Аминжонов Шерзод Мирабосовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳайвонларнинг асосий цестодозлари ва уларга қарши иммунопрофилактика тадбирларини ишлаб чиқиш», 03.00.06–Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/V2.
Илмий маслаҳатчи: Матчанов Назар Маткаримович,ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017. Qx/V.12.02.
Расмий оппонентлар: Азимов Джалолиддин Азимович, биология фанлари доктори, профессор, академик; Рўзимуродов Аҳрор Рўзимуродович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Дадаев Сайдулло Дадаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тиббий паразитология илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон шароитида асосий цестодозларнинг эпизоотологиясини аниқлаш, эрта ташхислаш, соғломлаштириш, гижжасизлантириш ва иммунопрофилактикага асосланган тадбирларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон шароитидаги қўйлар ва итларда асосий цестодозлар эпизоотологиясининг ўзига хос хусусиятлари, яъни табиий шароитларда инвазиянинг сақланиши ва тарқалишида ит-қўй-ит тизимининг зарур эпизоотологик ва эпидемиологик аҳамияти асосланган;
оралиқ ҳамда дефинитив хўжайинларда асосий цестодозларнинг морфологияси, тарқалиши, мавсумий ҳамда итларнинг хизмат фаолияти, ёши ва жинсига боғлиқ динамикаси асосланган;
Echinococcus granulosusнинг итлар организмида ривожланиши ва унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш асосида унинг биологияси илмий асосланган;
қўйларда эхинококкоз касаллигининг морфологик, клиник, патологоанатомик, гельминтоларвоскопик, гематологик ва биокимёвий ташхис мезонлари ишлаб чиқилган;
қўй ва итларда асосий цестодозларнинг махсус соғломлаштириш тадбирлари мажмуи ишлаб чиқилган;
итлар эхинококкозига қарши водород бромидли ареколин, шунингдек, фебендазол, фенасал, битионол, фебантел, мебендазол ва дисалланнинг турли концентрациядаги эритмалари, цестан, Брованол-Д, Брованол-М, Брованол плюс антигельминтиклари самарадорлиги асосланган;
қўйлар эхинококкозининг иммунопрофилактика тадбирлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ҳайвонларнинг асосий цестодозлари ва уларга қарши иммунопрофилактика тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий-тадқиқот натижалари асосида: «Итлардаги мультицептоз касаллигини профилактикаси учун вакцина» ишланмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04504, 2012 й.). Бунда итларда мультицептозга қарши вакцинани қўллаш орқали 90% самарадорликка эришиш имконини берган; ишлаб чиқилган вакцина Қашқадарё вилоятининг қўйчилик хўжаликларида қўй ва итларда эхинококкоз ва мультицептоз касалликларининг эпизоотологик ҳолатини аниқлаш жараёнига жорий этилган (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2016 йил 23 ноябрдаги 48/4-1734-сон маълумотномаси). Қўлланилган вакцина натижасида эхинококкоз ва мультицептоз олдини олишда 89,7% самарадорликка эришилган.