиш билан боғлиқ маънавий-эстетик тарбияга йўналтирилганлик) электрон ахборот ташувчилар, виртуал кутубхоналар, тақсимланган маълумотлар базалари, ўқув-методик мажмуаларини компьютер телекоммуникация технологиялари билан уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этиш босқичлари ташкилий-методик  таъминотдан фойдаланиш интеграциясига (кетма-кетлик, боғлиқлик, тўлдириш) амал қилиш ҳамда виртуал таълим муҳитини яратиш, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш, таълим технологияларининг дидактик имкониятларини ҳисобга олиш асосида такомилаштирилган;
талабаларнинг мутақил ишлаш натижадорлиги даражасини ошириш ёндашувлари шахс ва ижодкорлик фаолиятини ўрганиш таркиби (портфолио, ассисмент, какография, ижодий топшириқлар) ҳамда матн таҳлили элементларини (эмпатия, илмий фараз, рамзий кўриш, ўйлаб топиш, агглютинация) киритиш асосида такомиллаштирилган; 
ахборот талимини риожлантириш шароитида талабаларда мустақил фикрлаш шахсий мулоҳозаларни баён қилиш, қарор қабул қила олиш, шахсий-касбий компитентликни ривожлантиришнинг интеграллашган ўқув-методик таъминоти (адаптив, когнитив, интегратив-фаолиятли) босқичлари мазмуни дидактик, мантиқийлик, педагогик компетентлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборотлашган таълим муҳитида талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришга оид олинган илмий натижалари асосида:
талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш методикаси билиш жараёни омилларининг (мақсад, восита, натижа, ижтимоийлик) педагогик-психологик хусусиятларини (эҳтиёж, қизиқиш, ибрат олиш билан боғлиқ маънавий-эстетик тарбияга йўналтирилганлик) электрон ахборот ташувчилар, виртуал кутубхоналар, тақсимланган маълумотлар базалари, ўқув-методик мажмуаларини мужассамлаштирувчи комьпютер телекоммуникация технологиялари билан уйғунлаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар асосида “Математика фанидан амалий ва мустақил ишлар” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676–сон буйруғи, 676-078-сон гувоҳнома). Натижада, анъанавий ва электрон ахборот ташувчилар, виртуал кутубхоналар, тақсимланган маълумот базаларида мустақил ишларни ташкил этишдаги имкониятлар кенгайтирилган;
талабаларнинг  мустақил ишларини ташкил этиш босқичлари ташкилий-методик  таъминотдан фойдаланиш интеграциясига (кетма-кетлик, боғлиқлик, тўлдириш) амал қилиш ҳамда виртуал таълим муҳитини яратиш, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш, таълим технологияларининг дидактик имкониятларини ҳисобга олиш асосида такомилаштиришга оид таклифлар 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-123 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун математикадан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 февралдаги 89-03-845-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг билим салоҳиятини мустахкамлашга, креатив фикрлай оладиган шахсни тайёрлаш имконияти оширилган;
талабаларнинг мутақил ишлаш натижадорлиги даражасини ошириш ёндашувлари шахс ва ижодкорлик фаолиятини ўрганиш таркиби (портфолио, ассисмент, какография, ижодий топшириқлар) ҳамда матн таҳлили элементларини (эмпатия, илмий фараз, рамзий кўриш, ўйлаб топиш, агглютинация) киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар юзасидан “Математика фанидан амалий ва мустақил ишлар” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилди (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сон буйруғи, 676-078-сон гувоҳнома). Натижада, ўқув-билув жараёнини таъминловчи ахборот-техник, ўқув-методик таъминот, мультимедиaли электрoн тaълим реcурcлaрини ярaтиш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
ахборот талимини риожлантириш шароитида талабаларда мустақил фикрлаш шахсий мулоҳозаларни баён қилиш, қарор қабул қила олиш, шахсий-касбий компитентликни ривожлантиришнинг интеграллашган ўқув-методик таъминоти (адаптив, когнитив, интегратив-фаолиятли) босқичлари мазмуни дидактик, мантиқийлик, педагогик компетентлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар юзасидан “Математика фанидан амалий ва мустақил ишлар” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сон буйруғи, 676-078-сон гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг  ахборотлашган таълим муҳитида  мустақил ишини такомиллаштиришда таълим сифати ва самарадорлигини аниқлаш имконияти оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish