Sayt test rejimida ishlamoqda

Дусмуратов Мансур Байсоатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълимда электродинамикани ўқитишни ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped57.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Насриддинов Комилжон Рахматович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Ахмаджонов Дилмурод Ғуломжонович, техника фанлари доктори, доцент; Махмудов Юсуф Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим бакалавриат босқичида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб Электродинамика бўлими мазмуни ва уни ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электродинамика бўлимида майдонларни тавсифловчи операторлар (градиент (grad), дивергенция (div) ва ротор (rot) )га оид назарий ва амалий машғулотлар бўйича предметли-методик тайёргарлик даражасига амалий ва мантиқий мушоҳада элементларини интеграциялаш (топшириқ, назорат, таҳлил) асосида такомиллаштирилган дастурий методик таъминот ишлаб чиқилган; 
электродинамикага оид ҳодиса ва жараёнларни фазовий тасвирини (декарт, сферик, қутб ва цилиндрик) координаталар системасида ҳосил қилишда электрон дастурий воситалардан Maple ва Delphi дастурларининг имконияти ва талабаларнинг улардан фойдаланиш қулайлигининг мазмуни ўзаро боғлиқлик даражасини белгиловчи касбий педагогик рефлексия кўрсаткичлари (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) ҳамда психологик ва мотивацион, фаолиятли ёндашув асосида такомиллаштирилган; 
электродинамика бўлимига оид зарядлар системасининг электр майдони ва эквипотенциал сиртлари, токлар системаси магнит майдони, конденсатор-лардаги зарядланиш ва разрядланиш жараёни, индуктив ғалтакдан ток ўтиш жараёни, тебраниш контуридаги электромагнит тебранишлар жараёни, электродинамик система ҳисобланган атомлар электрон қобиқларининг электронлар билан тўлиш жараёни каби мавзуларни ўқитиш методикаси замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда масалаларни ечиш кўникмаларини ривожлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
электродинамика бўлимининг талабалар билимини оширишга қаратилган конденсаторнинг зарядланиш ва разрядланиш жараёнлари, индуктив ғалтакдан ток ўтиш жараёни, тебраниш контуридаги электромагнит катталикларнинг эркин ва сўнувчи тебраниш жараёнлари гносеологик, методологик ва дидактик илмий билиш методларидан фойдаланиб физикани ўқитишнинг таркибий-тузилмавий функционал моделига асосланган мотивацион-мақсадли, концептуал, структуравий ва назарий-методологик ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда электродинамикани ўқитишни ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
электродинамика бўлимида майдонларни тавсифловчи операторлар (градиент (grad), дивергенция (div) ва ротор (rot) )га оид назарий ва амалий машғулотлар бўйича предметли-методик ва касбий-психологик тайёргарлик даражасига амалий ва мантиқий мушоҳада элементларини интеграциялаш асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган дастурий методик таъминот ҳамда электродинамикага оид ҳодиса ва жараёнларни фазовий тасвирини координаталар системасида ҳосил қилишда электрон дастурий воситалардан Maple ва Delphi дастурларининг имконияти ва талабаларнинг улардан фойдаланиш қулайлигининг мазмуни ўзаро боғлиқлик даражасини белгиловчи касбий педагогик рефлексия кўрсаткичлари (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) ҳамда психологик ва мотивацион, фаолиятли ёндашув асосида такомиллаштиришга оид таклфилар 2015-2017 йилларда бажарилган ИТД А-1-26-рақамли “Узлуксиз таълим тизимида физика ўқитишни эҳтимолий-статистик ғоя ва тушунчаларни шакллантириш асосида такомиллаштириш ва унга оид услубий қўлланма тайёрлаш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 июндаги 89-03-1907-сон маълумотнома). Натижада атомлар электрон қобиқлари тузилишини дастлабки (ўрта мактаб ва академик лицейлар химия дарсликларида бериладиган) ҳамда олий таълимда ўқитиладиган квант сонлар тушунчалари орасида боғлиқлик ўрнатилиши асосида тушунтиришнинг методик таъминоти бойитилган ва талабаларнинг уни ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
электродинамика бўлимига оид зарядлар системасининг электр майдони ва эквипотенциал сиртлари, токлар системаси магнит майдони, конденсатор-лардаги зарядланиш ва разрядланиш жараёни, индуктив ғалтакдан ток ўтиш жараёни, тебраниш контуридаги электромагнит тебранишлар жараёни, электродинамик система ҳисобланган атомлар электрон қобиқларининг электронлар билан тўлиш жараёни каби мавзуларни ўқитиш методикаси замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда,  масалаларни ечиш кўникмаларини ривожлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаш-тиришга оид таклифлар асосида “Физика” (I-қисм) дарслиги ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 декабрдаги 1000-сон буйруғи). Натижада ўқувчиларнинг Электродинамика бўлимини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган.
электродинамика бўлимининг талабалар билимини оширишга қаратилган конденсаторнинг зарядланиш ва разрядланиш жараёнлари, индуктив ғалтакдан ток ўтиш жараёни, тебраниш контуридаги электромагнит катталикларнинг эркин ва сўнувчи тебраниш жараёнлари гносеологик, методологик ва дидактик илмий билиш методларидан фойдаланиб физика ўқитишнинг таркибий-тузилмавий функционал моделига асосланган мотивацион-мақсадли, концептуал, структуравий ва  назарий-методологик ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган таклфилар асосида “Физика” (II-қисм) дарслиги ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 декабрдаги 1000-сон буйруғи). Натижада, физика фанини ўқитишнинг ўқув-методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish