Sayt test rejimida ishlamoqda

Муҳитдинова Назмия Муслиҳиддиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мирҳасан Садоий ва унинг адабий мероси (шеърият поэтикаси, ғоявий-бадиий таҳлил масалалари)», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари)

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil115.

Илмий раҳбар: Қудратуллаев Ҳасан Самадович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.27.06.2017.Fil.02.03.

Расмий оппонентлар: Эркинов Афтондил Садирхонович, филология фанлари доктори, профессор; Олимов Султонмурод, филология фанлари номзоди, в.б профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети .     

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади. Садоий ижодининг ўзбек мумтоз  адабиёти тараққиёти тарихида тутган ўрнини белгилаш, Қўқон адабий муҳити тараққиётига қўшган ҳиссаси, шоир девонининг матн ва ғоявий-бадиий, поэтик жиҳатларини илмий асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий  янгилиги:

Садоийнинг  XVIII асрнинг иккинчи ярми – XIX аср бошларидаги Қўқон адабий муҳитида тутган мавқеи кўрсатиб берилган ва шоирнинг асарлари қўлёзма ҳамда тошбосма манбалар асосида текстологик жиҳатдан далилланган;

девон нусхаларидаги матний тафовутлар аниқлаган ва  улар бир хилликка келтирилиб, девоннинг муаллиф вариантига яқин йиғма матни ишлаб чиқилган;

Садоий девонининг композицион-услубий, жанрий ва ғоявий-бадиий хусусиятлари, диний-тасаввуфий адабиёт тамойиларидан келиб чиқиб исботланган;

шоирнинг вазн, қофия ва бадиий санъатларни қўллашдаги поэтик маҳорати ва ўзига хос услуби очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг «Кенг оммага, айниқса, ёшларга мустақиллик йилларида инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларининг мазмун-моҳиятини етказиш» номли грантида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 6 сентябрдаги 89-04-1224-сон  маълумотномаси). Ушбу тадқиқот натижалари Садоий девонининг композицион, жанр ва ғоявий-бадиий хусусиятлари асослашга хизмат қилган;

Қўқон адабий муҳитининг ёрқин намояндаларидан бири Мирҳасан Садоий ижоди ва адабий ғоялари адабий ҳаётида мавжуд бўлган турли йўналишлар, оқимлар, айрим илғор фикрли шоирлар ижоди ёритилга «Қўлёзма манбаларнинг миллий-маънавий ва адабий мерос тарғиботидаги аҳамияти мавзусидаги ОТ-Е8027-рақамли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 12 сентябрдаги ФТА-02-11/637-рақамли маълумотномаси). Натижада Садоий шериятининг ўзбек мумтоз адабиёти анъаналарига бўлган муносабатини ва шоирнинг вазн, қофия ҳамда бадиий санъатларини қўллашдаги маҳоратини очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish