Sayt test rejimida ishlamoqda

Менглиев Али Сайкановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида куйдирги ўчоқларининг жойлашиш мониторинги», 16.00.03-Ветеринария микробиологияси, вирусологияси, эпизоотологияси, микологияси, микотоксикологияси ва иммунологияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/V13.
Илмий раҳбар: Салимов Хаит Салимович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, DSc.06/30.12.2019.V.12.01.
Расмий оппонентлар: Давлатов Равшан Бердиевич, ветеринария фанлари доктори, профессор; Маматкулов Ибрагим Хамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида куйдирги ўчоқларини жойлашган манзилини аниқлаш, уларни қишлоқлар номлари билан қайта номлаш, фаоллигини таҳлил қилиш ва географик координатларини аниқлаш, носоғлом пунктлар паспортини яратиш, ўчоқларнинг кадастр ва картограммасини ишлаб чиқиш ҳамда касалликга қарши курашнинг илмий асосланган тизимини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида 1934-2020 йиллар давомида ҳайвонлар орасида қайд этилган куйдирги касаллиги ўчоқларининг географик жойлашган жойлари аниқланган ва улар қишлоқлар номлари билан қайта номланган;
республиканинг жанубий ҳудудлардаги куйдирги ўчоқларининг фаоллиги ва қайтадан касаллик қайд этилиш даврлари аниқланган;
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида 1934-2020 йиллар давомида рўйхатга олинган куйдирги ўчоқларининг жойлашиш кадастри ишлаб чиқилган ва унинг негизида вилоят, шаҳар ва туманлар кесимида ушбу ўчоқларнинг картограммаси яратилган; 
куйдирги ўчоқларининг паспорт шакли ишлаб чиқилган ва у ҳар бир ўчоққа жорий қилинган ҳамда ҳар бир ўчоқнинг географик координатлари (Шарқий узунлик, Шимолий кенглик) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг  жанубий вилоятларида куйдирги ўчоқларининг жойлашиш мониторинги бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Ҳайвонларнинг куйдирги касаллигининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича услубий тавсиянома» ҳамда «Ҳайвонлар куйдирги касаллигига қарши курашиш бўйича илмий-асосланган чора-тадбирлар тизими» ишлаб чиқилган, тасдиқланган ва амалиётга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 14 июлдаги 02/23-219-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар ва тизимни қўлланилиши натижасида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида охирги 14 йил давомида куйдирги касаллигини батамом бартараф этишга эришилган;
куйдирги касаллиги бўйича носоғлом манзилнинг паспорти ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 14 июлдаги 02/23-219-сон маълумотномаси). Ушбу паспортни қўлланилиши натижасида ҳар бир куйдирги ўчоғи бўйича маълумотларни янгилаш имконияти яратилган;
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида мавжуд куйдирги касаллиги бўйича носоғлом ўчоқларнинг кадастри ва картограммаси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 14 июлдаги 02/23-219-сон маълумотномаси). Натижада куйдирги ўчоқларини тезкор аниқлаш имконияти яратилган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish