Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Мирзохиднинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги буғдойни ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига фосфорли ўғитларнинг қўллаш усул ва меъёрларини таъсири”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Qx206.
Илмий раҳбар: Сиддиқов Равшан Иномжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий - тадқиқот институти Қашқадарё филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Жонибек Бозарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Санақулов Акмал Лапасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генитик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги юмшоқ буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда, фосфорли ўғитларни қўллашнинг мақбул усул ва меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида фосфорли ўғитлардан аммофос, PS-agro ўғитларини кузги буғдойга қўлланилганда шудгор остига аммофос 90, калий 60 кг/га меъёрларда қўлланилганида тупроқнинг ҳажм оғирлиги 0,04-0,02 г/см3 га камайиб, ғоваклиги 1,36-0,86% га, ортганлиги, уруғлар экилганидан сўнг эгат юзасига PS-agro 90, калий 60 кг/га меъёрларда қўлланилганида эса тупроқнинг ҳажм оғирлиги 0,03-0,02 г/см3 га камайиб, ғоваклиги 1,11-0,86% га, ортиб, агрофизикавий хоссалари яхшиланганлиги аниқланган; 
кўзги буғдой уруғларини экиш олдидан шудгор остига аммофос 90, калий 60 кг/га меъёрларда қўллаш маҳсулдор поялар сонини 118,8 дона/м2 га, уруғлар экилганидан сўнг эгат юзасига PS-agro 90, калий 60 кг/га меъёрларда қўллаш маҳсулдор поялар сонини 99,7 дона/м2 га юқори бўлишини таъминлаши аниқланган; 
шудгор остига аммофос 90, калий 60 кг/га, вегетация даври давомида азотли ўғит 200 кг/га меъёрларда қўллаш дон ҳосилдорлиги 26,1 ц/га, сомон ҳосилдорлиги 29,5 ц/га юқори бўлишини таъминлаб, рентабеллик даражаси 37,9% ни ташкил этганлиги аниқланган;
уруғлар экилганидан сўнг эгат юзасида PS-agro 90, калий 60 кг/га, вегетация даври давомида азотли ўғит 200 кг/га меъёрларда қўллаш дон ҳосилдорлиги 23,4 ц/га, сомон ҳосилдорлиги 25,2 ц/га юқори бўлишини таъминлаб, рентабеллик даражаси 33,8% ни ташкил этганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кузги буғдой етиштиришда фосфорли ўғитларни қўллаш агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Кузги буғдойни етиштиришда фосфорли ўғитларни қўллаш усуллари» номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 02/021–3689–сон маълумотномаси). Натижада ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилган;
фосфорли ўғитларни қўллаш технологияси Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани фермер хўжаликларида аммофос ўғитини шудгор остига 60–90 кг/га меъёрларда қўллаш технологияси 183 гектар майдонга, PS–agro фосфорли ўғитини эгат юзасига 60–90 кг/га меъёрларда қўллаш технологияси 120 гектар майдонга, Миришкор тумани фермер хўжаликларида аммофос ўғитини шудгор остига 60–90 кг/га меъёрларда қўллаш технологияси 72 гектар майдонга, PS–agro фосфорли ўғитини эгат юзасига 60–90 кг/га меъёрларда қўллаш технологияси 60 гектар майдонга, вилоят бўйича жами 434 (шудгор остига 254 га, эгат юзасига 180 га) гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 02/021–3689–сон маълумотномаси). Бунинг натижасида анъанавий усулда етиштирилган кузги буғдой майдонларига нисбатан гектаридан 6,1–12,6 центнер қўшимча дон ҳосили олинган;
оч тусли бўз тупроқлари шароитида фосфорли ўғитларни самарали қўллаш агротехнологияси ишлаб чиқилган бўлиб, бунда фосфорли ўғитларни шудгор остига аммофос ўғитини 90 кг/га миқдорида, шудгор остига қўлланилмаган майдонларда уруғ экилганидан сўнг эгат юзасига PS–agro фосфорли ўғитини эгат юзасига қўллаш юқори самара бериши аниқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 02/021–3689–сон маълумотномаси). Ушбу технологияни қўллаш натижасида ғалла етиштиришда рентабеллик даражаси 5,5–2,5 фоизга ортганлиги қайд этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish