Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухтаров Бахтиёр Зокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳсулдор сигирларда йирингли пододерматитни этиологияси, тарқалиши, туёқдаги патоморфологик ўзгаришлар ва даволаш усулларини такомиллаштириш», 16.00.02-Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси; 16.00.01-Ҳайвонлар касалликлари диагностикаси, терапияси ва хирургияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/V46.
Илмий раҳбарлар: Дилмуродов Насриддин Бабакулович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Нарзиев Бахтиёр Долиевич, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, DSc.06/30.12.2019.V.12.01.
Расмий оппонентлар: Эшбуриев Собир Бахтиёрович, ветеринария фанлари доктори, доцент; Турсагатов Жахонгир Маматович, ветеринария фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг чорвачилик хўжаликлари шароитидаги маҳсулдор сигирларда йирингли пододерматитнинг клиник ҳамда патологоанатомик ташҳисини илмий асослаш, даволаш ҳамда олдини олдиш усулларини такомилаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳсулдор сигирларда йирингли пододерматитларни келиб чиқишига туёқларга ишлов бериш муддатлари ва техникасига риоя қилинмаганлиги ва алиментар табиатли метаболизм бузилишлари сабаб бўлиши ҳамда уларнинг асосан куз, қиш ва баҳор ойларида кўпроқ учраши аниқланган; 
патологик ўчоқда емирилган тўқималар мавжудлиги, бириктирувчи тўқима толалари ҳамда ретикуляр ҳужайраларнинг тартибсиз жойлашганлиги ва атрофияга учраши қайд этилган;
йирингли пододерматит билан касалланган маҳсулдор сигирларда туёқ капсуласида Ca, P, Na, Mg, S, Fe элементларининг нисбий миқдорлари камайиши кузатилган; 
маҳсулдор сигирларда йирингли пододерматитни даволашда умум қабул қилинган усулларга қўшимча равишда линкоспект-150 антибиотиги ва бутазал-100 препаратларининг маълум миқдор ва тартиб асосида қўллашга асосланган такомиллаштирилган этиопатогенетик даволаш усули ишлаб чиқилган;
йирингли пододерматитни олдини олишда умумий санитария-гигиена ва жарроҳлик мажмуасига қўшимча равишда махсус алиментар-профилактик ва витаминли мажмуани қўллаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳсулдор сигирларда йирингли пододерматитни этиологияси, тарқалиши, туёқдаги патоморфологик ўзгаришлар ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Қорамолларда йирингли пододерматитни этиопатогенези, патоморфологияси ва даволаш усуллари» бўйича тавсиянома тасдиқланган ва ветеринария амалиётига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 22 июндаги 04/23-199-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларнинг қўлланилиши натижасида қорамолларда йирингли пододерматитнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш имконияти яратилган;
Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Бухоро вилоятларидаги қорамолчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида маҳсулдор сигирлар йирингли пододерматит касаллигини даволашда умум қабул қилинган даволаш усулларига қўшимча линкоспект-150 антибиотиги ҳамда биостимулловчи восита сифатида бутазал-100 препаратини қўллашга асосланган комплекс даволаш усули ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 22 июндаги 04/23-199-сон маълумотномаси). Мазкур комплекс даволаш усулининг иқтисодий самарадорлиги юқори эканлиги аниқланиб, харажатлар қоплами 18,27 сўмни ташкил қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish