Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидова Нилуфар Рўзимуротовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бошланғич синф ўқувчиларининг математикавий компетенцияларини шакллантиришда AKT воситаларидан фойдаланиш технологиялари», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2020.3.PhD/Ped1768. 
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор;  Абдуллаева  Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг математикавий компетенцияларини шакллантиришда АКТ воситаларидан фойдаланиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
математикавий компетенцияларни шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ахборот-коммуникация технологиялари таъсирида ўқитувчи-ўқувчи муносабатининг хулосалаш-намоён этиш, таништириш-идрок этиш, бошқариш-фикрлаш, назорат-англаш каби ўзаро боғланган тузилмасини белгилаш асосида аниқлаштирилган;
ахборот-коммуникация технологияларининг ўқув-билув жараёнидаги дидактик маҳсулдорлиги анъанавий ва интерфаол машғулотларда бошланғич синф ўқувчилари психо-физиологик хусусиятларининг сензитив, перцептив, кинестетик, дивергент каби динамик ўзгаришларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг математикага оид ижодий фаоллик кўникмаси ҳамда когнитив компетенциясини шакллантириш жараёнлари ахборот-коммуникация технологияларини субъектларнинг фикрлаш ва хотирани мустаҳкамлашга йўналтирилган фаолиятига (мантиқий, мотивацион ва назорат қилиш) ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синфларда математикадан ўқув материалини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида моделлаштириш босқичлари мазмуни математик фаолиятни ташкил этишнинг мустақил математик фаолият, устуворлиги, актуал ва потенциал даражалар ҳисоби, маҳорат, шароит каби асосий мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг математикавий компетенцияларини шакллантиришда АКТ воситаларидан фойдаланиш технологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
математикавий компетенцияларни шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, ахборот-коммуникация технологиялари таъсирида ўқитувчи-ўқувчи муносабатининг ўзаро боғланган тузилмаси, ахборот-коммуникация технологияларининг ўқув-билув жараёнидаги дидактик маҳсулдорлиги анъанавий ва интерфаол машғулотларда бошланғич синф ўқувчилари психо-физиологик хусусиятларининг динамик ўзгаришларига оид таклифлардан А1-ХТ-0-14297-рақамли «Бошланғич синфларда математика фанини ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланишнинг назарий ва услубий асослари» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 89-03-2956-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот мазмунини илмий-педагогик жиҳатдан асослаш асосида таълим субъектларининг АКТдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг математикага оид ижодий фаоллик кўникмаси ҳамда когнитив компетенциясини шакллантириш жараёнлари, ахборот-коммуникация технологияларини субъектларнинг фикрлаш ва хотирани мустаҳкамлашга йўналтирилган фаолиятига (мантиқий, мотивацион ва назорат қилиш) оид таклифлардан А1-ХТ-0-14297-рақамли «Ахборот-коммуникацион таълим муҳитида математикани ўқитишни ташкил этишнинг илмий-услубий асосларини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2020 йил 27 августдаги 89-03-2956-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларининг математикавий компетенцияларини ахборот-коммуникация воситалари асосида  шакллантиришга хизмат қилган; 
бошланғич синфларда математикадан ўқув материалини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида моделлаштириш босқичлари мазмуни, математик фаолиятни ташкил этишнинг асосий мезонлари (мустақил математик фаолият, устуворлиги, актуал ва потенциал даражалар ҳисоби, маҳорат, шароит каби)га оид илмий-амалий  таклиф ва тавсиялардан И-ХТ-0-19929-рақамли «Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9-синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш (математика, информатика)» мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 89-03-2956-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида математика фанини ўқитиш самарадорлигини ошишига хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish