Sayt test rejimida ishlamoqda

Туйчиева Нилуфар Махсутжановнанинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Марказий Осиёда қаландарийлик тариқатининг ўзига хос жиҳатлари, 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tar890. 
Илмий раҳбар: Усманов Иброҳим Сабирович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Останакулов Икромитдин, тарих фанлари доктори, доцент; Рафиддинов Сайфиддин Сайфуллоҳ ўғли, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиёда қаландарийлик тариқатининг ўзига хос жиҳатларини кўрсатиб бериш орқали жамият ҳаётида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
XI асрда ислом оламида қаландарийлик маломатийлик ҳаракати негизида вужудга келган бўлиб, дастлаб шариат нормалари доирасида фаолият олиб боргани, бироқ ундаги тартиб-қоидаларнинг сирлилиги ва мураккаблиги сабабли оммалашмай қолгани, натижада қаландарийликнинг асл моҳияти фақат “маломат” (الملامة), “ихлос” (الاخلاص), “фақр” (الفقر) мақомларидагина сақланиб қолгани очиб берилган;
Марказий Осиёда қаландарийликнинг юзага келишига асосий омил сифатида шариат ва тасаввуф вакиллари орасида тарқалиб бораётган “риё” (الرياء)нинг олдини олиш ва нафс (النفس)ни ислоҳ қилишга қаратилганлиги ҳамда ушбу иллатларнинг муолажасида “сидқ (тўғрилик) (الصدق) ва “ихлос” (холислик) (الإخلاص) ғояларига кенг таянилгани исботланган; 
ўрта асрларда қаландарийлик ҳақидаги танқидий қарашларнинг шаклланишига Эрон тариқатларига хос бўлган “ваҳдат ал-вужуд” (وحدة الوجود) (Яратувчи ва яралмишнинг бирлиги), “ҳулул” (الحلول), (Илоҳнинг махлуқ танасига ўтиши) “таносух” (التناسخ) (руҳнинг кўчиб юриши) ғояларининг сингиб қолиши сабаб бўлгани асослаб берилган;
XIX-XX асрларнинг биринчи чорагига келиб Туркистон ўлкасининг иқтисодий-ижтимоий таназзули натижасида оддий аҳолининг қаландархоналардан бошпана ва егуликни беғараз топиш имконияти мавжудлиги учун қаландарлар сафи кўпайиб, қаландархоналар сони 100 га етгани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Осиёда қаландарийлик тариқатининг ўзига хос жиҳатлари мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
XI асрда ислом оламида қаландарийлик маломатийлик ҳаракати негизида вужудга келган бўлиб, дастлаб шариат нормалари доирасида фаолият олиб боргани, бироқ ундаги тартиб-қоидаларнинг сирлилиги ва мураккаблиги сабабли оммалашмай қолгани, натижада қаландарийликнинг асл моҳияти фақат “маломат” (الملامة), “ихлос” (الاخلاص), “фақр” (الفقر) мақомларидагина сақланиб қолгани очиб берилгани тўғрисидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган “Тасаввуфга кириш” ўқув қўлланмаси, “Тасаввуф атамалари” изоҳли луғати, ҳамда “Ислом маърифати ва ҳозирги замон” китобининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 7 июндаги 2472-сон маълумотномаси). Натижада мазкур китобларда келтирилган маълумотлар ўқувчи ва талабаларда қаландарийлик тариқатига оид тушунча ва тасаввурларнинг шаклланишига хизмат қилган;
Марказий Осиёда қаландарийликнинг юзага келишига асосий омил сифатида шариат ва тасаввуф вакиллари орасида тарқалиб бораётган “риё” (الرياء)нинг олдини олиш ва нафс (النفس)ни ислоҳ қилишга қаратилганлиги ҳамда ушбу иллатларнинг муолажасида “сидқ (тўғрилик) (الصدق) ва “ихлос” (холислик) (الإخلاص) ғояларига кенг таянилгани исботлангани ҳақидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган «Ўзбекистон – бағрикенг диёр» китобининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 1 июндаги 02/353-сон маълумотномаси). Натижада қаландарийлик тариқатининг яқин ўтмишдаги ўрни ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка танитиш имконияти яратилган;
ўрта асрларда қаландарийлик ҳақидаги танқидий қарашларнинг шаклланишига Эрон тариқатларига хос бўлган “ваҳдат ал-вужуд” (وحدة الوجود) (Яратувчи ва яралмишнинг бирлиги), “ҳулул” (الحلول), (Илоҳнинг махлуқ танасига ўтиши) “таносух” (التناسخ) (руҳнинг кўчиб юриши) ғояларининг сингиб қолиши сабаб бўлгани асослаб берилгани тўғрисидаги илмий хулосалардан буюртма асосида тайёрланган “Ислом цивилизацияси” қомусий луғатини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2021 йил 29 июлдаги 1114-сон маълумотномаси). Натижада мазкур маълумотлар минтақада тасаввуф тарихига оид янги хулоса ва қарашлар асосида ўтмишимизнинг хақиқий тарихини яратишга хизмат қилган;
XIX-XX асрларнинг биринчи чорагига келиб Туркистон ўлкасининг иқтисодий-ижтимоий таназзули натижасида оддий аҳолининг қаландархоналардан бошпана ва егуликни беғараз топиш имконияти мавжудлиги учун қаландарлар сафи кўпайиб, қаландархоналар сони 100 га етгани очиб берилгани тўғрисидаги илмий хулосалардан буюртма асосидаги “Маърифат гулшани” ва “Маърифат зиёси” қўлланмалари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йил 7 июндаги 1314-сон маълумотномаси). Натижада фуқаролар ва маҳалла фаоллари фаолияти жараёнида дуч келадиган тариқатчилик билан боғлиқ муаммоли масалалар ечимини топишида ва бош имом-хатибларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиларининг малакалари ошишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish