Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратова Шоҳиста Ниматуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат тармоқлари маҳсулотларининг иқтисодий-экологик хавфсизлигини таъминлаш услубиятини такомиллаштириш («Ўзбеккўмир» АЖ мисолида)», 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Iqt249.
Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидасрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Cаматов Ғаффор Аллокулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тилляходжаев Музаффарходжа Абдупатахович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноатнинг етакчи тармоғи бўлган кўмир саноат тармоғи маҳсулотларининг иқтисодий-экологик хавфсизлигини таъминлаш услубиятини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«яшил» иқтисодиётни ривожлантириш платформасида кўмир саноатининг кули юқори бўлган пуч жинсларини ажратишда иқтисодий-экологик хавфсизликка таъсир этувчи иқтисодий, ижтимоий ва экологик омилларни баҳолаш қийматининг қўйи ва юқори чегаралари «инқирозли» (0 - 0,34), «рухсат этилган» (0,35 - 0,80) ва «юқори»             (0,81 - 1) даражаларда асосланган;
йўлдош қазилмаларга бўлган эҳтиёж ва шу маҳсулотларни кўмир қазиб олиш оборотига киритишни эътиборга олган ҳолда, иқтисодий-экологик хавфсизликни таъминлашнинг босқичли механизми асосида ташламалардан сульфат кислотали мелиорантни ишлаб чиқаришнинг 2030 йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган; 
кўмир қазиб олишдаги йўлдош қазилмаларнинг истеъмол қийматини «потенциал»  (0 - 0,33),  «рентабелли» (0,34 - 0,50), «рақобатбардош» (0,51 - 0,85) ва «инвестицион» (0,86 – 1) шкалалар бўйича баҳолаш асосланиб, унинг инвестицион жозибадорлигини аниқлашга хизмат қилиши асосланган;
минерал ўғитлар, гипохлорит натрий, темир қотишмаларини полимаҳсулот даражасида қайта ишлашда иқтисодий-экологик хавфсиз ишлаб чиқаришнинг яхлит ва узвий жараёнини «марказий бўғин»ни ташкил этувчи табиий атроф муҳит ҳамда «оралиқ бўғинлар» сифатида субъектлар фаолияти уйғунлигини таъминлаш орқали шакллантириш асосланган;
кўмир қазиб олишдаги йўлдош қазилмалардан глиноземли цемент, сульфат кислотали алюминий, алюминий гидроксиди, юқори маркали цемент ишлаб чиқаришнинг иқтисодий-экологик самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат тармоқлари маҳсулотларининг иқтисодий-экологик хавфсизлигини таъминлаш услубиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«яшил» иқтисодиётни ривожлантириш платформасида кўмир саноатининг кули юқори бўлган пуч жинсларини ажратишда иқтисодий-экологик хавфсизликка таъсир этувчи иқтисодий, ижтимоий ва экологик омилларни аниқлаш бўйича ёндашув Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги «2019–2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4477-сон қарорига мувофиқ «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш учун саноатда инновацион ечимларни жорий этиш, соф ва экологик хавфсиз технологиялар ва саноат жараёнларини қўллаган ҳолда саноат корхоналари инфратузилмасини модернизациялаш дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 04/16-0110/10-1726-сон маълумотномаси). Натижада саноатнинг етакчи тармоқлари бўйича маҳсулотлар иқтисодий-экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастурларни шакллантиришнинг услубий асослари такомиллашган;
йўлдош қазилмаларга бўлган эҳтиёж ва шу маҳсулотларни кўмир қазиб олиш оборотига киритишни эътиборга олган ҳолда, иқтисодий-экологик хавфсизликни таъминлашнинг босқичли механизми бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан саноат тармоқлари корхоналари фаолиятида маҳсулотларнинг иқтисодий-экологик хавфсизлигини таъминлаш стратегияларини ишлаб чиқиш, шу йўналишда тармоқ корхоналари фаолиятини ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш учун татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 04/16-0110/10-1726-сон маълумотномаси); ушбу таклиф «Ўзбеккўмир» АЖ фаолиятига жорий қилинган («Ўзбеккўмир» АЖнинг 2021 йил 29 апрелдаги 01-13/1192-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши прогнозлаш даври 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг истиқболда ёқилғи-энергетика балансида кўмир улушини ошириш заруратини, шунингдек истеъмол бозорида кўмир қазиб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган иккиламчи маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, иқтисодий самарадорлиги 2 баробарга ошишига олиб келган маҳсулотнинг сифат ва миқдорининг ўсишига эришилиши аниқланган;
кўмир қазиб олишдаги йўлдош қазилмаларнинг истеъмол қийматини шкалалар бўйича баҳолаш таклифи «Ўзбеккўмир» АЖ фаолиятига жорий қилинган («Ўзбеккўмир» АЖнинг 2021 йил 29 апрелдаги 01-13/1192-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши маҳсулотларнинг иқтисодий-экологик хавфсизлигини ресурслар билан боғлаш натижасида тармоқнинг барқарор ривожланишига эришиш самарадорлигини баҳолаш имконини берган;
минерал ўғитлар, гипохлорит натрий, темир қотишмаларини полимаҳсулот даражасида қайта ишлашда иқтисодий-экологик хавфсиз ишлаб чиқаришнинг яхлит ва узвий жараёнини «марказий бўғин»ни ташкил этувчи табиий атроф муҳит ҳамда «оралиқ бўғинлар» сифатида субъектлар фаолияти уйғунлигини таъминлаш орқали шакллантириш таклифи «Ўзбеккўмир» АЖ фаолиятига жорий қилинган («Ўзбеккўмир» АЖнинг 2021 йил 29 апрелдаги 01-13/1192-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши иқтисодий-экологик дастурлаштириш доирасида мақсад, вазифа ҳамда тамойилларни аниқ белгилаш орқали маҳсулотларнинг иқтисодий-экологик хавфсизлигини таъминлашга эришилган ва тайёр қўшимча қийматли маҳсулотлар йўқотилиши 10%га камайган;
кўмир қазиб олишдаги йўлдош қазилмалардан глиноземли цемент, сульфат кислотали алюминий, алюминий гидроксиди, юқори маркали цемент ишлаб чиқаришнинг иқтисодий-экологик самарадорлиги бўйича асосланган таклиф «Ўзбеккўмир» АЖ фаолиятига жорий қилинган («Ўзбеккўмир» АЖнинг 2021 йил 29 апрелдаги 01-13/1192-сон маълумотномаси). Натижада, кўмир қазиб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган иккиламчи маҳсулотлардан фойдаланишнинг иқтисодий-экологик самарадорлигини максималлаштириш модели асосида қабул қилинган лойиҳанинг 1 тонна глиноземли цемент, сульфат кислотали алюминий, алюминий гидроксиди, юқори маркали цемент ишлаб чиқариш бўйича иқтисодий самарадорлиги 940 минг сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish