Sayt test rejimida ishlamoqda

Раимова Сайёра Заитовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даври ўзбек шеъриятида диний-маърифий мавзунинг бадиий талқини ”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fil1108.
Илмий раҳбар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор; Давлатова Адиба Раҳматовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади диний-маърифий мавзудаги шеърларнинг таҳлили орқали мустақиллик даври ўзбек адабиётига хос хусусиятларни очиб бериш ҳамда давр ижодкорлари дунёқарашидаги ижтимоий-фалсафий фикр оқимини адабиётшунослик нуқтаи назаридан илмий-назарий асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик даври ўзбек шеъриятида диний-маърифий мавзунинг бадиий талқини мавжуд мезонлар ўлчовида асосланиб, диний-маърифий мавзу такомилида Қуръон ва ҳадис таъсирида яратилган шеърлардаги  исломий ғояларнинг ўрни, хусусан, арбаъин анъанаси ривожи давр шоирлари ижоди мисолида далилланган; 
истиқлол даври ўзбек шеъриятидаги диний-маърифий йўналишнинг вужудга келишида муҳим ўрин тутган ижодкорлар поэтик олами кашф этилиб, шу давр шеъриятининг асосий тамойил ва хусусиятлари давр шоирлари ижоди мисолида аниқланиб,  улар ижодининг ХХ аср охири – ХХI аср боши ўзбек адабиётига, хусусан, шеъриятига кўрсатган адабий таъсири масаласи асосланган; 
бу давр ижодкорлари асарларининг китобхон, қолаверса, миллат маънавиятига таъсири функционал жиҳатдан маънавий восита эканлиги асослаб берилган ва бу шоирлар ижоди адабиётнинг ажралмас узвий қисми эканлиги исботланган;
диний-маърифий йўналишда ижод қилган шоирларнинг бадиий санъатларни қўллашдаги сўз санъатига нисбатан моҳирлиги ва санъаткорлиги сингари услубий ўзига хосликлари очиб берилган ва сўз қўллаш маҳоратидаги нозик қирраларига урғу берилиб, матн сатҳидаги бадиийлик мезонлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Арбаъинчилик анъаналарининг замонавий адабиётдаги диний-маърифий шеъриятга кўрсатган таъсири масалалари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
истиқлол даври шеъриятидаги диний-маърифий йўналиш, хусусан, арбаъинчилик анъанасини ёритишда, давр адабиёти ва адабиётшунослигининг ўзига хос хусусиятларини белгилаш ҳамда адабий муҳитга баҳо бериш, арбаъинчилик анъаналарининг замонавий адабиётдаги диний-маърифий шеъриятга кўрсатган таъсири масалаларига доир илмий-назарий хулосалардан ФА-Ф1-Г002 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” (2012-2016) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 9 августдаги 17.01/175-сон маълумотномаси). Натижада, истиқлол даври адабиётида миллий ўзликка қайтиш таъсирида диний-маърифий йўналишдаги шеъриятнинг вужудга келганлигини далиллашга замин бўлиб хизмат қилган;
ислом дини ва унинг бадиий адабиётга таъсири, Шарқ адабиётидаги салафлар адабий анъаналарининг замонавий адабиётда давом этганлиги ҳамда ўзбек ва қорақалпоқ адабиётига кўрсатган таъсири борасидаги илмий-назарий хулосалардан ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 9 августдаги 17.01/175-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек ва қорақалпоқ халқлари адабиётининг миллий ўзанларига қайтиб, исломий адабиётдан озиқ олган янги мустақиллик даври адабиёти ва шеърияти вужудга келгани ҳақидаги янги хулосаларга келишга хизмат қилган; 
истиқлол даври шеърияти масалалари, айнан ирфоний руҳдаги шеърлар таҳлили ва талқини борасидаги муаммолар, бугунги адабиётшуносликдаги диний-маърифий шеърларнинг таҳлилига оид илмий маълумотлардан Сурхондарё телерадиокомпаниясининг “Бир асар шарҳи”, “Унутилмас сиймолар” кўрсатувларида фойдаланилган (Сурхондарё телерадиокомпаниясининг 2021 йил 26 июлдаги 01-01/79-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувларнинг қизиқарли ва жонли бўлиши, замонавий ўзбек адабиёти, хусусан, шеъриятида диний-маърифий мавзунинг кенг ёритилишига асос бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish