Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусаматова Наргиза Жамолидиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интеграцион ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик имкониятларини ривожлантириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2021.PhD/Ped397.
Илмий раҳбар: Акрамов Абдумалик Абдумуталович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Юсупова Шоҳидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Абдурахимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интеграцион ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик имкониятларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёнларини компетенциявий ёндашув асосида интеграциялашнинг педагогик-психологик хусусиятлари ривожланиш соҳалари марказларида тарбияланувчиларнинг фаолиятини индивидуаллаштириш, субъективлик даражасига устуворлик бериш орқали болаларни хулқ-атворга одатлантириб бориш жараёнида ёш даврига мос фазилатлар мажмуини педагогик структуралаш асосида аниқлаштирилган;
ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёни ўзини-ўзи тартиблаш, тенгдошлари ва катталарга хушмуомала бўлиш, ўз-ўзига баҳо бериш, киришимлилик, бағрикенглик, ўз хулқ-атворини тузатиш каби сифатларни яхлит таълим-тарбия уйғунлигида босқичма-босқич таркиб топтиришга доир педагогик алгоритмни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг интегратив моделининг амалий компоненти рефлексив машқлар, ролли ўйинлар, интерфаол машғулотларни эртактерапия билан интеграциялаш ва қайта алоқага киришув даражасининг интро ва экстро барқарорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган; 
мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари арттерапияга асосланган эртак томошаларни миллий мусиқа асосида импровизациялаш, болаларнинг холистик ривожланишини таъминлайдиган ривожлантирувчи таълим муҳитининг таъсир даражасини мақбуллаштириш, ички интеграциялашув хусусиятига устуворлик бериш орқали болаларнинг ёшига мос интерактив дастурий воситаларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интеграцион ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёнларини компетенциявий ёндашув асосида интеграциялашнинг педагогик-психологик хусусиятлари ривожланиш соҳалари марказларида тарбияланувчиларнинг фаолиятини индивидуаллаштириш, ёш даврига мос фазилатлар мажмуини педагогик структуралаш ва мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёнида ижтимоий компетенцияларни яхлит таълим-тарбия уйғунлигида босқичма-босқич таркиб топтиришга доир педагогик алгоритмни ишлаб чиқишга оид таклифлардан 5111800–Мактабгача таълим бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 декабрдаги 89-03-5199-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мактабгача таълим ташкилотлари педагогларида болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёнига интегратив ёндашишнинг педагогик имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг интегратив моделининг амалий компоненти рефлексив машқлар, ролли ўйинлар, интерфаол машғулотларни эртактерапия билан интеграциялаш ва қайта алоқага киришув даражасининг интро ва экстро барқарорлигини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан  “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 30 декабрдаги  03-02/2-3030-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари арттерапияга асосланган эртак томошаларни миллий мусиқа асосида импровизациялаш, болаларнинг холистик ривожланишини таъминлайдиган ривожлантирувчи таълим муҳитининг таъсир даражасини мақбуллаштириш, ички интеграциялашув хусусиятига устуворлик бериш орқали болаларнинг ёшига мос интерактив дастурий воситаларни ишлаб чиқишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А-5-37 рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” (2015-2017 йй.) номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 30 декабрдаги 03-02/2-3030-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда медиа тадбирлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish