Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидова Гулруҳ Ҳалим қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг жамоавий ижодий фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш”,13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1671.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор;Курбаниязова Замира Калбаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот:  Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг жамоавий ижодий фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг жамоавий ижодий фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари рағбатлантирувчи, жараёнли, репродуктив, интегратив ёндашув асосида муаммо ечимини топишнинг ностандарт метод ва усулларини излаш, ўқув-билув фаолиятидаги қатъийлик сифатларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
ўқитувчиларнинг жамоавий ижодий фаолиятини ташкил этишнинг диагностик жараёнлари ижтимоий интеллектнинг тушуниш, идрок этиш, оқилона фикрлаш, тафаккурнинг тийранлиги ва шахсий мотивация, ҳиссий барқарорлик, эмпатия, интеллектуал қобилиятдаги динамик мувозанат ва рефлексив-коррекцион функцияларининг ўзаро алоқадорлигини очиб бериш асосида такомиллаштирилган;
жамоавий ижодий фаолиятни ташкил этишга тайёрлаш жараёнининг амалий ва натижавий таркиби мотивацион-эмоционал, иродавий, фаолиятли-ижодий, креатив ёндашув, репродуктив, изланишли-эвристик, ижодий-ташаббускорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш мезонлари коллоборатив ёндашув асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенциясини шакллантириш ва уларнинг касбга бўлган қизиқишларини янада оширишга қаратилган ҳамкорликдаги жамоавий ижодий фаолиятини ташкил этиш технологияси жамоавий мустақил фаолиятни белгилаш, ижодий топшириқларни бажариш, кооператив таълимнинг интерфаол шакллари (ғоялар тўплами, экспресс ахборот, ижодий лидер, ролли ўйинлар) мазмунини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг жамоавий ижодий фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини жамоавий ижодий фаолиятни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари: рағбатлантирувчи, когнитив, жараёнли, репродуктив, интегратив ёндашув асосида таснифлаш ватажриба алоқадорлиги эмпирик баҳолашга доир таклифлардан Бухоро давлат университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат педагогика университетларида бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсустаълим вазирлигининг 2020 йил12 августдаги 89-03-2779-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ижодий фаоллигини ҳамда маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялаш методикасинитакомиллаштиришга доир оптимал шарт-шароитларяратилган;
ўқитувчиларнинг жамоавий ижодий фаолиятини ташкил этишнинг диагностик жараёнлари ижтимоий интеллектнинг тушуниш, идрок этиш, оқилона фикрлаш, тафаккурнинг тийранлиги ва шахсий мотивация, ҳиссий барқарорлик, эмпатия, интеллектуал қобилиятдаги динамик мувозанат ва рефлексив-коррекцион функцияларининг ўзаро алоқадорлигини очиб бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлардан Ф1-118, ОТ-Ф1-125 рақамли “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг замонавий ахборот компетентлигини ривожлантириш тамойилларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисининг 2021 йил 17 августдаги
01-01/78-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетентлилигини шакллантиришга доир ёндашувларни қўллаш самарадорлигиортишига эришилган;
бошланғич синф ўқитувчиларини жамоавий ижодий фаолиятни ташкил этишга тайёрлаш жараёни амалий ва натижавий таркиби лидерлик-коммуникабеллик, вербал-новербал, презентативлик-эксклюзивлик каби кўп векторли ёндашув босқичлари эмоционаллик, прогрессивлик, оптималлик, эффективлик сингари коллаборатив ёндашувга доир таклифларидан Бухоро давлат университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат педагогика университетларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсустаълим вазирлигининг 2020 йил12 августдаги 89-03-2779-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда жамоавий ижодий фаолиятни ташкил этиш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик таъминоти инновацион ёндашувлар асосида такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish