Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Гулрухсор Нурқабиловнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогик таълим кластери шароитида талабаларда ўзини ўзи ривожлантириш компетенциясини шакллантириш(педагогика ва психология йўналиши мисолида)”,13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2020.1.PhD/Ped1424.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маҳкамов Улфат Илҳамович, педагогика фанлари доктори; Неъматов Шуҳрат Эргашевич, педагогика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик таълим кластери шароитида талабаларда ўзини ўзи ривожлантириш компетенциясини шакллантириш жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ўзини ўзи интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва фаолиятли-амалий ривожлантириш компетенциясининг тузилмавий компонентлари (мотивацион-қадриятли, шахсга йўналганлик, когнитив ва рефлексив) таълим кластери субъектлари фаолиятининг узвийлигини таъминлаш орқали эҳтиёжларнинг иерархик модели (Маслоу прамидаси) асосида такомиллаштирилган;
таълим кластери шароитида талабаларда ўзини ўзи ривожлантириш компетенциясини шакллантиришнинг интеграллашган ўқув-методик таъминоти (адаптив, когнитив, интегратив-фаолиятли) босқичлари мазмуни дидактик, мантиқийлик, педагогик компетентлик тамойилларига кўра такомиллаштирилган;
педагогик таълим кластери шароитида талабаларда ўзини ўзи ривожлантириш компетенциясини шакллантириш жараёни модели компонентлари (мақсад, мазмун, процессуал, натижавий) ўқитувчилар тайёрлаш сифатига қўйилаётган компетентли ёндашув талаблари асосида аудиториядан ташқари эмоционал-образли, интеллектуал-ижодий ва коррекцион-ривожлантирувчи характердаги машғулотларни ташкил этиш орқали такомиллаштирилган;
таълим кластери шароитида талабаларни ўзини ўзи ривожлантириш компетенциясининг шаклланганлик даражаларини (ўзини ўзи англаш, эмоционал барқарорлик, етуклик, продуктив, репродуктив, қисман-изланишли, креатив) ташхислашнинг таҳлил, лойиҳалаш, анкета ва башоратлаш компонентлари функцияларини интегратив мувофиқлаштириш орқали объектив баҳолаш имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик таълим кластери шароитида талабаларда ўзини ўзи ривожлантириш компетенциясини шакллантириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг ўзини ўзи интеллектуал ривожлантириш компетенциясининг тузилмавий компонентлари (мотивацион, шахсий йўналганлик, когнитив ва компетенциявий) таълим кластери субъектлари фаолиятининг узвийлигига устуворлик беришнинг педагогик шарт-шароитлари ва дидактик имкониятларини аниқлашга оид илмий таклифлари мазмуни 5А110902 – Педагогика ва психология магистратура йўналиши бўйича магистратура мутахассислиги ўқув дастури мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг2020 йил  22 декабрдаги 89-03-5419-сон маълумотномаси). Натижада педагогик таълим кластери шароитида ўқитишнинг модернизациялашган модуль-кредит тизими  ўқув дастурлари такомиллаштирилган;
талабаларнинг ўзини фаолиятли-амалий ривожлантириш компетенциясининг тузилмавий компонентлари,  ўқув-методик таъминоти мазмуни такомиллаштириш жараёнида  талабларнинг ўзини англаш ҳамда креативлик компонентларини объектив баҳолаш имкониятлари ҳақидаги тадқиқот ғояларидан ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш”  номли амалий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги ТДПУнинг 2021 йил  12 августдаги 02-07-2036/04-сон далолатномаси). Натижада талабларнинг ўзини англаш ҳамда креативлик компонентларини интегратив мувофиқлаштириш орқали объектив баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларни шахсий-касбий тайёрлаш сифатига қўйилаётган талаблар асосида ишлаб чиқилган ўзини ўзи ривожлантиришга оид тематик ижодий машқлар ва амалий топшириқлардан Тошкент давлат педагогика университети, Қарши давлат университети ҳамда Чирчиқ давлат педагогика институти бакалаврият таълим йўналишларида педагогик кадрлар тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 89-03-5419-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик масъулияти ва мақсадга интилиш кўникмалари шаклланишига хизмат қилган;
таълим кластери шароитида талабаларда ўзини ўзи ривожлантириш компетенциясини шакллантириш модели, олий таълим муассасалари талабаларининг ўзини ўзи ривожлантириш функцияларини интегратив мувофиқлаштиришга оид методик тавсиялар педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари учун “Педагогик компетентлик” номли ўқув қўлланма мазмунига синдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 89-03-5419-сон маълумотномаси). Натижада мазкур йўналиш талабаларининг ўзини ўзи ривожлантириш компетенциясини шакллантиришга оид билан методик таъминот базаси бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish