Мухамедова Зиёда Гафурджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Авария-тиклаш автомотрисаларнинг динамик тавсифларини оптималлаштириш ва энергия самарадорлигини ошириш», 05.08.05–Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T120.
Илмий раҳбар:Хромова Галина Алексеевна, техника фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Ўзбекэнерго» АЖ Илмий техника маркази асосидаги бир марталик илмий кенгаш, DSc.27.06.2017.T.03.03.
Расмий оппонентлар: Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор; Зайнуддинов Нуриддин Савранбек ўғли, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: АДМ-1 автомотрисаларни капитал таъмирлашда динамик тавсифларни яхшилаш ва мустаҳкамлик ҳамда ишончлиликни ва энергия самарадорлигини ошириш мақсадида модернизациялаш усулини ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
АДМ (АДМ-1) типидаги автомотрисалари вертикал ва горизонтал тебранишларини тасвирлайдиган математик модел учун дифференциал тенгламалар ва алгоритмлар тизимларини эквивалент ўзгартиришнинг янги услубиёти ишлаб чиқилди;
АДМ (АДМ-1) типидаги авария-тиклаш автомотрисалари рамасининг юк тушадиган каркаси динамик мустаҳкамлигининг, гармоник юкламалар амал қилганидаги, унинг даврий уланишлари нотекис йўл бўйлаб ҳаракатланганида уч қисмлари қайишқоқ сиқилган ҳолдаги аналитик-рақамли ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
махсус ҳаракатланувчи таркиб учун рационал динамик тавсифларни танлашни оптималлаштиришнинг мустаҳкамлик, энергиятежамкорлик ва ишончлилик мезонлари ҳисобга олган ҳолда асосланган минимал даражадаги амплитуда, тезлашишлар, экспонента кўрсаткичи модулли қиймати, ҳаракатланиш критик тезлигининг максимал даражаси, шунингдек минимал даражадаги ўртача квадратик хатолик аниқланган;
темир йўл транспорт воситасининг тебранишларини сўндириш учун гидравлик тебраниш сўндиргичнинг самарали конструкцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Авария-тиклаш автомотриса динамик тавсифларини оптималлаштиришни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Дизелли монтаж АДМ-1 автомотрисасини «O‘ztemiryo‘lmashta’mir» УК шароитларида капитал таъмирлашда унинг хизмат муддатини узайтириш билан бош рамаси деталларини кучайтиришга оид йўриқнома» амалиётга жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2017 йил 18 агустдаги НГ/3804-17-сон маълумотномаси). Мазкур йўриқнома АДМ (АДМ-1) типидаги автомотрисаларнинг фойдали ишлатиш муддатини 8-12 йилгача узайтириш билан капитал-тиклаш таъмирилаш имконини беради;
ишлаб чиқилган темир йўл транспорт воситасининг тебранишлар гидравлик сўндиргичининг модернизацияланган конструкциясига Ўзбекистон Республикаси Интеллктуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 05463-2017 й.). Мазкур ихтиро автомотрисани ҳаракат қисмларини такомиллаштириш имконини беради;
электротехника мажмуалари ва тизимлари мутахассислиги магистратураси биринчи босқичи учун «Динамикани математик моделлаштириш ва мустаҳкамликни ошириш» мавзусидаги ўқув қўлланма (УДК 621.536; 628.01, 9,5 б.т) таълим жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 89-03-1699-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма электромеханик магистрларни тайёрлаш сифатини ошириш имконини беради.