Sayt test rejimida ishlamoqda

Амиркулова Зебунисо Мустафакуловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даври ўзбек ҳикояларида тарихий шахслар образининг бадиий талқини” , 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fil1099.
Илмий раҳбар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Мелиев Сувонқул, филология фанлари доктори; Кўбаев, Қобил Умарович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври ўзбек ҳикояларида тарихий шахслар образининг бадиий талқини даражасини, ҳикояда тарихий мавзунинг шаклланиш жараёнидаги поэтик янгилик ва асосий тамойилларини очиб бериш, тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима, тарихий шахс ва прототип каби адабий ҳодисаларни илмий-назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётида мустақиллик даври тарихий ҳикоялари ўта янги типдаги образлар системаси, янгича тасвир ва баён услуби, тарихий воқелик ва бадиий талқин  нуқтаи назаридан таҳлил этилиб, уларнинг ўзига хос хусусиятлари  аниқланган;
тарихдаги муҳим маънавий, ахлоқий муаммони ёритиш, фожеийлик омилини инсон қисматидаги ожизлик ҳолатига монанд теран англатиш, мозийдаги туб бурилиш онларини хронотоп сатҳига уйғунлаштириш ҳамда  тарихий ҳикоялардаги образларнинг табиати, уларнинг прототипи масаласи, адибнинг портрет яратиш маҳорати, нутқнинг индивидуаллиги илмий далилланган;
ўтмишдаги турмушни бадиий қайтадан суратлантиришда аниқ объектив мазмунни асраш, тарихий ҳамда архаик сўзлардан ўринли фойдаланиш, маданий анъаналарнинг халқ, миллат тафаккурига таъсирини кўрсатиш ҳамда тарихий ҳикоялардаги зоҳирий фожиа ва мағлубиятда шахснинг маънавий юксалиш ва ғалабаси бадиий тажассум топганлиги асосланган;
мустақиллик даври насрида тарихий ҳикояларнинг мавзу кўлами, таснифи, тарихий шахс образининг бадиий талқини ва образлар статистикаси, муҳит ва қаҳрамон муносабати, поэтик хусусиятлари, образлар таснифи очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даври ўзбек ҳикояларида тарихий шахслар образининг бадиий талқини бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
ўзбек адабиётида тарихий ҳикоянинг ўрганилиш тарихини янгича нуқтаи назардан очиб бериш, ўзбек адабиётшунослигининг халқаро аренадаги ўрни ва ўзбек миллий-маданий меросини ўрганиш, миллий ифтихор туйғусини туйиш ҳамда қадриятларни англаш зарурияти  асосида бугунги глобаллашув жараёнида адабий мерос моҳиятини  чуқур ўрганиш масалаларига доир илмий-назарий хулосалардан ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 4 февралдаги 89-03-649-сон маълумотномаси). Натижада тарихий ҳикоялар жаҳон тамаддуни ривожида  муносиб ўрин эгаллагани, мустақиллик даври адабиётига кучли таъсир ўтказган ижодкорлар мероси ҳақидаги илмий-назарий маълумотлар билан бойишига асос бўлган;
Ўзбек адабиётида мустақиллик даври тарихий ҳикояларидаги янги типдаги образлар системаси,  янгича  тасвир  ва  баён  услуби,  тарихий  вокелик  ва  бадиий  талқинига оид илмий хуласалардан ПЗ-20170930309 рақамли “Қорақалпоқ фольклори тилининг адабий тил ривожига таъсири” (2018-2020)  мавзусидаги амалий лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректорининг 2021 йил 12 февралдаги 01-22-04/40-сон маълумотномаси). Натижада тарихий ҳикояларнинг янгича тасвир ва баён услуби, тарихий вокелик ва бадиий талқини ҳақидаги илмий маълумотлар билан бойишига хизмат қилган;
мустақиллик даври ўзбек ҳикоячилигининг ёрқин вакиллари Пиримқул Қодиров, Хайриддин Султонов, Урфон Отажон, Отаули, Дурбек Қулдош, Шойим Бўтаев, Луқмон Бўрихон, Темур Қурбон каби ёзувчилар ижодида  тарихий шахс образлари ҳақидаги илмий маълумотлардан Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Тадқиқот”, “Бир асар шарҳи”, “Тил-миллат-кузгуси” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё телерадиокомпаниясининг 2020 йил 29 октябрдаги 01-02/810-сон  маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг маънавий-маърифий савияси ошишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish