Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтаева Зебо Шарифовнанинг
фан доктори (DSc) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Олий таълимда умумкасбий ва ихтисослик фанлари интегрaциясини таъминлаш методикаси (енгил саноат йўналишлари мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Ped88.    
Илмий раҳбар: Олимов Қаҳрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновaциялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01. 
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригaция ва қишлоқ хўжалигини механизaциялаш муҳандислари институти.
Диссертaция йўналиши: назарий ва амалий амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида енгил саноат ихтисослиги бўйича мутахассислар тайёрлаш жараёнида умумкасбий ва ихтисослик фанлари интеграциясини таъминлаш методикасини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандисларни умумкасбий ва ихтисослик фанлари интеграциясини таъминлаб ўқитиш орқали касбий фаолиятга тайёрлашнинг концептуал методик тизимига асосланган ташкилий-тузилмавий модели Деминг цикли босқичларини модел компонентларига сингдириш ва ўзаро синтезлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида талабаларни фанлараро интеграцияни таъминлаб ўқитиш орқали касбий фаолиятга тайёрлашнинг мобил-дидактик таъминоти илмий ва методологик ёндашувлар ҳамда “Mobile-learning”, BOYD (Bring your own device – таълимда мобил қурилмадан фойдаланиш) технологиялари ва таълимни рақамлаштириш тамойиллари асосида мазмунан такомиллаштирилган;
технологик, лойиҳалаш, конструкциялаш каби зарурий касбий компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган “Logically confusing chain”, “Case study”, “Classic couple strategy” ўқитиш технологияларини, интерфаол таълим методлари ва шакллари интеграциясини таъминлашда интеграциянинг турли даражаларидан фойдаланиш орқали ўқув жараёнини интегратив ташкил этиш методикаси ишлаб чиқилган;  
талабаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини аниқлаш механизми мезонли кўрсаткичлари ўқув материалини баён этишдаги концентризм тамойили воситасида миқдор ва сифат аспектларида оптималлаштирилган;
фанларни интеграциялаш асосларига таъсир этувчи объектив қонуниятлар, таълим вазифалари, билимлар синтези, таълим жараёни ва мазмуни бирлиги каби омилларни ўзаро боғлиқлигини таъминлаш натижасида ўқув жараёни самарадорлигига эришиш учун интеграциянинг фанлараро ва мавзулараро интеграцияси каби кўринишларидан фойдаланиш имкониятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда енгил саноат йўналишларида умумкасбий ва ихтисослик фанлари интегрatsiясини таъминлаш методикасини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
фанларни интеграциялаш асосларига таъсир этувчи объектив қонуниятлар, таълим вазифалари, билимлар синтези, таълим жараёни ва мазмуни бирлиги каби омилларни ўзаро боғлиқлигини таъминлаш натижасида ўқув жараёни самарадорлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан АИФ 2/20 – “Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини ошириш” лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 февралдаги 166-сон буйруғи). Натижада, малакали муҳандис кадрлар тайёрлашда ўқув жараёнини ташкил этиш методикаси такомиллаштирилган; 
“Logically confusing chain”, “Case study”, “Classic couple strategy” ўқитиш технологияларини, интерфаол таълим методлари ва шакллари интеграциясини таъминлашда интеграциянинг турли даражаларидан фойдаланиш орқали ўқув жараёнини интегратив ташкил этиш методикаси “Касбий таълим методларини танлаш ва қўллаш” дарслиги (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 18 августдаги йил 356-сон буйруғи, 356/7-066-сон гувоҳномаси), “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418-320-сон гувоҳномаси). Натижада, методика талабаларда мотивация, амалий кўникма ва касбий компетенцияларни шакллантиришга хизмат қилган;
“Mobile-learning”, BOYD (Bring your own device) технологиялари ҳамда таълимни рақамлаштириш тамойиллари асосида фанлараро интеграцияни таъминлаб ўқитишга қаратилган “Тикув, трикотаж ва зардўзлик буюмлари технологияси” ихтисослик фанининг ахборот-дидактик таъминоти ишлаб чиқилган ҳамда 5321600–Енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари, 5111000–Касб таълими (5321600–Енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари) таълим йўналишларининг ўқув жараёнига татбиқ этилган (Бухоро муҳандислик-технология институтининг 2021 йил 10 августдаги 09-04/1633-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг лойиҳалаш ва конструкциялашга оид касбий компетенцияларини амалиётда қўллаш имкони яратилган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish